50. Таълим муассасаси ички назорати.
Мактаб ички назорати – бу жамоани ўз олдига қўйган вазифаларига мувофиқ равишда мактабда ўқув-тарбия жараёнини ҳар томонлама ўрганиш ва таҳлил қилишдир. Мактаб ички назорати ўқувчилар билан бир қаторда мактаб раҳбарларини ҳам интизомга солади.
Мактаб бошқарувида ички назорат қачон яхши натижалар беради?
мактаб бошқарувида ички назорат илмий асосда ташкил этилиши;
ички назоратни таъминлаш учун энг оптимал йўл танланиши;
мактаб ички назоратини режалаштириб, ташкил қилиб, мактаб раҳбарлари назоратнинг барча объектлари ва йўналишлари тўғрисида аниқ ва пухта тасаввур ҳосил қилишлари;
айрим фанларни ўқитиш аҳволини ўрганиш жара-ёнида таҳлил қилинаётган масала бўйича методик ишлар, моддий базадан фойдаланиш самарадорлиги, суст ўзлаш-тирадиган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш аҳволи ўрганилиши;
мактаб раҳбарияти ички назоратни яхши ташкил этиши учун вақтини, кучини, билимини, ғайратини, шижоатини аямаслиги;
мактаб раҳбарияти ҳар бир дақиқада мактабда содир бўлаётган аҳволни (ишларни) яхши билиши;
Do'stlaringiz bilan baham: |