12. Менежер (инг . манагер — бошқарувчи) — 1) корхона ва компания эгалари бўлмаган, махсус тайёргарлик кўрган, бошқаришнинг қонунқоидаларини чуқур билувчи малакали мутахассис — ёлланма бошқарувчи; 2) ривожланган мамлакатларда компания, фирма, корхона, банк, молия муассасаларининг ижроия ҳокимиятга эга бўлган бошқарувчи, директор, раҳбар, мудир, маъмурий бошқарувчи каби раҳбар ходими; 3) облигация заёмлари чиқариш (эмиссия) ва уни капитал бозорида ўтказиш билан шуғулланувчи банк синдикатлари раҳбар гурухлари иштирокчиси. Менежер ривожланган мамлакатларда махсус ижтимоий қатламни ташкил қилади. Бозор иқтисодиёти шароитларида Менежер хизмати ишлаб чиқаришда ва товарлар муомаласини уюштиришда зарур омил бўлиб қолади.
Тадбиркорлик (тадбиркорлик фаолияти) — қонун ҳужжатларига мувофиқ даромад (фойда) олишга қаратилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) йўли билан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган ташаббускор фаолият.
Тадбиркор — юридик шахс ташкил этган ҳолда ҳам, ташкил этмасдан ҳам тадбиркорлик фаолияти билан доимий асосда шуғулланувчи жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор).
13. Менежментнинг асосий вазифалари қуйидаги йўналишларда ифодаланиши мумкин:
ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш (технологик фаолият);
тижорат фаолияти (харид қилиш, сотиш ва алмаштириш);
молиявий фаолият (сармояни излаш ва оқилона фойдаланиш);
хавфсизлик фаолияти (аҳоли мулкини муҳофаза қилиш);
эккаунтинг (таҳлил қилиш, ҳисобга олиш, статистика);
бошқариш фаолияти (режалаштириш, маркетинг, ташкил этиш вазифаси, тақсимлаш, мувофиқлаштириш ва назорат).
Бу вазифаларни амалга оширишда менежментнинг тамойиллари, назарияси, андозалар, маълумотларга ишлов бериш, бошқариш қонунларидан фойдалана билиш керак.
14. Менежментнинг амалий томонлари қуйидаги аниқ вазифаларни ҳал этишга: иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтишига, фойда олишга, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ахоли ижтимоий химоясини кучайтиришга, кишилар маънавий даражаларини ўстириш ва бошқаларга қаратилгандир.
Менежментнинг бу амалий қисми бошқарув тамойилларини ўзини эмас, балки уларни бошқарув амалиётида қўллаш қобилияти, яъни улардан аниқ кўринишларидан аниқ вазиятда, фойдалана олиш қобилиятини ўрганади. Унинг бошқариш назариясидан фарқи у иқтисодиётни бошқариш амалиётида қонуниятлар, тамойиллари ва услубларидан фойдаланиш намуналарини ишлаб чиқаришдадир.
15. Бошқарув муносабатлари ижтимоий –иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисми бўлиб, турли иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, психологик, меҳнат ва бошқа кўринишларда намоѐн бўлади. Бошқарув муносабатлари раҳбар билан қўл остидаги ходимлар ўртасидаги алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини ифодалайди.
16. Менежментнинг қуйидаги усул(метод)лари мавжуд:
1.Менежментнинг иқтисодий усуллари
2.Менежментнинг ташкилий фармойиш усули
3.Менежментнинг иқтисодий-психологик усуллари
Do'stlaringiz bilan baham: |