Болалар учун амалий иш.
Бир-бирига ўхшаш лекин баъзи шакллар етишмайдиган 2 та расм ҳар бир болага тарқатилади. Болалар расмларни бўяйди ва 2-расмдаги етишмаган шаклларни топади. Тарбиячи ҳар бир боланинг ишини кузатиб, жавобини эшитади. Болалар учун расм намунаси.
Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин: «Уйингни топ»
Болалар 3 гуруҳга бўлинадилар. 1-гуруҳ болалари 6 та шаклларни қўлларида ушлаб доира марказида турадилар. Марказдан 2-2,5 метр узоқликда кичик доиралар чизилган бўлади.
Ўйин қоидаси: Тарбиячи болаларга «Уйингни топ» дейди, болалар қўлларидаги тасвир бор доира ичига югуриб бориб кириб оладилар.
Битта доира бўш қолади, тарбиячи ундаги тасвирни болаларга кўрсатиб кимнинг қўлидаги тасвирга ўхшаб кетишини, лекин айнан ўхшаш бўлиши учун қайси шакл етишмаётганини сўрайди. Болалар ўзларидаги тасвирга қараб навбат билан жавоб берадилар.
Ўйинда гуруҳлар ўрин алмашиб боради.
Болалар билимини текшириш ва мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Менинг столимда қандай шакллар бор, мен биттасини яшириб қўйдим. Топингчи, у қайси шакл эди?
2. Мен сизга ҳозир 4 та шакл айтаман диққат билан эшитинг ва эслаб қолинг: доира, квадрат, учбурчак, овал. Энди яна бир марта айтаман: квадрат, овал, учбурчак. Қайси шаклни айтмадим?
3. Ўйинлар сизга ёқдими?
Тарбиячи Фаолият давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар билан рағбатлантиради.
Миқдор (Катталик)
Мавзу: Шартли ўлчов ёрдамида нарсаларнинг бўйини ва энини ўлчашни ўргатишни давом эттириш
Мақсад:
Болаларга шартли ўлчов ёрдамида нарсаларнинг энини ва бўйини ўлчашни ўргатиш.
Кутилаётган натижалар:
Ҳамма нарсани ҳам маълум ўлчов билан ўлчаш мумкинлигини билиб оладилар.
Керакли жиҳозлар:
Лента
Қоғоздан ёки картондан полоска
Тўғри тўртбурчак шаклидаги қоғоз ва геометрик шакллар
Арқон, полоска, маркер
Фаолиятнинг бориши:
Стол устида турли хил предметлар туради: стакан, қошиқ, картондан полоска ва бошқалар.
Тарбиячи: Болажонлар, олдинги Фаолиятлардан бирида стакан билан нимани ўлчадик? Тўғри болажонлар, сувни ўлчадик. Пиёла билан нимани ўлчадик? Мошни ўлчадик.
Стол устидаги буюмларга эътибор беринг бу буюмларни бир сўз билан нима деб аташ мумкин? Болажонлар, буларни ўлчов дейишимиз мумкин.
Келинглар, болалар лентани ўлчаб кўрамиз. Уни нима билан ўлчашимиз мумкин? Болалар лентани полоска билан ўлчашимиз мумкин. Лентани ўлчаб бўлишгач, стол юзини ўлчашади. Тарбиячи болаларга столнинг четидан ўлчаш қулайроқ эканлигини тушунтиради. Картон полоскаси тугаган жойдан ўлчаш лозимлигини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |