Махсус таълим вазирлиги


Моддий-техник таъминотни ташкил қилиш қоидалари



Download 3,47 Mb.
bet37/51
Sana23.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#161593
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51
Bog'liq
13.Маъруза матни

8.2. Моддий-техник таъминотни ташкил қилиш қоидалари

Қурилишнинг моддий-техник таъминотини ташкил этиш ва уни ривожлантириш учун қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:


1. Қурилишнинг моддий-техник таъминотини ривожлантириш асосида оғир индустрия тармоғи ётади. Шунинг учун асосий эътиборни оғир индустрия тармоғини, биринчи навбатда машинасозлик, металлургия, кимё, ёғочсозлик ва энергетика саноатини ривожлантиришга қаратиш лозим.
2. Моддий-техник таъминотни олдиндан ишлаб чиқилган режага мувофиқ ташкил қилиш ва ривожлантириш лозим. Бундай режаларда моддий-техник таъминот базаси қувватини бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларининг ўсишига нисбатан бир поғона баландроқ олиб юришни кўзда тутиш керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир қурилиш ташкилотининг моддий-техник таъминоти даражаси унинг ўз кучи билан бажарадиган иш ҳажмига нисбатан бир қадам олдинда бориши керак.
3. Қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришида қурилишни индустрлаштиришга имкон берувчи йиғма конструкциялар ишлаб чиқарувчи ташкилот ва корхоналар тизимини мукаммаллаштириш ҳамда ривожлантириш зарур.
4. Қурилиш маҳсулоти сифатини ошириш, қурилиш ишлаб чиқаришида меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бўлмиш янги техника ва технологияни жорий эттириш лозим.
5. Бозор иқтисодиёти даврида қурилиш ташкилотининг балансида турувчи, яъни ўзининг хусусий ишлаб чиқариш корхоналарига эга бўлиши ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Қурилишни материаллар, конструкциялар ва қисмлар билан таъминловчи корхоналарни 3 тоифага бўлиш мумкин:
а) қурилиш ташкилоти ёки мустақил саноат тармоғи балансида турувчи қурилиш индустрияси корхоналари;
б) қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари;
в) бошқа саноат корхоналари.
Қурилиш индустрияси корхоналари таркибига асосан йиғма темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқарувчи корхона ва полигонлар: металл конструкциялар ва технологик жиҳозлар ишлаб чиқарувчи цех ва корхоналар; электр, санитар-техник анжомлар, қуйма темирбетон конструкциялар учун арматура – каркаслар, ёрдамчи деталлар ишлаб чиқарувчи корхоналар; қурилиш техникаларини таъмирловчи корхоналар, қурилиш машиналари парки ва бошқалар киради.
Қурилиш материалларини ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари таркибига: боғловчи материаллар (цемент, оҳак, гипс, асбест) ва улар асосида қурилиш конструкцияларини ишлаб чиқарувчи корхоналар, ғишт, линолеум, керамик материаллар, иссиқлик изоляцияловчи материаллар, ойналар ва бошқа материаллар ишлаб чиқарувчи корхоналар киради. Бошқа саноат корхоналари деганда металлургия, кимё, ёғочсозлик каби саноат ишлаб чиқариш ташкилотлари ва корхоналари тушунилади.



Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish