Тақризчи к/ўқитувчи Б.Султонов
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 402-гурух талабаси Мусурмонов Жамшиднинг “Енгил атлетикада ўрта масофаларга югуриш техникасини ўргатиш” мавзусида ёзган битирув ишига Ш.Рашидов тумани 23-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Баходир Мирзаев томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мусурмонов Жамшиднинг битирув малакавий иши кириш, II боб, 9 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида ўқувчиларни югуришга ўргатишда вазифалар кетма-кетлиги, югуришга ўргатишда восита ва усуллар, ўрта масофаларга югурувчи ўқувчиларнинг чидамлилигини ривожлантириш, енгил атлетика машғулотларида ўқувчиларни жисмоний ривожланиш динамикаси тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Мусурмонов Жамшид ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Мусурмонов Жамшиднинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Тақризчи: Б.Мирзаев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 402-гурух талабаси Қораев Иномжоннинг “Юқори синф ўқувчиларида гимнастика дарсларини ўқитиш методикаси” мавзусида ёзган битирув ишига илмий рахбар С.С.Тўйчиев томонидан
ХУЛОСА
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Қораев Иномжоннинг “Юқори синф ўқувчиларида гимнастика дарсларини ўқитиш методикаси” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Қораев Иномжоннинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 8 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Қораев Иномжон битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Қораев Иномжон ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Қораев Иномжон томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |