Махсус таълим вазирлиги


- боб. Қурилиш ишлаб чиқаришИни ташкил



Download 3,47 Mb.
bet16/51
Sana23.02.2022
Hajmi3,47 Mb.
#161593
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51
Bog'liq
13.Маъруза матни

3 - боб. Қурилиш ишлаб чиқаришИни ташкил
этишни лойиҳалаш


3.1. Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ)


Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркибий қисмидан бири бўлиб, у буюртмачи, пудратчи ва қурилишни молиялашда ва материал-техник таъминотида иштирок этувчи барча ташкилот ва корхоналар учун бўлиши шарт бўлган ҳужжатдир. Бу лойиҳа асосан бош лойиҳачи томонидан ишлаб чиқилади ва бунинг учун зарур бўлган сарф-харажатлар асосий лойиҳани тайёрлаш сметасига киритилиб буюртмачи томонидан тўланади.
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси қурилишни ўз вақтида сифатли қилиб битказишда ва сарфланган капитал маблағнинг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
У мазмунан қурилишга тайёргарлик кўриш давридан бошлаб, то уни қуриш ва фойдаланишга топширгунгача бўлган даврлар учун курилиш ишлаб чиқаришини мавжуд меъёрлар, тартиб-қоидалар асосида ташкил қилишни ўзида мужассамлантиради. Бундан келиб чиққан ҳолда ҚТЭЛ таркибига қуйидагилар киради:

  1. Тайёргарлик ва асосий қурилиш даврлари учун қурилишнинг бош
    тарҳи;

  2. Тайёргарлик ва асосий қурилиш даврлари учун қурилишнинг тақвимий режалари;

  3. Объектларни қуриб битказишнинг ташкилий-технологик схемалари;

  4. Асосий қурилиш-монтаж ишларининг қайдномаси;

  5. Конструкцияларга, материалларга ва технологик жиҳозларга бўлган эҳтиёжлик қайдномаси;

  6. Қурилиш машиналари ва механизмларига ҳамда транспорт воситаларига бўлган эҳтиёжлик графиклари;

  7. Қурувчи кадрларга бўлган эҳтиёжлик графиги;

  8. Ҳисоблаш-тушунтириш хати.

Қурилишни ташкил қилиш лойиҳасини тузиш учун қуйидаги бошланғич маълумотлар ва материаллар зарур бўлади:

  • лойиҳанинг техник - иқтисодий асослари;

  • муҳандислик - қидирув ишларининг ҳисоботи;

  • қурилиш материаллари, конструкциялари, машина ва механизмларни ишлатиш (қўллаш) тўғрисида қабул қилинган ва пудратчи билан келишилган қарорлар;

  • қурилиш материаллари, конструкциялари ва жиҳозларини етказиб бериш ва ташиб келтириш шартлари;

  • қурилишни энергия ва сув билан таъминлаш манбалари тўғрисидаги маълумотлар;

  • буюртмачи ва пудратчининг бошқа талаблари (масалан, вақтинчалик турар-жой биноларига, ёрдамчи ишлаб чиқариш биноларига зарурият ва бошқалар);

  • қурилишнинг умумий ва алохида қисмлари бўйича муддатлари.

ҚТЭЛнинг таркиби ва мазмунига объект қурилишининг мураккаблигини ҳисобга олиб қўшимчалар киритилиши мумкин. Мураккаб объектлар учун ҚТЭЛ таркибига қўшимча равишда қуйидагилар киритилади:
- мажмуанинг йириклаштирилган тўрсимон графиги;
- лойиҳалаш, қурилишнинг босқичлари;
- объектларни барпо қилишнинг навбатлари;
- конструкцияларни тадқиқот қилиш, синаш ва кузатиш тартиби бўйича кўрсатмалар;
- режалаштиришга оид геодезик асосни қуриш ва геодезик назорат қилиш услублари бўйича кўрсатмалар;
- оператив алоқа ўрнатишни ташкил қилиш ва қурилишни оператив-диспетчерлик бошқаруви ҳусусиятлари.
Уй-жой даҳаларини қуришда тақвимий режада қўшимча равишда уй-жой биноларини аҳолига ҳизмат кўрсатишга мўлжалланган муассасалар ва корхоналар билан мажмуали равишда қуришни ва муҳандислик жиҳозланиши, ободонлаштириш ва ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришни кўзда тутиши лозим.
Тоғли ва баланд тоғли, чўлли ва ярим чўлли, ҳамда ўта иссиқ иқлимли ҳудудлар учун ҚТЭЛни ишлаб чиқишда қўшимча равишда физикавий, географик ва иқтисодий омилларни (кучли шамоллар, кўчкилар, сел келиши, қурилиш объектини узоқлашлганлиги, энергия манбаларининг чекланганлиги ва бошқаларни) ҳисобга олувчи қурилишни тайёрлаш, ташкил қилиш ва амалга ошириш бўйича чоралар мажмуасини кўзда тутиши лозим.



Download 3,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish