Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


КАР БОЛАЛАР ТАФАККУР ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
КАР БОЛАЛАР ТАФАККУР ХУСУСИЯТЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
ХАМИДОВА М.У.,Низомий номидаги ТДПУ 
Эшитишда нуқсони бўлган шахслар руҳий хусусиятлар XIX аср ўрталариданоқ педагог ва врач-
психологлар эътиборини ўзига жалб этиб келган. В.И.Флери, Ф.А.Остроградский, И.М.Логовский, Ф.А.Рау 
каби олимларнинг педагогик фаолияти ва тадқиқотлари сурдопсихологиянинг ривожига катта ҳисса қўшган. 
Уларнинг илмий ишларида эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг руҳий хусусиятларини кузатиш ва 
аниқлашга доир фикрлар берилади. Л.С.Виготский, С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтьев, А.В.Запорожец, 
Г.С.Костюк, А.А.Люблинская ва бошқа олимлар томонидан ишлаб чиқилган таълимотга биноан, инсон 
тафаккурнинг уч хил тури: кўргазма – ҳаракат, кўргазма – образ, сўз-мантиқ шакллари мавжуд. Катта ѐшдаги 
нормал кишиларда тафаккурнинг бу турлари етарли даражада ривожланган бўлиб, бир-бирлари билан 
диалектик бирликни ташкил қилади. Тафаккур турлари, мазмунига оид барча ѐшларга тегишли умумий 
материаллар Т.В.Розанова томонидан батафсил берилган. Бола тафаккури ривожланиши босқичларининг энг 
мантиқий асосланган тавсифи Ж. Пиажега тегишли.Эрта кар бўлиб қолган болада тафаккур қандай 
ривожланиши – бу психологлар, педагоглар, файласуфлар, тилчилар эътиборини кўп йиллардан бери ўзига 
жалб қилиб келаѐтган масала. Ва бунинг хайрон қоларли жойи йўқ. Оғзаки нутқни ўрганмаган карлар 
соковлиги, кар болаларда нутқ ривожининг секин ва ўзига хос ривожланиши таълим жараѐнида шундай 
шароитлар яратадики, улар бола нормал ривожланаѐтган холатига нисбатан тафаккур механизмига чуқурроқ 
кириб бориш ва тафаккур жараѐнида нутқнинг ролини яхшироқ тушуниш учун кўпроқ имкон беради. Тафаккур 
ва нутқ орасидаги ўзаро муносабат муаммоси халигача тўлиқ ечимини топгани йўқ. Бугунги кунда турли 
олимлар томонидан диаметрал қарама-қарши фикрлар билдирилади ва асосланади. Кимдир нуқт ва тафаккур – 
ўхшаш жараѐнлар, деб хисобласа; бошқалар улар ўртасидаги ҳар қандай боғланишни мутлоқ рад этади. Бу 
масала бўйича бир қанча оралиқ, қисман мос келмайдиган нуқтаи назарлар ҳам мавжуд. Тафаккур ва нутқ 
ривожи бирлиги хақидаги ғояга асосланиб, сурдотаржимонлар ва сурдопсихологлар кар болаларни ўқитишнинг 
асосий вазифаси деб, уларда оғзаки нутқни сўз-мантиқий тафаккур ривожи билан биргаликда шакллантиришни 
хисоблайдилар. Хозирги замонга келиб кар болалар оғзаки нутқни эгаллаш жараѐнида унинг тафаккури 
ривожини очиб берувчи кўпгина фактлар тўпланган ва қонуниятлар ўрнатилган. Кар болалар сўзлар маъносини 
ва сўзлар орасидаги маъно муносабатларини ўзлаштиришда, илмий ва хаѐтий тшунчаларни ва 
тизимлаштирилган билимларни ўзлаштириш пайтида шаклланадиган умумлаштиришлар батафсилроқ 
ўрганилган. Сурдопсихологиянинг каттагина бўлимини кар болаларда грамматик умумлаштиришларнинг кўп 
босқичли ва мураккаб жараѐни ўрнатилишини ўрганиш натижалари ташкил қилди. Шунингдек, кар болалар 
томонидан матнни тушуниш, тушуниш ва эслаб қолиш орасидаги ўзаро муносабатлар, кар болаларнинг турли 
вазифаларни хал қилишдаги ўзига хосликлар ҳам кўриб чиқилган. Мавзу бўйича кенг материалга таянган 
холда, тадқиқотчилар кар болалар нутқ ва сўз-мантиқий тафаккурни эгаллашда дуч келадиган 
қийинчиликларни кўрсатиб ўтдилар. Шу билан бирга нутқ ва тафаккур ривожланишида мактаб таълими 
туфайли эришилган ютуқлар ҳам таърифланган.
Ўрганиш жараѐнида боланинг бевосита, хиссѐтларга таянган тажрибаси ва унинг предмет-амалий 
фаолиятининг ахамиятини тушунган холда сурдотаржимонлар тафаккурнинг олий шаклини ўрганиш билан 
чегараланибгина қолмай, кар болалар турли кўргазмали вазифаларни ечишда, предметлар ѐки уларнинг 
тасвирлари билан операциялар бажараѐтганларида уларнинг тафаккури қандай ишлашини аниқлашга харакат 
қилдилар. И.М. Соловьев ва Ж.И. Шифнинг тадқиқотлари туфайли кар болалар кўриш орқали қабул қилаѐтган 
предметлар тахлили, синтези ва таққослаши қонуниятлари очиб берилди. Шунингдек, кар болаларда оғзаки 
нутқ кам ривожланган холатларда хиссиѐтларга таянган абстракция имкониятлари кўрсатилган. Кар болаларда 
объектлар хусусиятларини янги йўналишига мослаштириб, қайта мулохазалаб чиқишда катта қийинчиликлар 
аниқланган, бу нарса тахлилнинг бир аспектидан иккинчисига ўтишдаги қийинчиликлардан далолат беради. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган муаллифларнинг кар болаларнинг кўргазмали-харакат тафаккурига бағишланган 
ишларида, шунингдек Н.В. Янковская тадқиқотларида кар болаларда кўрилаѐтган образлар билан операциялар 
бажариш ўзига хосликлари таърифлаб ўтилган. Эшитишда нуқсони бўлган болалар харакатни умумлаштириш 
усулига эга бўлмайдилар, шу сабабли бу вазифани ўргатиш учун тўрт маротаба кўп вақт ва уч маротаба кўп 
кўргазма керак бўлади.Кўргазмали образли тафаккурга ўтишда икки ўзаро шароит мухим ахамиятга эгадир. 1 
шароит – болаларда айнан предметларни ифодаловчи оброз, модел, объектларни фарқлаш малакасини 
шакллантиришдир. Бунда предмет хақидаги тасаввурлар тизими шаклланади, образлар структураси 
такомиллашади, мураккаблашади, предметлар образини тавсифлаш малакаси шаклланади.Ж.И.Шиф 
тадқиқотларида, кар, эшитувчи болаларда кўргазмали умумлаштиришда ўхшашликлар кузатилади. Масалан, 
болалар қаламларни таснифлашда дастлаб икки томонга спентрнинг совуқ ва иссиқ томонларига кўра 
ажратадилар, сўнг қалам рангларига кўра 5 – 6 стаканларга соладилар. Карлар бу этапда эшитувчи болаларга 
нисбатан орқада қолади. Кейинги босқичда эшитувчи болаларда умумлаштириш шакллантириш амалга ошади, 
лекин эшитишда нуқсони бўлган болаларда бу жараѐн шаклланишида орқада қолади. Улар учун харакатларни 


59 
умумлаштриш қийин кечади. Эшитишда нуқсони бўлган болалар харакатлар номини қийинчилик билан 
эгаллайдилар, масалан феълларни аралаштириб юборадилар, харакатларга тўлиқ тавсиф беролмайдилар баъзан 
фақат харакатни амалга оширувчи предметни тавсифлаш билан чекланади. Анализ ва синтез жараѐнини 
ривожланиши ҳам орқада қолиши кузатилади. Бу жараѐнлар янада узоқ муддатли ва систематик тарзда амалга 
ошади. 
Таққослаш жараѐнида фаркларни топиш ва ўхшатиш муносабатлари амалга ошади. И.М.Саловѐов 
таъкидлашича, эшитишда нуқсони бўлган болаларда таққослашнинг қуйидаги жихатлари намоѐн бўлади: икки 
предметни таққослашдан бирининг анализига ўтиб кетиш, вазифани соддалаштириш, предметларни 
таққослашдаги қийинчиликлар кузатилади. Эшитишда нуқсони бўлган болаларнинг ўсмирлик чоғида 
таққослаш техникасини эгаллашда ютуқлар кузатилади, таққослаш сифати ошади. 
Абстракциялаш жараѐни сюжетли – расм ўйин ва ўқув фаолияти жараѐнида амалга ошади. Сюжетли – 
расм ўқишнинг характерли хусусияти ўриндош предметларни қўллаш хисобланади. Алмаштирилувчи 
предметлар хусусиятини ажратиш ва таққослаш обстракцияга асосланади. Эшитишда нуксони бўлган болалар 
алмаштирилган предметларни қўллашда қийинчиликларга учрайдилар. Хатто алмаштириш учун функционал 
мумкин бўлган предметлар улар томонидан ҳар доим кўлланилмайди, уларни реал функционал ахамиятида 
ажратиш эшитишда нуқсони бўлган болалар учун қийин тарзда кечади. Н.И.Шиф маълумотларига кўра, 
мактабгача ѐшдаги, мактаб ѐшидаги эшитишда нуқсони бўлган болалар учун алмаштирувчи восита сифатида 
танишга нисбатан, нотаниш предметларни қўллаш қулайлик туғдиради. Абстракция жарѐнида орқада қолиш 
эшитишда нуқсони бўлган болалар ўқув фаолиятида ҳам орқада қолишига сабаб бўлади. 7 – 8 ѐшларда бола 
идроки таъсирини англаш, аста – секин мураккаблашувчи шароитда операцияларни хал этиш имконини беради.
Россиялик сурдотаржимонлар нутқ ва абстракт-назарий тафаккур орасида ички боғликлик мавжудлиги 
хақидаги фикрни химоя қилиш билан бирга кар болаларда ривожланишнинг турли босқичларида тафаккур ва 
нутқ орасида шаклланадиган муносабатларни очиб беришга харакат қиладилар. Ж. И. Шифнинг таъкидлашича, 
кар болалар сўз орқали белгилашларнинг маълум бир тизимини ўзлаштиргач, уларни нутқ амалиѐтида кўп 
маротаба қўллаганларидан сўнггина, улардан ички фаолият, тафаккур воситаси сифатида фойдаланадилар. 
Нутқ воситалари ва тафаккур орасидаги шунга ўхшаш боғланишларни Р. Конрад ҳам кўрсатиб ўтган. Кар 
болалар масалаларни ечишда қандай воситалардан фойдаланишини, бунда предмет харакатлари, образлар ва 
сўз воситалари қандай рол ўйнашини кўпроқ аниқлаштириш зарур. Карларнинг нафақат оғзаки, балки 
харакатлар орқали нутқига ҳам эътибор қаратилиши керак. Нутқнинг тафаккурдаги роли Р.М. Боскис, Н.Г. 
Морозова, Г.Ревешлар томонидан бир неча маротаба белгилаб берилган, бироқ кўпинча хисобга олинмаган 
(масалан карлар тафаккури нутқсиз, кўргазмали, деган қараш тарафдорлари томонидан).
Карлар тафаккурини ўрганишнинг яна бир ахамиятли аспекти – бу тафаккурнинг мактабгача ва кичик 
мактаб ѐши давридаги ривожланиши. Кўпинча қарама-қаршиликларга (айниқса хорижий тадқиқотларда) 
синалаѐтган болалар маълум бир ѐшда бўлиши, хулосалар эса барча карларга нисбатан хосил қилиниши сабаб 
бўлади. Тафаккур ривожланиши аспекти тадқиқот учун жуда мухим, чунки бундай ѐндашув йўли билан кар 
болаларда маълум бир ѐшга келиб мавжуд таълим шароитларида қандай тафаккур структуралари 
шаклланишини кузатиш мумкин. Сўнг махсус ташкил қилинган таълим ѐрдамида кар болаларда одатий таълим 
шароитларида етарли даражада амалга ошмаѐтган тафаккур ривожланишининг салохиятли имкониятларини 
аниқлаш мумкин.
Тафаккур ва нутқ ривожи бирлиги хақидаги ғояга асосланиб, сурдотаржимонлар ва сурдопсихологлар 
кар болаларни ўқитишнинг асосий вазифаси деб, уларда оғзаки нуткни сўз-мантиқий тафаккур ривожи билан 
биргаликда шакллантиришни хисоблайдилар.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish