Махсус таълим вазирлиги


Материалларни ҳисобга олишнинг бухгалтерия услуби



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

 
Материалларни ҳисобга олишнинг бухгалтерия услуби 
 
ТМЗ ларни ҳисобга олишнинг бухгалтерлик услубини товар-
моддий бойликлар сони унча кўп бўлмаган корхоналарда қўллаш 
тавсия қилинади. Бундай услуб қўлланилганида хўжалик юритувчи 
субъект бухгалтериясида субсчѐтлар разрядида (1010) ишлаб чиқа-
риш захираларининг ҳар бир тури учун сон-миқдорли ҳисоб-китоб 
варақалари очилади. Бухгалтер ушбу варақаларда омбордан келиб 
тушган дастлабки асословчи ҳужжатлар (кирим ордерлари, ТМЗ 
ларни қабул қилиб олиш далолатномалари, юк ҳақи талабномалари ва 
бошқалар)нинг маълумотлари асосида моддий бойликлар харажати 
(сальдо, кирим, чиқим) ни акс эттиради. Шундай қилиб, омбордаги 
ҳисоб-китоб варақаларидаги ахборот кейинчалик моддий жавобгар 
шахсларга доир товар-моддий бойликларнинг синтетик счѐти (1010) 
нинг ҳар бири учун алоҳида очиладиган аналитик (сон-миқдорли) 
айланиш ведомостларига кўчирилади. Материалларнинг омбор (М-12 
шакли) ва бухгалтерлик ҳисоб-китоби (сон-миқдорли) варақаларида 
операцияларни акс эттиришнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини текши-
риш мақсадида ҳар ойда моддий бойликларнинг ҳар бир тури бўйича 
уларнинг натурал кўрсаткичларини қуйидаги позициялар юзасидан 
таққослаш ўтказилади: Ой бошидан сальдо ойдаги кирим ва чиқим 
бўйича айланишлар ой охиридаги сальдо. Бу кўрсаткичлар омбор ва 


188 
бухгалтерия варақларда бир хил бўлиши лозим, чунки кирим ва 
чиқим бўйича барча операциялар бир хилдаги дастлабки ҳужжатлар 
маълумотлари асосида рўйхатга олинади. Агар номувофиқлик 
аниқланса, аналитик ҳисоб-китобда йўл қўйилган хатони топиш ва 
бартараф қилиш керак. Шунингдек, айланиш ведомостларининг 
якуний маълумотлари ҳам бош дафтарга ѐки назорат журналида қайд 
қилинган 1000 счѐтдаги айланишлар ва қолдиқлар билан таққослаб 
чиқилиши керак: улар ҳам бир хилда бўлиши лозим. Тафовутлар 
бўлиши синтетик ҳисоб-китобда хатога йўл қўйилганидан далолат 
беради. Материалларни ҳисобга олишнинг сальдо услуби. 
Материалларни ҳисобга олишнинг оператив-бухгалтерлик (саль-
до) усулининг моҳияти шундаки, хўжалик юритувчи субъект омбо-
рида ТМЗ ларни омборда М-12 шакли бўйича ҳисобга олиш варақа-
лари, бухгалтерияда эса омбордаги ТМЗ лар қолдиғини ҳисобга олиш 
бўйича М-14 шаклдаги (сальдо дафтари) ведомость юритилади.
Бу дафтарда ҳар ойда фақат моддий бойликлар қолдиқлари акс 
эттириб борилади, улар тўғрисидаги маълумотларни омбор мудири 
ѐки бухгалтерия хизмати ходими омбордаги ҳисоб-китоб варақала-
ридан ўтказиб туради. Хўжалик юритувчи субъект бухгалтериясида 
сон-миқдорли ҳисоб-китоб варақалари ва айланиш ведомостлари 
юргизилмайди. Сальдо дафтари хўжалик юритувчи субъект бухгал-
териясида сақланади. 
Моддий бойликларнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисоб-
китоб маълумотларини ўзаро таққослаш ва ўзаро боғлаб туриш учун 
бухгалтерияда 10-10-А ѐки 5-шаклдаги ТМЗларнинг қиймат ифода-
сидаги ҳаракати ведомости юргизилади (унча катта бўлмаган хўжа-
лик юритувчи субъектларда), бу ведомостда ой бошидаги сальдо, ой 
давомида ТМЗ ларнинг келиши, уларнинг сарфланиши ва ой охири-
даги сальдо акс этади. Бундай кўрсаткичлар ведомостда бирданига 
икки баҳода: ҳақиқий таннархи бўйича ва ҳисоб-китоб баҳоларида 
ѐзиб борилади. Ҳисоб-китоб баҳоси, ҳисоб-китобнинг сальдо усулини 
қўлланиш учун асосий негиз ҳисобланади. Бу баҳони хўжалик 
юритувчи субъектнинг ўзи белгилайди ва номенклатура баҳолар 
рўйхатида қайд қилинади. 
Агар 10-, 10-А ѐки 5- шаклдаги ведомостда (унча катта бўлмаган 
хўжалик юритувчи субъектлар учун) кўрсатилган ойнинг боши 
(охири) даги моддий ресурсларининг 1010- ва 1210- счѐтлар бўйича 
ҳисоб-китоб баҳоларига сальдо омбордаги ТМЗ лар колдиғини ҳисоб-


189 
га олишнинг М-14 шаклидаги ведомостидаги ана шундай қолдиқ 
билан бир хил бўлса, унда бу ТМЗ лар ҳаракатини ҳисобга олишга 
доир дастлабки ҳужжатларни белгилашда хатолар бўлмаганидан, 
операциялар ҳақидаги маълумотларнинг омбордаги ҳисоб-китоб 
варақаларига тўғри ва тўлиқ жойлаштирилганидан далолат беради. 
Материаллар ҳаракати ведомостида 1010-"Материаллар"-счѐти 
бўйича ой бошидаги сальдо, ТМЗларнинг ой давомидаги (кирим ва 
чиқим бўйича) айланишлари бош дафтарнинг 1010- счѐтидаги шунга 
ўхшаш кўрсаткичлар билан бир хилда бўлиши керак. 
Моддий бойликларнинг аналитик жорий ҳисоб-китобини ҳақиқий 
таннарх бўйича баҳолашда ѐки ҳисоб-китоб баҳолари бўйича баҳо-
лашда юргизиш мумкин. Материаллар номларининг сони нисбатан 
унча катта бўлмаган кичик хўжалик юритувчи субъектларда ТМЗ лар 
номларининг сони нисбатан унча катта бўлмаган кичик хўжалик 
юритувчи субъектларда ТМЗ ларни ишлаб чиқариш (фойдаланиш) 
эҳтиѐжлари учун беришда уларни, яхшиси, шу ойдаги ҳақиқий тан-
нарх бўйича баҳолаган маъқул. Агар айланишда кўп номдаги ТМЗ 
лар мавжуд бўлса, унда таҳлилий ҳисоб-китобни ҳар бир номдаги 
ТМЗ нинг ҳисоб-китоб нархлари бўйича баҳолашда юритиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Ҳисоб-китоб баҳоларидан фойдаланиш ТМЗ лар ҳаракатига доир 
ҳужжатлар билан ишлаш вақтини жиддий камайтиради, чунки бунда 
ҳар бир турдаги ТМЗ учун унинг ҳар ойдаги ўртача ҳақиқий 
таннархини аниқлаб ўтиришга зарурат бўлмайди. 
Ишлаб чиқариш захираларининг турларига кўра ҳисоб-китоби 
ҳақиқий таннархга кўра юритиладиган хўжалик юритувчи субъект-
ларда бундай захираларни ишлаб чиқаришда фойдаланишга, таъмир-
лаш эҳтиѐжларига ва бошқа мақсадларга бериб юборишда сарфлан-
ган моддий ресурслар ўртача таннарх бўйича баҳоланади. Бундай 
ўртача таннарх ой бошидаги ТМЗ лар қолдиғининг таннархи ва 
уларнинг ҳисобот ойида тайѐрланган сонининг таннархидан келиб 
чиқиб, аниқланади. Ўртача арифметик таннархни белгилаш кўп 
меҳнат талаб қилади, чунки у шу турдаги ТМЗ ларни сўнгги марта 
етказиб бериш тўғрисидаги маълумотларни ТМЗ ларни ҳисобга 
олишнинг сон-миқдорли варақаларига олдиндан ѐзиб чиқишни талаб 
қилади. 
Материалларни сотиш операцияларини ҳисобга олишда юкларни 
жўнатиш ѐки ҳақ тўланган счѐтларга қараб сотиш тартибини аниқлаш 


190 
борасида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС-1 
сон) "Ҳисоб юритиш сиѐсати ва молиявий ҳисобот" га боғлиқ бўлади.
Агар ҳисоб сиѐсатида ТМЗлар юклаб жўнатилгандан кейин 
уларни сотилган деб ҳисоблаш қабул қилинган бўлса, у ҳолда, ТМЗ 
лар харидорларга жўнатиб турилишига қараб, улар сотилиш нарх-
ларида сотилган ТМЗ лар сифатида акс эттирилади.
Мабодо, ҳисоб сиѐсатида пул кассага ѐки ҳисоб-китоб счѐтига 
келиб тушгандан кейин ТМЗ ларни сотилган деб ҳисоблаш қабул 
қилинган бўлса, у ҳолда ТМЗ ларни харидларга жўнатиш чоғида, 
улар 9010 счѐт дебетига (1010 счет кредитига) ѐзилади ва унда то 
ТМЗ лар ҳақи тўлангунга қадар туради (5010, 5110 счѐтлар дебети 
9010 счет кредити). Ҳақ тўланган пайтидан эътиборан улар 9010 счѐт 
кредитдан ўчирилиб, 9010 счѐт дебетига ѐзилади. 9010 счѐтда аниқ-
ланган ТМЗ ларни сотишдан олинган молиявий натижа 9900 - 
"Якуний молиявий натижа", счетига ҚҚС ни (20%) алоҳида
позицияси ѐзиб қўйиши керак. Бу солиқ ҳисоблаб чиқилиши (9010 
счѐт дебети, 6410 счѐт кредити) ва бюджетга ўтказилиши (6410 счѐт 
дебети, 5110 счѐт кредити) лозим. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish