Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
МАКТАБГАЧА ҲАМДА УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармонига ҳамда «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Мактабгача ҳамда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш ваколатига эга бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, мактабгача таълим вазири А.В. Шин, халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш.,
2019 йил 25 апрель,
352-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 352-сон қарорига
1-ИЛОВА
Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисида НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасаси деб аталади) фаолиятини текшириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари:
а) қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари:
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
тизимида мактабгача таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари (ўз бўйсунувидаги мактабгача таълим муассасаларини текширишлар бўйича) фаолияти доирасида;
б) «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида;
в) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни доирасида;
г) терговга қадар текширувлар ҳамда қўзғатилган жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар доирасида;
д) мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш доирасида ўтказиладиган текширишларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: