Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

ХМҲСҚ штати 
Бошқарув иши унчалик кўп бўлмаган ходимлар штати 
томонидан таъминланиб, улар Лондонда жойлашган ва Бош котиб 
раҳбарлик қилади. Техник ходимлар ва бошқа лойиҳани бошқа-
рувчиларга ҳозирги кунда Канада, Хитой, Германия, Япония, Буюк 
Британия ва Америка Қўшма Штатларида мутахассислар тақдим қи-
линган. Яқин вақтгача техник ходимлар ва лойиҳа бўйича масла-
ҳатчилар таркибига Франция, Малайзия, Янги Зеландия ва ЖАР 
вакиллар кирар эди. Бошқарув вакиллари, ХМҲСҚга аъзо таш-
килотлар, Маслаҳат гуруҳи аъзолари, бошқа ташкилотлар, ХМҲСҚ 
мутахассислари ва ходимлари янги мавзу учун таклифлар бериши ва 
у халқаро молиявий ҳисобот стандартида кўриб чиқилиши мумкин. 
ХМҲСҚ фаолияти халқаро молиявий ҳисобот стандартлари 
юқори сифатли, аниқ иқтисодий шароитда тегишли бухгалтерия 
амалиѐти талаб қилувчанлигини кафолатлайди. Стандарт ўрнатувчи 
ва КМХСПга аъзо ташкилотлар ва бошқа қизиқувчи гуруҳ, алоҳида 
мутахассислар маслаҳат гуруҳи билан маслаҳатлатлашиб, халқаро 


59 
молиявий ҳисобот стандартларини молиявий ҳисоботдан фойда-
ланувчилар учун яроқлилигини таъминлайди. 
Халқаро молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб чиқиш 
жараѐни қуйидагилардан иборат: 
Бошқарув тайѐрлов қўмитасини тасдиқлайди. Ҳар бир тайѐрлов 
қўмитасини бошқарув вакили бошқаради ва одатда, унга камида 3 та 
бошқа мамлакат бухгалтерия ташкилоти вакили киритилади. Бу 
қўмитага бошқа ташкилот вакиллари, бошқарувдан ѐки маслаҳат гу-
руҳида ѐки маълум соҳа экспертлари томонидан тавсия қилинганлар 
кириши мумкин. 
Тайѐрлов қўмитаси кўриб чиқилаѐтган масала бўйича бухгал-
терия саволларини аниқлайди ва баҳолайди. Тайѐрлов қўмитаси 
ХМХСҚ ўрнатган, кўрсатилган ҳисоб саволларига молиявий ҳисобни 
тайѐрлаш ва тақдим этиш принципларини қўлланилишини кўриб 
чиқади. Тайѐрлов қўмитаси минтақалараро миллий бухгалтерия та-
лабларини ва амалиѐтини ўрнатади, шу жумладан, турли шароитга 
мос келадиган турлича ҳисоб усулларини ўрганади. Тайѐрлов қўми-
таси ҳамма саволларни кўриб чиққандан кейин Бошқарувга ўзининг 
саволлар схемасини тавсия қилади.
Тайѐрлов қўмитаси саволлар схемаси бўйича бошқарув шарҳ-
ларини олгандан кейин одатда, принципларни баѐн этувчи ѐки бошқа 
мунозарали ҳужжатларни тайѐрлайди ва чоп этади. Бу ҳужжатлар 
ҳисоб принциплари асосларини аниқлаш учун белгиланган ҳамда 
низомни лойиҳасини тайѐрлаш учун асосни ташкил этади. Унда 
кўриб чиқилган муқобил қарорлар ва уларни қабул қилиш ѐки 
четлатиш учун далиллар баѐн қилинган бўлади. Ҳамма қизиқувчилар 
томонидан берилган шарҳлар лойиҳани бутун муҳокамаси давомида 
(одатда, у 3 ойга яқин давом этади) маъқулланади. Амалдаги 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўзгартириш киритиш 
учун бошқарув тайѐрлов қўмитасига низом лойиҳасини тайѐрлашни 
олдиндан принципларни баѐн этмаслик шарти билан топширади.
Тайѐрлов қўмитаси тамойилларни баѐн этиш лойиҳаси бўйича 
шарҳларни кўриб чиқади ва энг зарур тамойиллар маъқулланади, 
ундан бошқарув молиявий ҳисобот халқаро стандартлари тавсия 
қилган низом лойиҳасини тасдиқлаш ва тайѐрлаш учун фойдалани-
лади. Охирида баѐн қилинган тамойилларни талабга мувофиқ деб 
олиш мумкин, лекин расмий равишда у чоп этиш учун мўлжал-
ланмайди. 


60 
Тайѐрлов қўмитаси бошқарувда тасдиқлаш учун бошланғич 
низом лойиҳасини тайѐрлайди. Бошқарув томонидан низом лойиҳаси 
кўриб чиқилиб, кўпчилик томонидан тасдиқлангандан кейин, чоп 
этилади. Лойиҳа муҳокама қилинаѐтган ҳамма даврда, одатда, камида 
1–3 ойдан кам бўлмаган даврда ҳамма қизиқувчилар томонидан 
шарҳлар қабул қилинади. 
Тайѐрлов қўмитаси молиявий ҳисобот халқаро стандарт-
ларининг лойиҳаси ва унинг шарҳларини тайѐрлайди ва кўриб чи-
қади. У бошқарув томонидан кўриб чиқилиб, кўпчилик овоз билан 
тасдиқланади.
Ушбу иш жараѐнларида Бошқарув томонидан қўшимча 
маслаҳатлар ѐки энг яхшиси муҳокама варақасидан муҳокама учун 
фойдаланилади. Молиявий ҳисоботни халқаро стандартларини 
тайѐрлашда низомнинг бир неча хил лойиҳасини тайѐрлаш талаб 
қилиниши мумкин. Айрим ҳолларда, агар савол унчалик катта 
аҳамиятга эга бўлмаса, Бошқарув тайѐрлов қўмитаси тузмасдан иш 
олиб бориши мумкин, лекин стандарт тугалланиши олдидан низом 
лойиҳаси чоп этилади. 
ХМҲСҚ бошқаруви 1997 йили интерпретация бўйича доимий 
қўмита (ИДҚ)ни ташкил қилиб, тасдиқлади. У ҳисоб муаммоларини 
ўз вақтида кўриб чиқиш ѐки қўлланиш мумкин бўлмаган оғишлар 
юзага келса бартараф этувчи вазифасини бажаради. Улар томонидан 
амалга ошириладиган таҳлил халқаро молиявий ҳисобот стандарт-
лари контекстида ва ХМҲС принципларида ўзининг аксини топиши, 
ИДҚ томонидан интерпретация ишлаб чиқаришда шундай миллий 
қўмиталар ХМҲСҚга иштирокчи давлатлар гуруҳи билан маслаҳат-
лар ўтказиши керак. 
ИДҚ унча катта бўлмаган корхоналар учун зарур бўлган 
масалалар билан эмас, анчагина кенг масалалар билан шуғулланади. 
Интерпретация қуйидагиларни ўз ичига олади: 

ҳал қилиниши керак бўлган масалалар (халқаро молиявий 
ҳисобот стандартлари амал қилиш доирасида қониқарсиз 
амалиѐт); 

янги масалалар (халқаро молиявий ҳисобот стандартларига 
тааллуқли бўлган, лекин уни ишлаб чиқаришда кўрилмаган 
янги мавзулар).
ИДҚ таркибига турли давлатлардан овоз берилиш ҳуқуқига эга 
бўлган 12 тагача аъзолар киритилиб, улар бухгалтерия доирасига 


61 
тааллуқли вакиллар, ҳисобот тайѐрловчи корхоналар, ушбу 
ҳисоботдан фойдаланувчиларни ўз ичига олади.
Қимматбаҳо қоғозлар бўйича халқаро ташкилот комиссияси ва 
Европа комиссияси вакиллари овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган 
кузатувчилардир. 
Бошқарув билан алоқани яхшилаш учун унинг 2 та вакили ИДҚ 
йиғилишларида иштирок этади. ИДҚнинг 3 тадан кўп бўлма-ган 
аъзоси қарши овоз бермаган бўлса интерпретант расмий шарҳлар 
билан чоп этилади. Шарҳларни чоп этиш муддати 2 ой. ИДҚнинг 
ваколатли 3 тадан ортиқ аъзоси овоз берган бўлса, унда ИДҚ 
бошқарувдан ушбу интерпретацияни тасдиқлашини сўрайди, 
Бошқарувнинг халқаро молиявий ҳисобот стандартлари каби 3/4 
қисми овоз бериши керак. Интерпретация Бошқарув тасдиқлангандан 
кейин чоп этилиши керак. ХМҲСҚ ИДҚ қарорлари тўғрисидаги 
ҳисоботини ҳар бир йиғилишдан кейин ўзининг «NEWSFROM THE 
SIC» да чоп этади. ХМҲСҚ ишчи жараѐнлари ХМҲСҚ ходимларига 
халқаро молиявий ҳисобот стандартлари маъноси тўғрисида маслаҳат 
беришга рухсат этмайди. 
ХМҲСҚ ҳозирги вақтда 40 дан ортиқ халқаро молиявий ҳисобот 
стандартларини чоп этди. Ушбу стандартлар хўжалик корхоналари 
молиявий ҳисоботларига боғлиқ бўлган мавзулардан иборатдир. 
Бошқарув молиявий ҳисоботларни тайѐрлаш ва тақдим қилиш 
тамойилларини ҳам чоп этади. Бу ҳужжатлар бошқарувга қуйидаги 
ҳолларда ѐрдам беради: 
а) келгусида халқаро молиявий ҳисобот стандартларини ишлаб 
чиқиш ва мавжудлигини қайта кўриб чиқиш; 
б) молиявий ҳисоботни тақдим қилишда ҳисобот стандартлари, 
қоида ва процедураларини мувофиқлаштиришни тарғибот қилиш 
халқаро молиявий ҳисобот стандартларини ҳал қилишда муқобил 
ҳисоб йўналишларини камайтириш. 
Халқаро стандартларда дунѐ бўйича молиявий ҳисоботнинг 
уйғунлашуви, унинг такомиллашувига катта ҳисса қўшади. 
Ундан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади: 
а) кўпчилик давлатларда молиявий ҳисоботларга қўйиладиган 
миллий талаблар учун асос бўлади; 
б) ўзининг хусусий талаблари асосида ишловчи асосан 
ривожланган давлатлар ва янги бозорлар сонини ошириш;


62 
Хитой ва бошқа МДҲ, Марказий Европа ва Осиѐ давлатлари 
каби) давлатлар учун халқаро норматив вазифасини бажаради. 
в) фонд биржалари ва тартибга солувчи органларга чет эл ва 
миллий компанияларга молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисобот-
нинг халқаро стандартлари асосида тақдим этиш рухсат берилган; 
г) миллийдан юқори органлар, Европа комиссияси кабиларга 
капитал бозори талабларини акс эттиришда ҳужжатларни тайѐрлашда 
асосан ХМҲСҚга таянишини 1995 йилда эълон қилди. 
Компанияларнинг сонининг ўсиб бориши қимматли қоғозлар 
бўйича комиссия халқаро ташкилоти ХМҲСҚ томонидан кўп мил-
латли қимматли қоғозлар ва бошқа халқаро таклифлардан фойда-
ланиш мумкин бўлган халқаро молиявий ҳисобот стандартларини 
тавсия этишини кутмоқда. Кўпчилик биржалар чет эл эмитентлари 
учун молиявий ҳисоботларини молиявий ҳисоботнинг халқаро стан-
дартлари асосида тақдим этишни талаб қилмоқда ѐки рухсат бер-
моқда. Натижада кўплаб компаниялар молиявий ҳисоботларини 
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мос келишини эълон 
қилмоқда. 1995 йили ХМҲСҚ қимматли қоғозлар бўйича комиссия 
халқаро ташкилоти (ҚҚТКХТ) томонидан 1993 йил ишлаб чиқилган 
рўйхатдаги ва у аниқлаган ―Асосий стандартлар йиғиндиси‖ни ишлаб 
чиқишга розилик билдирди. Агар тугалланган асосий стандартлар 
ҚҚБКХТ талабини қондирса, у ҳолда улар чоп этиш учун тавсия 
қилинади. 
Ушбу стандартлар капитал ва қимматли қоғозлар билан халқаро 
молиявий операциялар бўйича хизмат қилувчи дунѐ бозорида халқаро 
молиявий ҳисобот стандартларини қўллаш учун асос бўлади. 
ХМҲСҚ 1998 йил давомида асосий стандартларни ишлаб чиқиш 
бўйича ишчи режаларининг лойиҳаларини тугатди. Бу молиявий 
ҳисобот тузувчилар ва фойдаланувчилар учун тарихий аҳамиятга эга 
бўлган воқеа ҳисобланади. Дунѐ молия бозорларида содир бўлган 
яқиндаги воқеалар дунѐ бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини 
тезлик билан такомиллаштиришнинг заруриятини келтириб чиқарди 
ҳозирги вақтда у ҳисоб ва ҳисоботни умумий асосини таъминлайди. 
У юқори сифатни, аниқлик, таққослаш ва маълумотни тўлиқ 
очиб беришни таъминлайди.
Шу билан бирга ҚҚБКХТ ушбу ҳар бир лойиҳанинг олдинга 
силжишига кўра бошқа ташкилотлар билан биргаликда шарҳлар 
бериб борди. Ҳозирги даврда ҚҚБКХТ асосий стандартларни тўлиқ 


63 
қўллаш бўйича тавсия бериш имкониятларини баҳолашга киришди. 
1998 йил октябрда ―катта еттилик‖ молия вазирлари ва мамлакат 
марказий банки раҳбарлари асосий стандартларни ―ўз вақтида кўриб 
чиқиши‖га чақирди. 
ХМҲСҚ Бошқарув қарорлари тўғрисидаги ҳисоботни ўзининг 
―Update‖ бюллетенида ҳар бир бошқарув йиғилишидан кейин чоп 
этади. ХМҲСҚ бошқаруви асосий стандартларини ишлаб чиқиш 
дастуридан келиб чиқиб, 2 та унчалик катта бўлмаган лойиҳа бўйича 
ишини давом эттирмоқда: 
-
63 низом лойиҳаси, ҳисобот санасидан кейинги ҳодисалар, 
ХМХСЮнинг қисмларга унчалик катта бўлмаган ўзгаришларни 
таклиф қилади ва улар ХМХС 37 билан алмаштирилмаган 63 низом 
лойиҳаси бўйича шарҳлар 1999 йил 15 февралгача қабул қилинди. 
Бошқарув 63 низом лойиҳасига асосланган стандартни 1999 йил 
мартда тасдиқлади; 
-
1999 йилда бошқарув инвестиция мулки бўйича низом 
лойиҳасини тасдиқлашни режалаштирган эди. Инвестиция мулки 
ҳозирги вақтда ХМХС 25 ―Инвестиция ҳисоби‖ да кўриб чиқилмоқда. 
Лекин ХМХС 39 ―Молиявий инструментлар тан олиниши ва 
баҳоланиши‖ молиявий инструментлар ҳисобини жуда мукаммал-
лаштиришни таъминласа-да, Бошқарув уни янада ривожлантириш 
заруриятини тан олади. ХМҲСҚ молиявий инструментлар бўйича 
халқаро қўшма ишчи гуруҳ ишида қатнашади. Ушбу гуруҳ 1997 йил 
ўртача режада молиявий инструментлар учун ҳақиқий қиймати 
бўйича умумий ҳисоб талабларига ўтишини амалга оширишни 
ўрганиш учун тузилган.
Улар ушбу нуқтаи назарни тасдиқлаш ѐки рад этиш, кўпгина 
амалий қийинчиликларни кўриш учун ушбу талаблар киритилишини 
тан олади. Ҳозирги вақтда, ушбу иш йўналишларига муносабат 
бўйича аниқлик бўлиши мумкин. Қўшма ишчи гуруҳ аъзолари ушбу 
саволларни имконият даражасида қўйиш, молиявий инструментлар 
ҳисобини янада такомиллаштириш зарурлиги каби масалаларни ўз 
ичига олади. Ҳисобот санасидан кейинги ҳодисалар, инвестицион 
мулклар ва молиявий инструментлар лойиҳаларига қўшимчалардан 
ташқари ХМҲСҚ қуйидаги лойиҳалар бўйича иш олиб бормоқда: 
-
қишлоқ хўжалиги –Бошқарув ушбу масала бўйича низом 
лойиҳасини 1999 йилда тасдиқлаган; 


64 
-
компаниялар бирлашуви – 1998 йил декабрда ХМҲСҚ 4+1 
гуруҳдаги стандарт ишлаб чиқарувчилар тайѐрлаган позицион
ҳужжат бўйича шарҳлар тақдим этишни таклиф қилувчи мунозарали 
ҳужжатда ҳамма компания бирлашуви учун сотиб олиш усулини 
қўллаш, манфаатлар бирлашуви усулини олиб ташлаш; 
-
дисконтлаш – Тайѐрлов қўмитасида 1999 йил ушбу масала 
бўйича муаммовий ҳужжат чоп этилган; 
-
ривожланган бозор иқтисодиѐти давлатлари ушбу йилнинг 
охирида тайѐрлов қўмитаси шундай давлатлар эҳтиѐжларини аниқ-
лаш бўйича иш бошлади ва Бошқарувга ҳисобот тақдим этди. Шун-
дан кейин Бошқарув ўрнатилган эҳтиѐжларни кўриб чиқиш учун бир 
ѐки бир неча лойиҳаларни амалга оширишни зарурияти тўғрисида 
қарор қабул қилди. 
-
қазиб олувчи тармоқ - Тайѐрлов қўмитасида 1999 йилда иш 
бошлади; 
-
суғурта – 1999 йилда Тайѐрлов қўмитасида муаммовий ҳуж-
жатни чоп этишди. 
-
молиявий кўрсаткичлар тўғрисида ҳисобот. Ҳозирги вақтда 
Бошқарув ушбу лойиҳа бўйича алоҳида таклифларни чоп этишни 
режалаштираяпти, аммо ушбу таклифлар муаммо бўйича стандарт 
ишлаб чиқувчи 4+1 гуруҳи тайѐрлаган чоп этилишига реакциясини 
кузатиб боради. Ҳисоботни тақдим этиш муаммоси молиявий инстру-
ментлар, қишлоқ хўжалиги ва суғурта каби лойиҳаларнинг марказида 
бўлади. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish