Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ МАЗМУНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ МАЗМУНИ 
 
ҚУТТИБЕКОВА Г., ЎСАРОВ Б., ЖДПИ. 
 
Бошланғич синфларда ташкил этилаѐтган таълим-тарбиянинг самарадорлиги ўқувчиларнинг ўқув 
фанларининг бошланғич асосларини пухта ўзлаштириш билан белгиланади.
Бошланғич синфларда ўқув фанлари, турли тарбиявий тадбирлар, тўгараклар ўқувчиларда эстетик 
тарбияни шакллантиришда муҳим омил сифатида кўзга ташланади. Чунончи, ўқиш, она тили, табиатшунослик, 
меҳнат таълими каби ўқув предметларини ўрганишда ўқувчилар йил фаслларининг алмашиниши, уларнинг 
ўзгариши, табиатдаги ҳодисалар, уларнинг моҳияти, шеърлар айтиш, қўшиқлар куйлаш, ўқувчиларнинг ўзлари 
меҳнат дарсларида турли хил нарсалар ясаши асосида, биринчидан, дастлабки кўникма ва малакаларни 
ўзлаштирсалар, иккинчидан, тасаввурлари бойийди, учинчидан, нутқ бойлиги ўсади, тўртинчидан, эстетик завқ 
олади, бешинчидан билимларини турли шароит, фаолият муҳитида ўзлаштириш натижасида маълум табиий 
объект, предмет, жараѐн ва ҳодисаларнинг турли жиҳатларини ўзлаштириб эстетик тарбияси шаклланади.
Бошланғич синф ўқувчиларида эстетик тарбияни шакллантириш муаммоси бу борада қуйидаги 
ҳолатлар мавжудлигини кўрсатди: 
1. Бошланғич таълим мазмунини замонавий талаблар асосидаги билимлар билан бойитиш, узлуксиз 
таълим тизимининг бу босқичи учун янги авлод дарсликларини яратиш, маълум омиллар ѐрдамида бошланғич 
синф ўқувчиларининг эстетик тушунча ва тарбиясини шакллантириш. 
2. Мустақиллик йилларида бошланғич синфларда ўқувчиларга эстетик тарбия берадиган фанларга оид 
билимларни бериш масаласи асосан ўқув дастурлари, дарсликлар ва қўлланмаларда берилган бўлса-да, тўла 
маънодаги тўгарак ва синфдан ташқари тадбирларда ўз ифодасини топмаган. 
3.Таълим муассасаларида бошланғич синф ўқувчиларининг қизиқувчанлигини эътиборга олиб эстетик 
тарбия берадиган мавзулар, тўгараклар, турли хил маънавий ва маърифий тўгараклар мазмунини бойитиб 
бориш тақозо этилади. 
Шу маънода бошланғич синф ўқувчиларини эстетик тарбиялашнинг мазмуни бошланғич таълимда 
ташкил этилган эстетик тарбия амал қилинадиган педагогик тизимдир. Мазкур тизимнинг самарадорлиги 
бошланғич таълимда олиб бориладиган таълим-тарбиянинг натижаларида тўла намоѐн бўлди.
Педагогик ҳамда психологик кузатишларда қайд этилишича, бошланғич синф ўқувчиларида табиатга, 
меҳнат таълимига, турли хил саѐҳатларга бўлган қизиқишни шакллантиришнинг муҳим омили — таълим-
тарбия асослари тўғри ташкил этиш ва такомиллаштириб бориш ҳисобланади. 
Бошланғич синф ўқувчиларида эстетик тарбияни шакллантиришда ҳиссиѐт алоҳида ўрин тутади. 
Ҳислар табиат жисмлари ва ҳодисаларни кузатиш, расмлар чизиш, ясаган буюм ва нарсаларидан завқ олиш,
уларнинг моҳиятини ўрганиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятини бошқарувчи асосий механизмлардан бири 
сифатида намоѐн бўлади. 
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларида эстетик тарбияни шакллантириш
бу жараѐн моҳиятини тўла англашни талаб этади. Жараѐн моҳиятини англашда «қизиқиш» тушунчаси муҳим 
ўрин тутади. Шундай савол туғилади. Қизиқиш нима? Эстетик тарбия ҳамда қизиқиш ўртасида қандай 
алоқадорлик мавжуд? Бошланғич синф ўқувчиларида эстетик тушунчаларга бўлган қизиқишни 
шакллантиришда нимага қаратилиши зарур?
Демак, қизиқиш – бу шахснинг ўзига хос психологик хусусияти саналиб, муайян фаолиятни ташкил 
этишга йўналтирилади. Предмет ѐки ходисанинг моҳиятини ўрганиш, англаш ѐки билишга бўлган қизиқишнинг 
шаклланиши хам психологик ҳодиса ва айни вақтда тарбия самараси сифатида намоѐн бўлади. Қизиқиш 
ўқувчиларнинг эхтиѐжлари, шунингдек, уларни маълум ҳаракат ѐки фаолиятни ташкил этишга ундовчи 
мотивлар негизида шаклланади. 
Шундай экан, бошланғич таълимда олиб бориладиган ўқув фанларига қизиқтириш муҳим аҳамият касб 
этади. Масалан, она тили дарсларида ўқувчилар сўзлар, уларнинг луғавий маънолари, гапларни ўрганиб, табиат 
ҳақидаги шеър ва ҳикоялардан завқ олса, 2-синфнинг дарслигида берилган кўплаб машқлар мазмунан 
табиатшунослик, нарса ва ҳодисаларга оид мавзуларни. 3-4-синфлар учун мўлжалланган дарсликларда бу 
борадаги маълумотлар ўқувчиларининг нутқини ривожлантиришгагина эмас, балки улар томонидан табиат, 
нарса ва ҳодисаларни ифода этувчи тушунчаларга бўлган қизиқишини орттириб боради. 


24 
Ўқиш ва табиатшунослик фанлари йўналиш бўйича ўқувчиларга билим бериш имкониятларини 
ўрганиш ҳам ўқувчиларга нарса ва ҳодисалар, табиат, хусусан, табиий мавсумий ўзгаришлар, ҳайвонлар ва 
қушларнинг ҳаѐтига бўлган қизиқиш, ижтимоий меҳнатдан завқ олиш имкониятларини беради. Ўқиш 
дарсларида табиатни билишга оид маъмумотлар асосан бадиий тимсоллар асосида, табиий ҳодисалардан 
эстетик завқ олиш тарзида ўзлаштирилади. Бадиий асарлардан берилаѐтган парчалар эса ўқувчиларни бадиий 
образлар ѐрдамида табиатни билишга хизмат қилади. 
Демак, бошланғич синф ўқувчиларида эстетик тарбияни шакллан- тиришда қуйидаги вазифаларни
ҳал этиш мақсадга мувофиқдир: 
1.Бошланғич синф ўқувчиларининг ѐш, психологик хусусиятларини ўрганиш, уларда эстетик 
тушунчаларга бўлган қизиқишни аниқлаш. 
2.Ўқувчиларда эстетик тарбияни шакллантиришга имкон берувчи омилларни ўрганиш. 
3.Таълим жараѐнида ўқувчиларнинг мустақил фикрлашлари, ҳар бирининг фаоллик кўрсатишларига 
эришиш. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish