Фаолият тури: Элементар математик 69
Мавзу: Теварак-атрофдаги нарсаларнинг вазнятини аниқлашга дойр машқлар Мақсад:
Болаларни атрофидаги нарсаларнинг вазиятини аниқлашга ўргатиш.
Кутилаётган натижа:
Атрофдаги нарсаларнинг жойлашиш тартибини аниқлашни ўрганадилар.
Керакли жиҳозлар:
Хона жиҳозлари, ўйинчоқлар
Тетиклаштирувчи машқ учун шартли белгилар
Фаолиятнинг бориши:
Тарбиячи: Болажонлар, сизлар мушукларни яхши кўрасизларми? Мен ҳозир сизларга Мошвой номли мушукча ҳақида гапириб бераман. Бир она мушукнинг Мошвой деган боласи бор экан. Мошвой шунақа ҳам чиройли, ширин эканки. Уни ким кўрса, «Вой, анави мушукчани», дер экан. Мушукча Робия исмли қизнинг уйида яшар экан. Робия ҳар куни мушукчани ўйнайман, деб роса қийнар экан. Мушукча бечора жуда қийналар экан. Бир куни Робия Мошвойни яна қийнабди. Уни тушакчасига ўраб тоғорага солиб ювинтирмоқчи бўлибди. Шунда Мошвой Робиянинг қўлларидан чиқиб омборхонага кириб, беркиниб олмоқчи бўлибди. Омборхонада нарсалар шунчалик кўп эканки, Мошвой қаердан кирганини ва қаердан чиқиб кетиши кераклигини ҳам билмай қолибди. Шунда Мошвойнинг думини катта коп босиб қолибди. Мошвой онасини «миёв-миёв», деб роса чақирибди. Она мушук Мошвойнинг овозини эшитиб омборхонага кирибди, лекин Мошвой кўринмабди. Она мушук «Мошвой қаердасан?», дебди, Мошвой бўлса, «Думимни қоп босиб қолди», дебди. Она мушук: «Турган жойинг қаерда, атрофингдаги нарсаларни айт, мен сени топиб қутқараман», дебди. Шунда Мошвой атрофига қарабди ва шундай дебди: «Эски шкаф менинг чап тарафимда турибди, унинг устида синган лампа турибди, ўнг тарафимда турли қутилар устма-уст тахлаб қўйилган. Олдимда эса аравача бор, аравачанинг устида ҳам турли буюмлар бор. Она мушук Мошвой айтган нарсаларнинг устидан ўтиб қутқариб олибди. Шундай қилиб Мошвой атрофидаги нарсалар қаерда турганини тўғри айтиб бергани учун, уни онаси қутқариб олибди. Болалар биз жониворларни ўйнаб қийнасак яхшими? Йўқ уларнинг ҳам жони огрийди. Биз уларни асраб-авайлашимиз керак.
Келинглар, болалар, ўзимиз яхши кўрган «Шартли белгилар асосида ҳаракат қиламиз» машқини бажариб кейинги фаолиятга тайёрланамиз.
Бу машқда пиктограмма усулида томонлар шартли белгилар билан белгилаб олинади ва мусиқа остида кўрсатилган белги бўйича ҳаракат қилинади. Қайси белгида қандай ҳаракатни бажариш олдиндан ўргатилади.
|
Олдинга
|
- Чапга
|
«-
|
|
1
|
Орқага
|
- Сакраш
|
|
|
|
Ўнгга
|
-Жойида айланиш.
|
|
Олдинга белгиси кўрсатилганда олдинга 1 қадам, орқага белгиси кўрсатилганда орқага 1 қадам юрилади. Чапга, ўнгга белгисига 1 қадам чапга ва ўнгга юрадилар. Сакраш белгисида
4 марта сакрайдилар, дойра кўрсатилганда турган жойида 1 айланиб оладилар. Шартли белгиларнинг жойини алмаштириб ҳаракатлар бир неча марта такрорланади.
Болалар учун амалий иш.
Болаларни хонанинг ҳар-хил томонларига биттадан тургизиб қўйилади. Тарбиячи ҳар- бир боладан теварак-атрофидаги нарсаларнинг вазиятини айтиб беришларини сўрайди ва уларнинг жавобини тинглайди.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Нима қаерда жойлашган?»
Болалар 4 гуруҳга бўлинадилар. 1 ва 2 гуруҳ болаларининг кўзлари богланади ва ҳар бир бола учун топшириқ берилади. Масалан: Камолжон, сиз короват олдига боринг.
94
Жамолбек сиз доска олдига борииг, деб ҳар бир болаии хонанинг турли томонида турган нарсалар олдига боришлари айтилади. 3-4 гуруҳ болалари кузатиб турадилар, сўнг гуруҳлар ўрин алмашадилар.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
Ўнг томонингизда нима бор?
Айиқча қаерда турибди?
Чап томонингизда нима бор?
Орқангизда нима турибди?
Копток қаерда турибди?
Қўгирчоқ қаерда турибди?
Доска қаерда жойлашган?
Кўзингиз юмилган ҳолда юришга қийналмадингизми?
Тарбиячи машгулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рагбатлантиради.
Май ой мавзуси: Буюмлар , анжомлар ва асбоблар.
Хафта мавзус: Идиш товоқ, Миллий нақш..
Майнинг 3- хафтаси
Do'stlaringiz bilan baham: |