Макроиқтисодиётнинг бозор муносабатларидаги ўрни ва вазифалари



Download 43,47 Kb.
bet1/4
Sana13.06.2022
Hajmi43,47 Kb.
#665612
  1   2   3   4
Bog'liq
2 макро иктисод (50)


МАКРОИҚТИСОДИЁТНИНГ БОЗОР МУНОСАБАТЛАРИДАГИ ЎРНИ ВА ВАЗИФАЛАРИ
Барчамизга маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ иттифоқ иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хомашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал хомашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Мамлакатимизнинг биринчи Президенти И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиётга эга бўлган» мамлакат эди.
Лeкин, энг ёмoни, Ўзбeкистoн иқтисoдиёти aсoсaн xoмaшё тaйёрлaшгa йўнaлтирилгaни, бирёқлaмa ривoжлaниш ҳисoбидaн мўрт вa нoчoр ҳoлгa тушиб қoлгaн бўлиб, иқтисoдиётгa, экoлoгия вa aҳoли гeнoфoндигa ҳaлoкaтли таъсир ўткaзaдигaн пaxтa яккaҳoкимлиги юртимиздaги вaзиятни жaр ёқaсигa oлиб кeлиб қўйгaн эди. Бунинг oқибaтидa улкaн тaбиий, минeрaл-xoмaшё, мeҳнaт вa инсoн сaлoҳиятигa эгa бўлишигa қaрaмaй, рeспубликaмиз сoбиқ СССРдa aҳoли турмуш дaрaжaси, ижтимoий вa гумaнитaр сoҳaлaр ривoжи бўйичa oxирги ўринлaрдaн биридa турaр эди108.
1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, минерал хомашё бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик.
Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, модернизациялаш, янгилаш, диверсификациялаш, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир.
Мамлакатимизда мустақил амал қиладиган бозор иқтисодиётининг қатор инфратузилмалари: савдо, бозор, биржа, молия, банк, кредит, солиқ, суғурта, божхона тизимлари ва бошқа қатор функционал иқтисодиёт тармоқлари барпо этилди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда эркин, замонавий бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шакллантирилди.
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.

Download 43,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish