Маиший чиқиндилар билан боғЛИҚ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўҒрисида ўзбекистон Республикаси Президентининг


-боб. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш



Download 224,66 Kb.
bet11/12
Sana14.06.2022
Hajmi224,66 Kb.
#670229
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ВМ 787 КОРОРИ ЭКОЛОГИЯ

17-боб. Мазкур қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
51. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг давлат экологик назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари (кейинги ўринларда мансабдор шахслар деб аталади) мазкур Қоидаларга риоя қилиниши юзасидан доимий назоратни амалга оширадилар.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2019 й., 09/19/29/2475-сон)
52. Мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари талабларини бузиш ҳоллари аниқланганда, мансабдор шахслар қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини кўрадилар:
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонунчилик талабларига риоя этилишининг мониторинги ёки давлат экологик назорати натижалари бўйича, далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирган ҳолда, жисмоний ва юридик шахсларга мазкур қоидаларнинг 3, 4 ва 5-боблари талабларининг бузилиши бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш тўғрисида мажбурий кўрсатмалар беради;
қонун бузилишларининг жисмоний ва юридик шахслар томонидан бартараф этилиши юзасидан аввалги мониторинг ёки давлат экологик назорати натижаларига кўра фақатгина далолатномада (маълумотномада) кўрсатилган фактлар бўйича ва муддатларда ёки жисмоний ёки юридик шахсларнинг мурожаатига кўра — белгиланган муддатдан олдин, назорат қилувчи орган буйруғига асосан бир иш куни давомида назоратни амалга оширадилар;
жисмоний ва юридик шахслар томонидан мансабдор шахсларнинг мажбурий кўрсатмалари бажарилмаган ҳолларда, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонунчиликни бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўрадилар.
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган функциялар назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи органлар билан қўшимча келишувсиз амалга оширилиб, улар бир иш куни давомида хабардор қилинади.
53. Маиший чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга жойлаштирган шахсларни аниқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда, мансабдор шахслар, мазкур қоидаларнинг 5-бандига мувофиқ ҳудудларни тозалаш учун масъул бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобига рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш бўйича мажбурий кўрсатмалар бериш (икки иш кунидан тўрт иш кунигача бўлган муддат белгилаган ҳолда) ҳуқуқига эгалар.
Мажбурий кўрсатмалар масъул шахслар томонидан белгиланган муддатларда бажарилмаган тақдирда, мансабдор шахслар «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» давлат унитар корхоналарини жалб этган ҳолда, рухсат этилмаган ва тартибсиз чиқиндихоналарни бартараф этиш ёки ҳудудларни тозалаш, шунингдек, чиқиндихона ҳудудини қайта тиклаш чораларини кўриб, мажбурий кўрсатмаларни бажармаган шахсларга санитария жиҳатидан тозалаш хизматлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун ҳисоб-китобларни (тўлов муддатини белгилаган ҳолда) тақдим этадилар.
Санитария жиҳатидан тозалаш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз муддатида тўламаслик ёки рад этиш (бош тортиш) ҳолларида мансабдор шахслар судларга тўловларни ундириш билан боғлиқ даъволар киритадилар.
54. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонунчиликда белгиланган тартибда, аҳоли яшаш жойларини тозалаш объектлари бўйича жорий санитария назорати ўрнатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширадилар.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 937-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/937/4054-сон)

Download 224,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish