Илмий рахбар: С.С.Тўйчиев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 405-гурух талабаси Турдибоев Илхомнинг “Енгил атлетикада узунликка сакраш техникасини ўргатиш услубияти” мавзусида ёзган битирув ишига Зомин тумани 7-сонли ўрта мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси Бобир Файзиев томонидан
ТАҚРИЗ
Жисмоний маданиятнинг мақсади жамиятнинг соғлом, ҳушчақчақ ҳар томонлама жисмонан ривожланган меҳнат ва ватан ҳимоясига тайёр турган қўриқчиларни тарбиялашдан иборат узоқ муддатли уюштирилган педагогик жараёндир.
Мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштириш, Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалаларига жиддий эътибор берилмоқда. Бу борадаги муҳим қадамларидан бири Ўзбекистонда илк бор “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши катта аҳамиятга эга.
Турдибоев Илхомнинг “Енгил атлетикада узунликка сакраш техникасини ўргатиш услубият” мавзусидаги битирув малакавий иши айнан юқоридаги ҳолатларни ўз ичига қамраб олган. Турдибоев Илхомнинг битирув малакавий иши кириш, 2 боб, 8 та бўлим, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишида тўғрисида батафсил маълумотлар келтирилган.
Турдибоев Илхом битирув ишини ёзишда ютуқлар билан биргаликда камчиликларга ҳам йўл қўйган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд. Ушбу камчиликлар битирув малакавий иши қийматини пасайтирмайди. Аммо шунга қарамасдан Турдибоев Илхом ўз ишида ижобий натижаларга эриша олган. Турдибоев Илхом томонидан ёзилган битирув малакавий ишини химояга тавсия этаман.
Тақризчи Б.Файзиев
А.Қодирий номли Жиззах давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети 402-гурух талабаси Усмонов Алишернинг “Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларни ривожлантириш” мавзусида ёзган битирув ишига ўқитувчи З.Намазов томонидан
ТАҚРИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт-шароитлар ва инфратузилмани яратиш, мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Усмонов Алишернинг битирув малакавий иши кириш, III боб, 11 та бўлим, хулоса, амалий тавсиялар ва адабиётлар рўйхатидан иборат.
Битирув малакавий ишининг биринчи бобида, жисмоний ҳаракат сифатларини ривожлантириш, куч, тезкорлик, чаққонлик, чидамлилик, эгилувчанлик сифатларини тарбиялаш иккинчи бобида жисмоний тарбия таълим ва унинг хусусиятлари деб номланиб у 3 бўлимда ёритиб берилган. Ишнинг учинчи бобида дарс мактабдаги жисмоний тарбия ишининг асосий шакли, дарснинг шакли, тузилиши тўғрисида баён этилган.
Битирув малакавий ишининг хулоса қисмида қимматли тавсиялар берилган.
Усмонов Алишер ўз ишида анкета саволларидан кам фойдаланган. Ишда айрим орфографик хатоликлар мавжуд, лекин бу хатолар битирув малакавий иши мавзусига таъсир этмайди.
Усмонов Алишернинг битирув малакавий иши Ўзбекистон Республикаси ДАК нинг берилган талабаларига жавоб беради. Ишни химояга тавсия этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |