Мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини табақалашган ёндашув асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш



Download 20,01 Kb.
Sana12.07.2022
Hajmi20,01 Kb.
#782783
TuriДиссертация
Bog'liq
1. рецензия Наманган


Тадқиқотчи Нажмиддинова Гулноза Одиловнанинг “Мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини табақалашган ёндашув асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига
Т А Қ Р И З
Жаҳонда мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал, жисмоний, ахлоқий-эстетик ривожлантириш, мактабгача таълим ташкилотларида мослашувчан ва табақалаштирилган таълимни самарали жорий этиш моделларини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, мактабгача ёшдаги болаларни саводга ўргатиш, уларнинг нутқини ривожлантириш, коммуникатив саводхонлигини ошириш, ёш даври хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мулоқотчанлик кўникмаларини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади. Юнеско томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифида (ISCED – International Standard Classification of Education) мактабгача ёшдаги болалар учун ишлаб чиқилган таълим дастурлари тарбиячилар раҳбарлигида ижодий ва ўйин шаклидаги машғулотлар воситасида тарбияланувчиларни интерактив мулоқотга киришишлари учун имкон бериши лозимлиги алоҳида белгилаб берилган.
Дунёда таълим-тарбиянинг интерфаол технологияларини қўллаш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқини ривожлантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, интегратив ёндашув асосида болаларда боғланишли нутқни шакллантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқишга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, оила ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамкорлиги асосида болаларнинг нутқини ривожлантиришга доир коррекцион таъсир кўрсатиш самарадорлигини ошириш, тарбияланувчиларида оғзаки ва дастлабки ёзма нутқни ривожлантиришда интерактив воситалардан фойдаланиш механизмини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса, мактабгача таълим ташкилотларида шахсга йўналтирилган ва табақалаштирилган ёндашувларни самарали қўллаш асосида болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш технологияси ҳамда методик таъминотини такомиллаштиришни тақозо этади.
Тадқиқотчи Г.Нажмиддинованинг илмий тадқиқот иши мактабгача таълим ташкилотларида шахсга йўналтирилган ва табақалаштирилган ёндашувларни самарали қўллаш асосида болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш технологияси ҳамда методик таъминотини такомиллаштиришга қаратилганлиги билан эътиборга лойиқ.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда дунёда таълим-тарбиянинг интерфаол технологияларини қўллаш орқали мактабгача ёшдаги болаларнинг нутқини ривожлантиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, интегратив ёндашув асосида болаларда боғланишли нутқни шакллантиришнинг методик тизимини ишлаб чиқишга доир қатор илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида бунга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, “Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш каби устувор вазифалар белгиланган.
Тадқиқотчи муаммонинг ўрганилганлик даражасини уч гуруҳ(хорижий, МДҲ ҳамда республика)га бўлган ҳолда таҳлил қилган.
Тaдқиқoтчи илмий иш мaқcaдини “таълимга табақалашган ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш” деб тўғри белгилаган.
Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, унинг вазифалари, объекти, предмети, тадқиқот усуллари, илмий янгилиги, тадқиқотнинг амалий натижалари, тадқиқот натижаларининг ишончлилиги, натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги каби бандлар тўлиқ баён қилинган.
Диссертация мавзуси бўйича жами 44 та илмий иш, жумладан 2 та ўқув қўлланма 44 та илмий иш, жумладан 2 та ўқув ва 1 та услубий қўлланма чоп этилган. Шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 12 та мақола, жумладан, 9 та республика ва 3 та хорижий журналларда нашр этилган.
Диссертация иши кириш, уч боб, боблар бўйича хулосалар, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат бўлиб, унинг ҳажми 153 бетни ташкил этади.
Диссертациянинг “Мактабгача ёшдаги болаларда боғланишли нутқни табақалашган ёндашув асосида ривожлантиришнинг назарий асослари” деб номланган биринчи бобида 5-7 ёшдаги болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш муаммосига оид ёндашувлар таҳлил қилинган. Илмий-педагогик нуқтаи назардан, боғланишли нутқни ривожлантиришга табақалашган ёндошиш болаларни мактабга тайёрлашнинг асосий омили эканлиги асосланган.
Тадқиқотчи мактабгача таълим мазмунининг вариативлигига фақат мавжуд бўлган дастурларини сақлаб қолиш ва ҳозирда ишлаб чиқилаётган турли хил янги дастурларни яратиш орқали эришиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаган. Таълимни табақалаштириш, табақалашган таълим, табақалашган ёндашув каби атамаларга таъриф берган. Мактабгача таълимга оид халқаро тажрибаларни атрофлича таҳлил қилган.
Диссертациянинг “Мактабгача ёшдаги болаларда боғланишли нутқни табақалашган ёндашув асосида ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари” деб номланган иккинчи бобида, 5-7 ёшгача бўлган болаларда нутқ компетенцияларини ривожлантириш бўйича мактабгача таълим бўйича дастурларнинг мазмуни ва моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган.
Тадқиқот доирасида болаларда нутқий компетенцияларни ривожлантириш бўйича мактабгача таълим бўйича таълим дастурларининг ахборот ва мазмунли хусусияти таҳлил қилинган.
Диссертациянинг 2 бобида 5-7 ёшдаги болаларда табақалашган ёндашув асосида боғланишли нутқни ривожлантириш модел ишлаб чиқилган.
Диссертациянинг “5-7 ёшли болаларда боғланишли нутқни ривожлантиришда таълимга табақалашган ёндашув технологиясига оид тажриба-синов ишлари самарадорлигининг экспериментал таҳлили” деб номланган учинчи боби экспериментал жараённи ташкил этиш ва тадқиқот методологиясини аниқлаш босқичининг мазмуни ва натижаларини ўз ичига олади.
Мазкур бобда мактабгача ёшдаги болаларнинг фаол ва тўғри нутқини шакллантиришга қаратилган хилма-хил фаолият турларини ташкил этиш усуллари кўрсатилган.
Диссертация иши ҳамда авторефератда ютуқлар билан бир қатор айрим хато ва камчиликлар ҳам учрайди. Жумладан:

  1. Диссертациянинг “муаммонинг ўрганилганлик даражаси” бандида бир қатор олимлар ва соҳа мутахассисларининг номлари келтирилган. Лекин, уларнинг қайси асарлари ёки илмий тадқиқот ишларидан фойдаланилганлиги, манбаси фойдаланилган адабиётлар рўйхатида мавжуд эмас.

  2. Диссертация ҳамда автореферат матнида техник хатолар мавжуд, уларни бартараф этиш зарур.

Юқорида билдирилган жузъий камчиликлар, таклиф ва мулоҳазалар ишнинг илмий-назарий қийматини пасайтирмайди балки, булар ҳам тузатилганда илмий тадқиқот ишининг қиймати янада ортар эди.
Умуман олганда, диссертант томонидан бугунги кун учун ўта долзарб ва илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган табақалашган ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга бағишланган илмий тадқиқот иши тайёрланган.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, тадқиқотчи Нажмиддинова Гулноза Одиловнанинг “Мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини табақалашган ёндашув асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясини якунланган мустақил, илмий ва амалий қийматга эга иш деб ҳисоблайман. Диссертант Нажмиддинова Гулноза Одиловнани педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишга муносиб деб бахолайман.
Наманган давлат университети
Мактабгача таълим” кафедраси профессори,
педагогика фанлари доктори ..........
Download 20,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish