33
тарафидан "Настройка ленты" (созлаш бўлими) танланади. Шунда ўнг томонда менюдаги бўлимлар
кўрсатилади.
Ойнадан "Разработчик" (Яратувчи) бўлими танланган холда "Ок" тугмаси босилади. Натижада менюлар
каторида "Разработчик" бўлим хосил бўлади
Ушбу ойнада "Имя макроса" (Макрос номи) каторига янги макроснинг номи берилади (макросни номи
берилаѐтганда унда бўш жой бўлмаслиги керак).
Макросни ѐзиш учун "Запись макроса" (Макрос ѐзиш) тугмаси танланади ва куйидаги ойна намоѐн бўлади.
Бу
ерда биринчидан, макрос номини, иккинчидан, макрос
тавсифини кўрсатиш керак.
Тавсифини бу ерда бериш мумкин,
бунда макрос айнан нима ишни бажаради, ушбу макрос
клавишаларнинг қандай бирикмалари ѐрдамида чақирилиши
мумкин, ва у қаерда сақланиши кераклиги кўрсатилиши керак.
Бунда учта имконият мавжуд – бу ―книга‖ (китоб) деб
аталади, яъни макроснинг шахсий китоби,
янги ишчи китоб ва
ҳозирда фаол бўлган ишчи китоб. Макросга ном берилмаса ,
макроснинг номи макрос деб аталади ва тегишли рақамни олади.
Бу рақам макроснинг тартиб рақамидир. Биз макросга ўзимиз ном
беришимиз мумкин, масалан, ―кирилл ҳарфларига ўтайлик‖ ѐки
―бизнинг макрос‖ каби шунга ўхшаш сўзлар. Макроснинг номи кўпи билан икки юз эллик символдан иборат
бўлиши мумкинлигини ѐдда тутиш керак, ном бўшлиққа эга бўлмаслиги керак, шунинг учун уни ўрнига тагига
чизиш белгисини қўяймиз. Макросни ишга тушириш учун клавишалар комбинацияси белгиланган бўлса,
регистрни ҳисобга олиш керак, чунки макросни белгиларини ишга тушириш учун белгиланиладиган
клавишалар комбинацияси сони алфавит ҳарфларига эга бўлган клавишалар сонидан икки баравар ортиқ.
Бизнинг макрос
Ctrl+Shift+S клавишалар комбинацияси билан чақирилсин.
Энди макросимизнинг
тавсифини киришимиз лозим. Бироқ у нима қилишини ва айнан қаерда сақланишини билмаганлигимиз
сабабли ҳозир уни тавсифлаш керак эмас. ОК тугмасини босганимиздан сўнг мулоқот ойнаси пайдо бўлади.
Мазкур ҳолда макрос ѐзиляпти деб ҳисобланади. Бу тугма ѐрдамида зарур ҳолларда макросни
тўхтатамиз. Нисбий ҳавола – макросни ѐзишда адресация режими аниқланади, яъни ячейкаларга қайси абсолют
ҳавола ѐки нисбий ҳаволалардан фойдаланилади. Агар тугма фаол бўлмаса, яъни бизни холатда у босилмаган
бўлса, у ҳолда нисбий ҳавола эмас, балки абсолют ҳаволалардан фойдаланилади.
Биз амалларнинг бирор
кетма-кетлигини ѐзиб олайлик. Айтайлик, биз қуйидагича иш бажармоқчимиз:
Ишчи китоб ойнаси тўлиқ экранда кўринишини истайлик – бу Вид буйруғи ѐрдамида бажарилади.
Келинг, уни тўлиқ очамиз ва бутун экранда очамиз ѐки шунга ўхшаш ишни бижарамиз
Options менюсида
тегишли байроқчани олиб ташлаш йўли билан ―тўрнинг акс эттирилиши ман этилади‖ буюруғини бажарамиз ва
тўр тасвирини олиб ташлаймиз.
Энди бутун ишчи варақни белгилаб оламиз ва ―формат‖ менюси орқали барча белгиланган ячейкалар
учун,
форматни танлаб оламиз масалан, келинг бу бирор пулли формат бўлсин. Шундан сўнг ячейкалар
матнининг кўринишини ҳамда шрифтининг ўлчамини шрифт буйруғи ѐрдамида ўзгартирамиз ва ОК тугмасини
босамиз. Энди биз ѐзишни тўхтатишимиз керак.
Энди ҳаммасини ўзининг одатий кўринишига қайтарамиз. Агар биз олдин разработчик– Макрос
буйруғини, сўнгра Макрослар буйруғини бажарсак макрослар рўйхатида ―Бизнинг Макросимиз‖– яъни биз
ѐзган макрос борлигини кўрамиз.
Юқорида Microsoft Office дастурларидан бири Excel дастурида макрослар
яратишни элементи билан
танишиб чиқдик ва баъзи бир масалаларни ҳал этишда макросларни қўллаш яхши натижа беради.
Do'stlaringiz bilan baham: