Макола жанри. Унинг турлари Магола – таxлилий журналистиканинг етакчи жанри сифатида. Унинг тарихий илдизлари. Магола жанрининг асосий хусусиятлари, yзига хослиги ва башга жанрлардан фаргли томонлари. Унга гyйиладиган талаблар ва бажариши лозим бyлган вазифаси. Магола жанрининг турлари:ташвигий, муаммоли, илмий-маъифирй, диний-маърифий, кyнгилочар маголалар. Ташвигий магола. Жанр хусусиятлари. ¤збек журналистикасида ташвигий маголаларнинг энг яхши намуналари. Ташвигий магола методикаси
Публицистиканинг энг мураккаб жанрларидан бири бу-мақола жанридир. Бу жанрнинг асосий хусусияти шундаки, воқелик кенг қамровли, чуқур мантиқий хулосалар ва умумлаштириш, олдиндан кўра билиш, таҳлил ва текширишга асосланган ва ўзига хос (оригинал) мулоҳазаларга эга бўлиши керак.
Публицистикада мақоланинг тарихий илдизлари чуқур саналади. Ва уларнинг турлари фарқланади. Шу нуқтаи назардан мақола воқеликнинг бошқа воқеликдан устунлиги, ўзига хослиги, ўз даврининг муҳим вазиятини ёритиш ва долзарблиги билан кўп йиллар сақланиши керак.
Мақола – жуда жиддий жанр. Журналистдан катта билим ва маҳоратни талаб этади.
Мақоланинг композицион тузилиши аниқлик ва оддийликка асосланиши ва публицистиканинг асосий қонунияти бўлган воқеликни кенг ёритиш билан белгиланади.
Мақола - публицистиканинг мураккаб жанрларидан бири ҳисобланади. Мақола жанрида қаламга олинган битта муаммо айнан аниқликни, мавзудан чиқиб кетмасликни таъминлагани боис фикрни аниқ ва равшан фактларга асосланган ҳолда ифодалаш имконини беради.
Мақола жанрида воқеликни шарҳлаш аниқ фактни ифодалашдан бошланиб, мазкур ҳодиса муаллиф қарашига тўғри келиши ёки зид бўлиши мумкин. Айнан шу ҳол объектга нисбатан муаллифнинг ўз нуқтаи назарини билдириши орқали мазкур воқеликнинг жамиятга нисбатан фойдали ёки зарарли эканлиги ҳолатларини ифодалайди.
Фактларни таҳлил этишда муаллифнинг нуқтаи назари асосий роль ўйнаши ҳисобга олинади. Шу сабабдан журналист масалани ҳар тарафдан чуқур ўрганиши ҳамда муаммо ва воқеликни келтириб чиқарган фактлар, далил ва исботлар билан қуролланган бўлиши мазкур билимлар асосида ўзининг таҳлилини аниқ ифодалай олиши керак.
Мақолада ифодаланган фактлар қиймати муаллифнинг қараши ва мулоҳазалари тўғрилигини исботлайдиган аргументларга, яъни далилларга асосланган бўлиши шарт. Ўз навбатида далиллар – муаллиф томонидан ифодаланаётган фикрнинг исбот асоси сифатида хизмат қилувчи мантиқий ашё вазифасини ўташи лозим.
Мақоладаги фактлар типик ва ишончли бўлиши билан бирга мазкур жараён шарҳида муаллифнинг қўллаган ёндашуви асосий роль ўйнайди.
Мақолада аниқ фактларни келтириш орқали якуний, умумлашма хулоса берилиши билан бирга, аниқ натижаларга эришишининг муаллиф нуқтаи назаридан келиб чиққан тавсифий-таҳлилий таклифи асосида муаммони бартараф этиш йўллари кўрсатиб ўтилади. Ўз навбатида мақола бир неча кўринишда бўлади. Бу ҳақда гапиришдан олдин мақоланинг асосий белгиларига эътиборни қаратиши муҳим ҳисобланади.
Бош мақола жамиятнинг ижтимоий тараққиётидаги асосий йўналишларни ифода этувчи ўзига хос директива вазифасини ўташи керак. Бош мақола директив хужжатнинг мантиқий структурасига мос келиши лозим.
Директивликнинг асосий белгилари эса аниқ воқеликни таҳлил қилиш асосида жамият ривожидаги объектив қонунларга суяниш, мақола мавзуси кенг оммага, жамоа, ижтимоий гуруҳ синфларнинг манфаатидан келиб чиқиши, муаммони ҳал этишнинг амалий ҳаракат дастури йўналишларини белгилаш орқали нафақат мақсадни, балки шу мақсадга эришиш омилларини ифодалай олишдан иборатдир.
Бош мақолада рамзий мактубот тасвирий ва очерк – элементлари чегараланган бўлиши билан бирга мазкур жанрдаги публицистик бўёқ фактларни хиссий аргументация, ишончли сиёсий тарғибот, лўнда таҳлиллар орқали кучайтирилади.
Тарғибий мақола - илмий асос назарий билим элементларини ўзида мужассам этган – шу орқали муаллифнинг мантиқий-ҳиссий қарашлари тўғрилигига жамоани ишонтириши керак.
Тарғибий мақола жамият фаолияти ва тараққиётининг турли сфераларидаги назария ва амалиёти муаммоларини таҳлил этиш орқали мазкур масалани тарғибот ва ташвиқот этади.