Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ИБРАХИМОВ С.У., ЎзПФИТИ. 
 
Бугунги кунда мамлакатимизда спортга қаратилаѐтган эътибор авваламбор соғлом авлодни жисмонан 
бақувват, иймон эътиқодини бутун, билими, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпавар авлодни камолга 
етказишдир. Зеро буюк давлатни фақат соғлом миллат, соғлом авлодгина қура олади. 
Жисмоний тарбия ва спорт халқ қадриятларига дахлдор бўлиб соғлом авлодни тарбиялаш йўлидаги 
муҳим ва зарурий вазифалардан биридир. 
Соғлом авлодни шакллантириш ва тарбиялашнинг ранг –баранг йўл –йўриқлари, усул ва методлари 
мавжуд бўлиб, унинг олимлари ҳам кўп. Айниқса, болаларнинг бўш вақтини тўғри ташкил қилиш, бадан 
тарбияси ва спорт билан шуғуллантириш, турли –туман миллий ҳаракатли ўйинларини ўргатиш муҳимдур. Ёш 
авлод тарбиясида бу томонлари ҳам давлат ва жамият аҳамиятига молик масаладир. 
Президентимиз иш муаммони давр талаби асосида ҳал қилишга алоҳида эътибор бериб, болаларнинг 
бўш вақтини ташкил этишнинг шу жумладан бошқа миллий турлари ва шакллантирини бўш вақтини ташкил 
этишнинг шу жумладан бошқа миллий турлари ва шакларини тиклаш ҳамда амалиѐтга жорий этиш, айниқса 
миллий спорт ўйинлари ҳақида уларни бойитиш ва шулар асосида ѐшларимиз ўртасида кенг ташвиқот олиб 
бориш кўп тартибидаги долзарб масалалардан бири экани ҳақида фикрни илгари сурди. Чунки миллий 
ҳаракатли ўйинлар ҳам халқ қадриятларига дахлдор бўлиб, уларни бойитиш соғлом авлодни тарбиялаш 
йўлидаги муҳим ва зарурий вазифалардан биридир. 
Жумладан, дунѐ мамлакатларида ўқувчи ва талаба ѐшларнинг турли ҳалқаро ва миллий ўйинлар, спорт 
мусобақалари ўтказиши йўлга қўйилгани барчамизга аѐн ҳамда уларнинг кўпчилиги тўғрисида маълумотларга 
эгамиз. Аммо уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишнинг уч босқичли тизими ҳеч бир мамлакатда 
йўлга қўйилмаган. Бундай ҳаракатга яъни уч босқичли тизимга фақат Ўзбекистондагина асос солинди. 
Кичик олимпиада номини олган уч босқичли тизим яхши самаралар бермоқда. Булар умумий ўрта 
таълим мактаблари ўқувчилари учун ―Умид ниҳоллари‖, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари 
учун ―Баркамол авлод‖ ва олий ўқув юртлари талабалари учун эса ―Универсиада‖ мусобақаларидир. 
Мазкур тизимни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2003 йил 3 июндаги ―Ўқувчи ва талаба ѐшларни спортга жалб қилишга қаратилган узлуксиз спорт 
мусобақалари тизимини ташкил этиш тўғрисида‖ги 244-сонли қарорига асосан ушбу спорт мусобақалари 2003 
йилдан бошлаб ҳар уч йилда ўтказиб келинмоқда. 
Шунингдек бу мусобақалар орқали ѐшларда ўзига ишончни, ҳаѐтда учраши мумкин бўлган тўсиқларни 
мустақил енгиб ўтиш туйғусини шакллантириш ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мусобақаларда иштирок этаѐтган 
ҳар бир ўқувчи, талаба туғилган жойининг шанини ҳимоя қилиши ундаги ватанпарварлик туйғусини 
шаклланишида асосий ўрин эгаллайди. Ёшларда инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришда мусобақалар ўз 
ўрнига эга. Ўқувчи-талабаларнинг спорт машғулотларида мунтазам иштирок этишлари, уларнинг истиқболдаги 
ҳаѐтий фаолиятларини режалаштиришида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Иштирокчилар маънавий 
қадриятларимиздаги афсонавий қаҳрамонларнинг кучлилик, эпчиллик, чаққонлик, тезкорлик ва чидамлилик 
сифатлари, ватанига жонини тикиш туйғуларини қадрлаш муносабати шаклланади. Ўқувчи, талабаларда соғлом 
турмуш тарзини шакллантиришда, авваламбор ушбу мусобақаларнинг ўрни беқиѐс. Уларда гўзаллик, куч-
қудратга бўлган бўлган муносабат ҳам ижобий томонга ўзгаради. Спорт билан мунтазам шуғулланувчи 
инсонлар маънан, рухан, жисмонан етук бўлиши улардаги гўзаллик тимсоли сифатида кўз ўнгида намоѐн 
бўлади. 
Бугунги кунда ахлоқий-маънавий, эстетик, интеллектуал, жисмоний тарбиянинг самарали 
инструментарийси сифатида ―Уч босқичли спорт мусобақалари‖ тобора юқори мавқени эгаллаб келмоқда. 
Мазкур мусобақаларда иштирок этиш ва ижобий натижаларни қўлга киритиш аксарият ўқувчи-ѐшларнинг 
орзуси ва интилаѐтган идеалига айланмоқди. Шу асосда улар ўз олдиларига қатъий мақсадлар қўйишга 


203 
муваффақ бўлмоқда. Мазкур йўналишдаги ахлоқий таълим-тарбия жараѐнининг вазифалари сирасига 
қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- ўқувчи-ѐшларда узлуксиз амалга ошириладиган спорт мусобақалари ѐрдамида ахлоқий онг: ахлоқий 
тушунчалар, нуқтаи назарлар, ҳукмлар, хулосалар, баҳоларни шакллантириш;
- ғоявий ишонч ва фаолият майллари, жумладан, жисмоний фаолият ва спорт ўйинларини амалга 
ошириш; 
- юқори даражада таркиб топган маънавий меъѐрларга амал қилиш кўникмаларини таркиб топтириш; 
- ―Уч босқичли спорт мусобақалари ‖га жалб этиш натижасига ўқувчи-ѐшларда ахлоқий 
кечинмаларни вужудга келтириш; масалан: Ватанга муҳаббат, фидойилик, миллий ғурур, инсонийлик, 
халқпарварлик, жамоавийлик, дўстлик, ахлоқий меъѐрларни бузмаслик, бағрикенглик, тоқатлилик, 
бардошлилик кабилар; 
- ―Уч босқичли спорт мусобақалари‖ ѐрдамида ўқувчи-ѐшларда ахлоқий сафатларни шакллантириш; 
- эстетик меъѐрларга амал қилиш кўникмаларини таркиб топтириш; 
- ижтимоий тан олинган хулқ-атвор меъѐрларига риоя қилиш маданиятини сингдириш. Чунончи, 
ўзбек халқининг меҳнат муваффақиятлари ва моддий-маданий бойликларига ҳурмат билан қараш, ота-оналар 
ва катталарга эҳтиромли бўлиш, ҳақгўйлик, жиддийлик, софдиллик сифатларини эгаллаш; 
- ―Уч босқичли спорт мусобақалари‖ ѐрдамида ўқувчи-ѐшларда иродавий сифатлар ва қатъий 
характерни таркиб топтириш; Масалан, мардлик, қатъийлик, жасоратлилик, ғалабага ишонч, ўз мавқеини 
эгаллаш, мақсад сари интилиш кабилар. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш бу бир томондан саломатликни мустаҳкамлашга, 
жисмоний ривожланишнинг юқори даражасига, ҳаѐт мобайнида фаолиятнинг ҳамма турларини бажаришга 
ижобий таъсир кўрсатадиган бўлса. Иккинчи томондан тарбиявий аҳамиятга, кенг дунѐ қарашга эга бўлган, 
маънавий ва ижтимоий –биологик мосланишга ижобий таъсир кўрсатиб, касалликларни олдини олишда, 
қонунбузарликка, гиѐхвандликка қарши курашишда, ўсмирларни зарарли одатлардан чеклаш борасида муҳим 
омил бўлиб хизмат қилади.
Олимларнинг аниқлашича жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланган шахслар орасида 
касалликларга чалиниш даражаси, жиноятчилик даражаси паст бўлади. Шу сабабли жисмоний тарбия ва 
спортнинг жиноятчиликнинг камайишида, ижобий-ижтимоий хулқ-атворни тарбиялашда ҳамда касалликларни 
олдини олишдаги самараси бебаходир.
Саломатлик инсоннинг энг улуғвор бойлигидир. Маълумки, саломатлик инсон томонидан, унинг 
биологик ва ижтимоий фаолиятини тўлиқ ва кенг миқѐсда бажариши учун энг асосий омилдир, ўзини намоѐн 
қилишдаги пойдевордир. Афсуски, МДХ давлатларида турли касалликларга чалиниш хозирги кунда ниҳоятда 
юқори даражада бўлиб, сил касаллиги, гепатит, рухий касалликлар, анкологик касалликлар миқдори ортиб 
бормоқда. Наркомания ва ОИТС–инфекцияси билан зарарланганлар сони бетўхтов ортиб бормоқда. Шу 
жумладан, алкоголизм ва наркоманиянинг, тамаки чекишнинг миллатлар генофондига салбий таъсир 
курсатиши, уларнинг камайиб ва йўқолиб кетиш хавфини туғдирмоқда. Инсониятнинг маънавий ва жисмоний 
камол топишини таъминлаш ва омилларни белгилаш борасида махсус давлат ва жамоат ташкилотлари фаоллик 
кўрсатади. Инсоннинг маънавий жиҳатдан етук бўлишида адабиѐт, санъат ва диннинг аҳамияти етакчи бўлса 
интеллектуал ривожланишида таълим, тарбия ва илмнинг аҳамияти каттадир.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш орқали ривожланаѐтган организмга ижобий таъсир 
заминида организмдаги ҳамма аъзолар, тизимлар ва яхлит организмнинг ички ва ташқи муҳит ўзгаришларига 
мослашиш хусусиятларини кенг ва чуқур миқѐсда орттириб боришдадир. 
Жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб борган ѐш авлод келажакда жамиятнинг соғлом таянчи 
бўлиб етишади, ўзидан соғлом авлод қолдиради. Айтиб ўтилган ҳолатлар ҳозирги кунда биздан 
қуйидагиларни тақазо қилади:
- Халқимиз орасида айниқса ѐш авлод учун жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш соғлом 
турмуш тарзини амалга оширишда кенг имкониятлар яратиш. 
- Одамлар онгида жисмоний тарбия билан шуғулланишнинг, бу борадаги тўлиқ билимларга эга 
бўлишнинг аҳамияти тўғрисидаги тушунчаларни сингдириб бориш.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш лозимки жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни ўқувчи-
ѐшлар орасида кундалик турмуш тарзига айлантириш, ўз саломатлигини мустаҳкамлаш ва сақлаш юзасидан 
амалга ошириладиган тадбирларни бажариши борасида улкан ишларни олиб бориш зарур. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish