260
снарядларида бажариладиган машқлар ўрнига спорт ўйинлари ташкил этилмоқда. Бу каби ҳолатлар, энг аввало,
ўқувчилар, айниқса қизларнинг енгил атлетика, гимнастика машқларини тўла ѐқтирмаслигига олиб келмоқда.
Натижада эса, уларнинг тезлик, чаққонлик, эпчиллик, чидамлилик (ўрта масофаларга югуриш) каби жисмоний
сифатларининг тўла такомиллашувига салбий таъсир қилмоқда. Буни дарслардаги тест-синовлари, ―Умид
ниҳоллари‖ спорт мусобақалари ва бошқа оммавий соғломлаштириш-спорт тадбирлари якунидаги спорт
кўрсаткичларининг (разряд ва ўқув дастури талаби) пастлиги исбот этмоқда.
Масалага шу тарзда назар солинса, маҳаллий миллат қизларининг енгил атлетика, гимнастика спорт
турлари бўйича БЎСМ, Олимпия заҳиралари коллежлари, Олий спорт маҳорати мактабларида
шуғулланувчилар сони ҳам, спорт кўрсаткичлари ҳам юқори эмаслиги сезилади.
3. Маълумки, яқин ўтмишда фаолият юритган ва халқаро (Россия, Украина) андозалар асосида етук
енгил атлетикачиларни тарбиялаб етиштирган Н.Н.Быков, Ю.Н.Пузанов, Г.Г.Арзуманов, В.И.Барышев,
А.А.Винк, Р.Ф.Фазилакбаров, В.А.Бурматов, В.А.Баллод, Ю.Н.Яшин, Р.А.Мухамеджанов, Ю.А.Шкляр,
А.П.Шербина, Н.Г.Скориков, В.И.Татчина, Ш.М.Капкаев, В.В.Андреев ва б.қ. каби атоқли мураббийларнинг
иш услублари ва тажрибалари қанчалик устувор бўлмасин, улардан андоза олаѐтган ҳозирги ѐш иқтидорли
мураббийлар давр талабларига жавоб берувчи истеъдодли спортчиларни тайѐрлаш, селекция ўтказишда
эътиборга лойиқ натижаларни кашф этмаѐтир.
Ғарб (Германия, Италия, Франция, Англия) ва Шарқ (Хитой, Корея, Япония) мамлакатлари
тажрибаларига эътибор берилса, енгил атлетикачиларни (хотин-қизлар мустасно эмас) халқаро спорт
мусобақаларига тайѐрлашни ―Болалар енгил атлетикаси‖дан (7-11 ѐш) бошлашмоқда. Бунда эса:
- 3-5, 6-9 ѐшдаги ўғил-қизларнинг ҳаракатчанлигини тарбиялаш ва ривожлантиришда турли машқ-
ўйинлар таркибига 30, 50, 60, 100 м масофаларга тез югуриш, вақтга югуриш;
- ноанъанавий текислик, адир, қиррали, тўсиқли жойлардан тез юриб ўтиш ва югуриш;
- ўйин майдонлари, стадион ва дала-яйловларда қир-адирга тез чиқиш ҳамда тушишда елкада юк
(рюкзак шакли) орқалаб юриш;
- ўқув ва машғулотларда югуриш йўлаклари, майдонларда бир-бирини орқалаб кўтариб юриш,
югуриш каби анъанавий ва ноанъанавий фаол ҳаракатлардан кўпроқ фойдаланишни тавсия этмоқда.
Бу каби машғулот усулларини баъзи бир ўқитувчи ва мураббийларимиз ҳам аҳѐн-аҳѐнда қўлламоқда.
Уларга тавсия қилинган ѐки ўзлари кашф этган ноанъанавий машқ-ўйинларни узлуксиз равишда қўллашмайди.
Чунки:
- оддий, ўрта ва тез юриш ҳамда югуришдаги машқлар ижросининг ижобий ѐки салбий томонларини
илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш жараѐнлари оммалашмаѐтир (60-65%);
- компьютер тизимида технологик воситаларни (видеотасвирга олиш, ягона портал орқали сайтга
ўтказиш, уларни қайта кўриш ва ҳ.к.) ишга солиш амалларидан фойдаланиш талаб даражасида эмас (50-60%);
- ўқувчи қизлар билан алоҳида дарс ўтказиш ва машғулотлар, мусобақаларда уларга енгил
атлетиканинг техник-тактик амалларини чуқур ўргатишда ўқитувчи ва мураббий аѐллар тажрибаси етишмайди,
илмий-назарий жиҳатдан салоҳият камлик қилмоқда (60-65%);
- БЎСМ, Олимпия заҳиралари, Олий спорт маҳорати спорт мактабларида енгил атлетика бўйича
истеъдодли, тажрибали мураббийлар, айниқса маҳалллий миллат хотин-қизлари етишмайди (70-75%).
Умуман олганда, мамлакатда ўқувчи қизларни енгил атлетикага жалб этишда муаммолар кўп бўлса
кўпки, кам эмас.
Пировардида таъкидлаш лозимки, оила, боғча ва таълим муассасаларида ўқувчи қизларнинг жисмоний
тайѐргарлик даражасини кўтариш учун:
1. Енгил атлетиканинг соғломлаштириш ва жисмоний камолотга етказишдаги хусусиятларини
телерадио, оммавий ахборот воситалари ва турли мулоқотлар ташкил қилиш орқали тарғибот этишни
кенгайтириш лозим.
2. Хотин-қизлардан мутахассис кадрлар тайѐрлаш ва уларнинг малакасини оширишда енгил атлетикага
кўпроқ эътиборни қаратиш.
3. Ўқув муассасалари ―Жисмоний тарбия‖ дастурида енгил атлетика бўлимига ажратилган соатлар
миқдорини кўпайтириш.
4. Дам олиш кунлари ва таътил жараѐнларида табиат манзараларига оммавий шаклда чиқиб, пойгалар
(кросс), марафонлар уюштириш.
5. Эрталаб оила бўлиб ҳиѐбонлар, ўйин майдонларида (стадион) югуриш машқлари билан кўпроқ
шуғулланиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: