Макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда бюджет-солиқ сиёсати мундарижа


Иқтисодиётни тартибга солишнинг фискал механизми



Download 260,32 Kb.
bet8/29
Sana24.02.2022
Hajmi260,32 Kb.
#191963
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29
Bog'liq
Makroiqtisdoiy barqarorlikni ta'minlashda byudjet soliq siyosati

1.3. Иқтисодиётни тартибга солишнинг фискал механизми
Иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солишни ёқловчи кўплаб назариялар мавжуд.
Ж.М. Кейнс ўзининг илмий ишларида иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиб туриш зарур эканлилигини назарий жиҳатдан асослаб берган ва солиқларни иқтисодиётни автоматик тарзда барқарорлаштириб турувчи восита деб ҳисоблаган. Шу билан бирга Ж. Кейнс солиқ механизмини ўзгартириб, солиқ сиёсатини иқтисодиётнинг даврий ривожланишига мувофиқлаштиришни тавсия этган.
Солиқ механизми жамият томонидан солиқ муносабатларини ташкил этиш учун қўлланиладиган усуллар йиғиндиси деб аташ мумкин. Лекин бу таъриф солиқ механизмининг ташкилий ҳуқуқий мазмуни ва моҳиятини ўзида акс эттира олмайди.
“Солиқ механизмининг туб мазмуни давлат, жамият ва алоҳида субъектларнинг ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш,учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган пул маблағлари фондини ташкил этиш билан боғлиқ объектив пул муносабатлари жараёнини акс эттиради”16.
Солиқларнинг ички моҳиятини, ҳаракат қилиш қонунлари ва қарама -қаршиликларни эътиборга олиш мустақил давлатимиз учун солиқ механизмидан самарали фойдаланишда катта аҳамиятга эга.
Солиқ механизми ўз моҳиятига кўра давлатнинг ижтимоий-иқтисодий тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондиришга мўлжалланган марказлашган ва марказлашмаган пул маблағлари фондларини ташкил этиш билан боғлиқ объектив пул муносабатлари жараёнини акс эттиради.
Солиқ механизмининг ички моҳияти, унинг таркиби ва тузилиши бевосита солиқларнинг мазмуни, таркиби ва тузилиши (элементлари) дан келиб чиқади
Давлат солиқ муносабатларини ташкил этишнинг усулларини ўрнатар экан, уларга мос қонунлар яратади ва кучга киритади. Давлат солиқ қўмитаси амалдаги солиқ қонунчилиги асосида ҳамда ўзининг ваколати доирасида ҳар бир солиқ турлари бўйича йўриқномалар ишлаб чиқади. Шундай экан давлат солиқ механизмига солиқ қонунчилиги ёрдамида ҳуқуқий шакл беради ва уни бошқариб туради.
Солиқ механизмининг ҳуқуқий асослари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги қонуни, Солиқ кодекси, Ўзбексистон Республикаси Президенти фармонлари ва қарорлари, Вазирлар маҳкамасининг қарорлари ва солиққа оид миъёрий ҳужжатлардан иборат бўлиб, у умуммиллий ва давлат манфаатларини акс эттиради.
“Солиқ механизмининг таркибий қисмлари биргаликда солиқ муносабатларини ташкил этишнинг шакллари, турлари, усулларини ташкил этади. Солиқ механизми солиқ тизимининг амалиётга татбиқ этилишини ифодалайди” 17.
Солиқ механизмининг таркибий қисмлари узоқ йиллар амал қилса (масалан, солиқларнинг турлари), унинг элементлари (масалан, солиқ ставкалари, имтиёзлари) тез-тез ўзгартирилади.
Солиқ механизмининг фискал аҳамиятини эътиборга олган ҳолда асосий вазифаси давлат ихтиёрига зарур бўлган молиявий маблағларни шакллантириш ҳисобланади. Бу борада қуйидагилар асос қилиб олиниши лозим:
- давлат ва жамиятнинг иқтисодий тадбирларни амалга ошириш учун пул маблағларига бўлган эҳтиёжини қондириш;
- давлатнинг ижтимоий йўналишдаги харажатлари учун молиявий асос яратиш;
- давлат бюджети тақчиллигини мумкин қадар камайтириш.
Маълумки, бюджет тақчиллигини камайтириш нафақат бюджет харажатларини камайтириш, балки оқилона фойдаланилаётган солиқ механизми орқали бюджет даромадларини кўпайтириш ҳисобига ҳам таъминланади.
Бюджет даромадларини кўпайтириш солиқ ставкаларини тўғри белгилашга боғлиқ. Солиқ ставкаларини белгилашда солиққа тортиш тамойилларига амал қилинади. Маълумки, солиқ ставкалари солиқ базасининг ҳар бирлигига тўғри келадиган солиқ меъёрини белгилайди.
Мамлакатимизда солиқ ставкаларининг табақалаштирилган ставкалари қўлланилади.
Солиқ механизмининг иқтисодий вазифалари давлат томонидан иқтисодиётни бошқариб туришда фойдаланиладиган дастаклардан бири сифатида қуйидагилар бўлиши мумкин:
- бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш;
- мулкчилик ва хўжалик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар барча солиқ тўловчилар учун бир хил имконият яратиб бериш. Бу борада солиқ механизмини универсаллиштириш лозим. Бундан ташқари, мавжуд солиқ механизми солиқ тўловчи субъектларга хўжалик фаолиятининг соҳаси ва иқтисодиёт тармоқларидан қатъий назар нормал ривожланишини таъминловчи даражада эгалик қилишга имконият яратиб бериш лозим;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш. Солиқ механизмининг ушбу вазифаси солиқ бўйича имтиёзлар бериш ва жарималар солиш ҳисобига уларнинг хўжалик фаолиятига маълум даражада иқтисодий жиҳатдан таъсир этишдан иборат;
- ташқи иқтисодий фаолиятни ҳамда экспортни рағбатлантириш;
- солиқ тўловчиларга маълум даврга баъзи имтиёзлар бериш ва зарур пайтда жарималар солиш орқали уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиш.
Иқтисодиётни солиқлар ёрдамида тартибга солишда солиқлар ўзгаришининг ЯИМ динамикасига мультипликатив таъсирини эътиборга олиш зарур.
Солиқларни камайтириш мувозанатли даромадлар даражаси мультипликатив ўстиради, яъни солиқлар бир миқдорга пасайтирилса ЯИМ ҳажми ундан анча катта миқдорга ошиши мумкин.
Солиқ мультипликация самараси солиқларнинг бир марта ўзгариши оқибатида истеъмолнинг бир неча бор ўзгаришига боғлиқ.
Солиқ мультипликаторининг оддий кўриниши қуйидагича тасвирлаш мумкин:

Download 260,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish