Мактабгача ёшдаги болаларда математик тасавурларини шакллантириш методикаси



Download 189,34 Kb.
bet2/4
Sana23.02.2022
Hajmi189,34 Kb.
#136301
1   2   3   4
Bog'liq
3-Мактабгача ёшдаги бол методикаси

Катта гуруҳ


6 ёшли болаларда ўз хулқ-атворини бошқариш қобилияти пайдо бўлади; эркин хотира, диққат ривожланади. Шу ёшда топшириқни бажаришга, ўз ишига ижобий баҳо олишга интиладилар. Улар ўқув топшириқлари (вазифаси)га катта қизиқиш билан қарайдилар.
Б олалар катта гуруҳда биринчи ўнлик сонларини яхши ўзлаштиришлари керак. Ҳар хил буюмлар тўпламини санаш, уларнинг қаторда келиш тартибларини аниқлаш жараёнида сонлар моҳиятини ўзлаштириш амалга оширилади. Болалар билан бажариладиган ҳамма ишлар улар олдинги босқичларда олган билимлар ва уларни ҳисобга олиш асосида ташкил қилинади. Ўрганишни ўтилганларни такрорлашдан бошлаш керак. Ҳар қайси янги билим олдин ўзлаштирилган билимлар тизимига киритилиши зарур.
Машқлар миқдори етарли бўлгандагина тарбияланувчиларда пухта малака ва кўникмалар шаклланиши мумкин. Болаларни буюмлар, ўйинчоқлар, геометрик шакллар, карточкалар ва расмлардаги тасвирларни санаш (қайта санаш, қўшиб санаш, ажратиб санаш) га, объектлар миқдорларини сезиш билан аниқлашга машқ қилдириш керак.

Мазкур гуруҳда ҳафтада 1 тадан машғулот ўтказилади.
Мактабга тайёрлов гуруҳи.
7 ёшга қадар бола сон, буюмларнинг шакли ва катталиги ҳақида нисбатан кўпроқ билимларни ўзлаштирган бўлиши, фазода (2 ва 3 ўлчовли) ва вақт бўйича мўлжал ола билиши керак.
Тарбиячи болаларда математик билимларга устивор (турғун) қизиқиш, улардан фойдаланиш малакаси ва уларни мустақил эгаллашга интилишни тарбиялашга ҳаракат қилиши керак. Шу ёшда болаларда мустақил фикрлашни, фазовий тасаввурни ривожлантириш, айниқса, муҳим.
“Мактабгача тайёрлов гуруҳи учун элементар математик тасаввурларни ривожлантириш дастури” болаларнинг олдинги босқичларда олган билимларини системалаштириш, кенгайтириш ва чуқурлаштиришни назарда тутади. Мазкур гуруҳда ҳафтасига 2 тадан (бир йилда 72 та) машғулот ўтказилади. Математикадан ҳар қандай машғулотни тузишда болалар тарбиячининг столи ёнида ишлашлари билан бир қаторда ўз ўринларида тарқатма материаллар билан мустақил ишлашлари ҳам назарда тутилиши зарур.

Download 189,34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish