Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЁШЛАР ОРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚАРОР



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet348/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЁШЛАР ОРАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚАРОР 
ТОПТИРИШДА – ФАОЛ ҲАРАКАТ 
 
НИЯЗБЕКОВА Р.А., ЎЗДЖТИ 
Инсон узоқ ва тинч ҳаѐт кечириш мақсадида соғлом, тетик ва бақувват бўлиши, ўз ѐшлиги, ҳусни ҳамда 
ишчанлик қобилиятини сақлашга ҳаракат қилади. Бунга эришишнинг асосий омилларидан бири - жисмоний 
ҳаракат саналади.
Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиѐсати даражасига кўтарилиб, айни 
вақтда Республикамизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар 
босқичма-босқич амалга оширилиб келмоқда. Чунончи, Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва 
спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада 
ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги Қарор мазмунида бу йўлда амалга оширилиши кўзда тутилган 
вазифалар ўз ифодасини топган. 
А.Авлонийнинг «Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки 
ўқимоқ, ўқитмоқ, ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучли, касалсиз жасад лозимдир» деган қарашлари 
жисмоний тарбия инсоннинг соғлом турмуш кечиришида асосий омил эканлигини асословчи далилдир. 
Албатта, ҳамманинг ҳам юқори малакали спортчи бўлиши, мусобақаларда қатнашиши ва мукофотлар 
олиши шарт эмас. Лекин, инсон мунтазам равишда ўзининг шахсий имкониятларидан келиб чиқиб, 
ҳаракатларни олиб бориши лозим. Бундай ҳаракат қаторига ҳар куни амалга ошириладиган 15-20 дақиқалик 
эрталабки бадантарбия машғулотлари, 40-60 дақиқа давомида очиқ ҳавода пиѐда юриш, тунги уйқу олдидан 
ташкил этилувчи 20-30 дақиқалик сайр ва бошқалар киради. 
Замонавий тиббиѐт инсоннинг жисмоний меҳнатга бўлган кам ҳаракати туфайли унинг саломатлик 
даражасининг кескин пасайиши, ички аъзолар фаолиятининг бузилиши, ишлаш қобилиятининг паст кўрсаткичи 
ва талаб даражасида бўлмаган жисмоний ривожланиш каби ҳолатларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда. 
Қадимги философлар «Кишини ҳушсизлантирувчи ва соғлигига шикаст етказувчи нарса узоқ вақт 
жисмоний ҳаракат қилмасликдир», - деган фикрни баѐн этганлар. 
Буюк ҳаким Абу Али ибн Синонинг: «Бадантарбия - соғлиқни сақлашда улуғвор усулдир», - деган 
ўгитлари ҳар қандай инсоннинг ҳаѐтий шиорига айланса жамиятимиздаги турли касалликларга чалиниш ва 
уларнинг олдини олишга ижобий таъсирини кўрсатган бўлар эди. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш ўсиб келаѐтган авлодни баркамол бўлиб вояга етиши, 
шу билан бирга бўш вақтдан унумли фойдаланишга имкон беради. 
И.П.Павлов организмнинг ташқи муҳит билан уйғун, бир бутун ҳолда ривожланишини қайд этиб 
ўтади. Ушбу уйғунлик, шунингдек, барча аъзолар фаолиятини марказий асаб тизими системаси бошқариб 
туради. Жисмоний машғулотни ташкил этиш у ѐки бу мускуллар гуруҳига таъсир қилмай балки яхлит
организм ҳолатига ўз таъсирини ўтказади. Доимий, узлуксиз равишда бажариладиган жисмоний ҳаракат киши 
соғлигига яхши таъсир этади. Чунончи, модда алмашинуви яхшиланади, организм тўқималари озиқ моддаларни 
яхши ўзлаштиради, парчаланган моддалар организмни тезроқ тарк этиши кузатилади. Шунингдек, юрак 
чиниқади ва янада чидамли бўлади. 
Бадантарбия, гимнастик машғулотлар орасида туризм ва спорт жисмоний ҳаракатнинг турли шакллари 
ҳисобланиб, улар орасида энг асосийси ва кенг тарқалгани - эрталабки бадантарбия машғулотидир. 
Эрталабки бадантарбия машғулотлари билан барча ѐшдаги кишилар шуғулланишлари мумкин. 
Машғулотлар узлуксиз, доимий равишда бажарилгандагина ижобий натижа беради. Узоқ муддатли танаффус 
эса олдинги машғулотлар таъсирининг пасайишига олиб келади. 
Демак, ўз организмини чиниқтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, соғлиқни мустаҳкамлаш асосида 
узоқ умр кўришни истаган ҳар бир киши доимо жисмоний ҳаракатларни ташкил этиб туриши, шу билан бирга 
кундалик фаолиятини маълум тартиб асосида олиб бориши керак бўлади. 
Ҳозирги вақтдаги турмуш тарзи одамдан ҳаддан ташқари ҳаракатчанликни талаб қилмайди. Бу гап 
айниқса, талабалар, мактаб ўқувчилари, ақлий меҳнат ишчилари, енгил жисмоний фаолият билан шуғулланувчи 
кишилар, турли даражадаги раҳбарларга алоқадордир. Биз ўз кун тартибимизни таҳлил қилиб, аслида ҳеч 
қандай жисмоний юклама олмаѐтганлигимизга ишонч ҳосил қиламиз.
Ҳаракат учун энергия зарур, энергия эса озиқ-овқат маҳсулотлари ѐғ ва углеводларни қайта ишлаш 
йўли билан олинади. Ҳаракат - нафас, қон томирлари, овқат ҳазм қилиш, қон ишлаб чиқариш тизимларини 
такомиллаштиришга ѐрдам беради. 
Шу сабабли фаол жисмоний ҳаракат қиладиган кишилар руҳи енгил, тетик, қувватга тўлган, дили 
равшан, кайфияти юқори ва барқарор бўлади. Жисмоний машқларни бажариш натижасида организмнинг ҳимоя 
воситалари яхши ривожланади.


357 
Ҳар бир киши ўз организмини мустаҳкам режимга ўргатиши зарур. Бадантарбия, очиқ тоза ҳавода сайр 
қилиш, спорт ўйинлари каби машғулотлар билан шуғулланиш – узоқ умр ва саломатликни таъминловчи 
омиллардандир. 
Шунингдек, жисмоний ҳаракатлар мажмуига кунига 15-20 дақиқалик эрталабки бадантарбия 
машғулотлари, 40-60 дақиқадан иборат очиқ ҳавода пиѐда юриш, тунги уйқу олдидан 20-30 дақиқа сайр этиш 
ва ҳоказолар киради. Булардан ташқари бизнинг иссиқ иқлим шароитимизда анъанавий усулларга қараганда 
ноанъанавий усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Турли хил оѐқ ванналари, туз ва тош йўлакчаларида юриш, шунингдек, уйқудан олдин ва кейин очиқ 
хавода сайр қилиш сингари чиниқтириш усуллари организм иммун тизимининг фаолиятини кучайтиради. 
Жисмоний фаолият билан шуғулланувчи кишининг юрак пульси тинч ҳолатда текшириб кўрилганда, 
юракнинг жисмоний фаолият билан шуғулланмайдиганларникига нисбатан секин уриши аниқланган. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш натижасида организмда яна қуйидаги ҳолатлар содир бўлади: 
нафас олиш тизимининг фаолияти яхшиланади; суяклар мустаҳкамланиб, мускуллар кучли бўлади, 
бўғинларнинг ҳаракатчанлиги сезиларли даражада ортади; ошқозонда овқатнинг яхши ҳазм бўлиши ҳамда 
айириш органлари фаолиятининг яхшиланиши кузатилади. асаб тизими мустаҳкамланади. Марказий асаб 
тизимида бўладиган қўзғалиш ва тормозланиш ҳодисаларининг мувозанатини сақлашда муҳим ўрин тутади; 
юрак қон – томир тизимининг фаолияти фаоллашади; инсон психологиясига ижобий таъсир кўрсатади; қадди-
қоматнинг тўғри шаклланишига ѐрдам беради, сколиоз касаллигининг олдини олишга ѐрдам беради ва 
ҳоказолар. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish