2. Оқова сувларни оқизиш тармоғининг тулиш даражаси ва тезлигини
аниқлаш
Оқова сувлар окизиш тармоқларда тўлмаган ҳолда оқиздирилади. Тўлиш
даражаси (h/d ёки h/H) деб айлана қувурларда сув сатҳининг (h ) қувур
диаметрининг (d ) ёки бошқа шаклдаги коллекторларда сув сатҳининг (h )
коллектор баландлигининг (H ) нисбатига айтилади. Бу кўрсатгич меъёрланган
бўлиб қуйидаги жадвалда келтирилган. Ҳисобли оқова сувлар сарфини ўтказишга
мўлжалланган тўлиш дарасига ҳисобли тўлиш даражаси дейилади. Тўғри
бурчакли каналларда тўлиш даражаси 0,75 дан ошмаслиги керак. Атмосфера ва
умумоқизув оқова сувларни оқизиш тизим тармоқлари тўла оқизишга
ҳисобланади.
Оқова сувлар таркибида кўп миқдорда сувда эриган ва эримаган, турли
ўлчамга эга ифлосликлар мавжуд. Маиший оқова сувларни оқизиш тизим
тармоқларига ҳар бир кишидан кеча кундузда ўртача ҳисобда 0,065 кг эримаган
моддалар ташланади. Маиший қаттиқ чиқиндилар ташланганда бу кўрсатгич 0,1
кг гача ошади. Оқимнинг тезлиги пасайиши натижасида қувурларда бу моддалар
чўкма сифатида тушиб тармоқларни ўтказиш қобилиятини пасайишга,
тармоқларни ёпилиб қолишига олиб келади. Шунинг учун нормал ишлаб турган
тармоқларда қаттиқ заррачалар тўхтовсиз равишда узатилиши зарур. Қаттиқ
заррачаларни ташиш қобилияти оқимнинг ҳаракат тезлигига боғлиқ. Қувурларда
чўкма тушиб қолишини олдини олиш мақсадида оқова сувларнинг минимал
тезликлари чекланган. Бу тезликлар жадвалда келтирилган.
Тиндирилмаган оқова сувларнинг босимли ўтказгичлардаги ва дюкерлардаги
тезлиги 1 м/сек дан ортиқ бўлиши зарур. Биологик тозаланган оқова сувларнинг
қувур ва ариқлардаги (лоток) минимал тезлигини 0,4 м/сек қабул қилиш рухсат
этилади.
Оқова сувларнинг металл қувурлардаги максимал тезлиги 8 м/сек, нометалл
қувурларда эса 4 м/сек дан ошмаслиги керак. Атмосфера оқова сувлари учун бу
қийматлар 10 ва 7 м/сек га тенг.
Тўлиш даражаси ва минимал тезликларни аниқлаш жадвали
Қувур
диаметри, мм
h/d тўлиш даражасидаги минимал тезликлар, м/сек
0,6
0,7
0,75
0,8
150…250
0,7
-
-
-
300…400
-
0,8
-
-
450…500
-
-
0,9
-
600…800
-
-
1,0
-
900
-
-
1,15
-
1000…1200
-
-
-
1,15
1500
-
-
-
1,3
≥1500
-
-
-
1,5
Очиқ ҳавзаларга ташланадиган атмосфера ва саноат оқоваларининг
каналлардаги тезликлари қуйидаги жадвалга биноан қабул қилинади.
Қўшилиш каналларидаги тезликларни аниқлаш жадвали
Қирғоқларнинг тузилиши
0,4...1,0 м чуқурликдаги оқимнинг максимал
тезлиги, м/сек
Бетон плиталар билан
қопланган
4
Оҳактош, қумтупроқ
4
Чимланган:
1,0
Бутун юзаси
Деворсимон
1,6
Тош билан қопланган:
2,0
Бир қатлам
Икки қатлам
3,0…3,5
- оқова сувларнинг тезлиги 0,4 м/сек дан кичик бўлса 0,85 коэффициент билан,
1,0 м/сек дан катта бўлганда 1,25 коэффициент билан қабул қилинади
Do'stlaringiz bilan baham: |