Махсус таълим вазирлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/221
Sana29.04.2022
Hajmi3,39 Mb.
#593837
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   221
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi

Ҳақиқий тушум 

 100 % 


345 
Зарарсизлик нуқтасидан сотув чоғида маҳсулот баҳосини 
аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин: 
Остонали тушум
Зарарсизлик баҳоси = ––––––––––––––––––––––––––– 
 
 
 
 
 
Табиий ифодада ишлаб
чиқарилган маҳсулот ҳажми
Зарарсизлик баҳоси формуласини билган ҳолда ишлаб чиқа-
ришнинг белгиланган ҳажмини сотиш чоғида фойданинг маълум 
ҳажмини олиш учун сотишнинг зарурий баҳосини белгилаш мумкин.
Ишлаб чиқариш дастаги (leverage сўзма-сўз таржимада-ричаг, 
дастак) - бу корхона фойдасини бошқаришнинг доимий ва ўзгарувчан 
харажатлар ўзаро нисбатига яхшилашга асосланган механизми (қу-
рилма) дир. Унинг ѐрдамида сотишлар ҳажми ўзгаришига боғлиқ ра-
вишда корхона фойдаси ўзгаришини тахминлаш, шунингдек, зарар-
сизлик фаолият нуқтасини аниқлаш мумкин. Корхона харажатларида 
доимий ва ўзгарувчанликка асосланган маржинал усулда фойдаланиш 
учун ишлаб чиқариш дастаги механизмини қўллаш шартдир. Корхона 
харажатларининг умумий суммасидаги доимий харажатларнинг со-
лиштирма бирлиги қанча паст бўлса, корхона тушуми ўзгариши сура-
тига фойдаси ҳажми шунчалик катта даражада ўзгаради.
Ишлаб чиқариш дастаги менежерга харажатлар ва фойдани бош-
қаришда корхонанинг фойда стратегиясини танлашга ѐрдам берувчи 
кўрсаткич ҳисобланади. Ишлаб чиқариш дастаги ҳажми қуйидаги 
таъсирлар остида ўзгариши мумкин: 
-сотишлар баҳоси ва ҳажми; 
-ўзгарувчан ва доимий харажатлар; 
-ҳар қандай саноат ўтадиган омиллар комбинацияси.
Трансферт баҳолари ҳақиқий таннарх плюс фойдага қўшимча 
негизида белгиланиши мумкин. Мазкур усул менежерлар ўз бўлин-
маларида маблағлар харажати учун жавобгар бўлган жойларда қўлла-
нилади. Бироқ бу усул маблағларни исроф қилишга олиб келувчи 
камчиликка эга. Ҳақиқий таннарх қанча юқори бўлса, бўлинма сотув-
чи сотиш баҳосини шунча баланд белгилайди, бунда у бошқа бўлин-
маларнинг маблағларини исроф қилишга туртки беради.
Таннарх негизида трансферт баҳоларни белгилаш чоғида ташки-
лот таркибига кирувчи корхоналар фойда ѐки инвестициялаш марказ-
лари эмас, балки харажатлар марказлари сифатида қараб чиқилади. 
Шу боис бундай мезонлар қийматларни капитал қурилишига қаратил-


346 
ган маблағ фойдаси ѐки қолдиқ фойда сифатида баҳоланиши учун 
фойдаланиши мумкин эмас. Бундай шароитларда ўзгарувчан хара-
жатлар асосида белгиланган трансферт баҳолар афзал. Ўзгарувчан 
харажатлар негизида фирма ичидаги топширувлар чоғидаги баҳо усу-
ли аввал бошданоқ ташкилот захираларидан самаралироқ фойдала-
нишни таъминлашга қаратилган. Яъни доимий харажатлар ўзгармас 
бўлиб қолади ва маблағлардан доимий қўшимча харажатларсиз фой-
даланиш бутун ташкилот фойдасини ошириб боради.
Хўжалик фаолияти жараѐнида ҳар бир корхона ўз инвестицион 
фаолиятига муттасил эътибор қилиши керак.
Инвестицион фаолият капитал харажатлашнинг корхона иқтисо-
дий қудратини оширишга қаратилган энг самарали шаклларини асос-
лаш ва рўѐбга чиқариш жараѐнини ифода этади.
Инвестициялар йўналтириладиган соҳага боғлиқ равишда улар 
ишлаб чиқариш ва молия инвестицияларига бўлинади.
Ишлаб чиқариш инвестицияси – бу фаолиятнинг муайян соҳаси 
ва турига реал капитал ўсишига, яъни ишлаб чиқариш воситалари-
нинг, моддий – буюм бойликлар ва захиралар ошишига омил бўлувчи 
харажатларидир.
Молиявий инвестициялар қимматли қоғозлар ва молиявий бой-
ликларга қилинган харажатларни ўзида намоѐн этади. Бундай хара-
жатлар ўз-ўзидан реал моддий капитални ўстира олмайди, бироқ 
фойда келтиришга қодир. Шу жумладан, турли жойлардаги олди-
сотдиларда қимматли қоғозлар курсининг вақтга қараб ўзгариши ѐки 
пуллар тафовути ҳолатига олиб-сотарликдан келган фойда ҳам.
Инвестиция пул, бойликларни узоқ муддатга қўйиш демакдир. 
Бироқ бу муддатлар ғоят хилма хил бўлиши мумкин, шу муносабат 
билан узоқ муддатли инвестициялар (1 йилдан ортиқ) ва қисқа муд-
датли инвестициялар фарқланади.
Инвестициялар ҳақидаги масала, ҳар қандай ташкилот учун энг 
мураккаб ҳисобланади, чунки инвестицион харажатлар фа-қат 
келажакда даромад келтириши мумкин. Шу боис, тўғри инвестицион 
қарорлар қабул қилиш учун ташкилотлар таклиф этиладиган 
лойиҳаларнинг, энг аввало, иқтисодий жозибадорлигини баҳолаш-
лари, унинг эркин пул маблағларини анчагина улуши жалб этилади-
ган жараѐнлари ҳақида кўпроқ аниқ тахминлар олишга ҳаракат қи-
лишлари зарур. Заѐм воситалари инвестициялар манбалари бўлиши 
мумкин. Бундай ҳолда ташкилотларга уларни қўллашнинг муфассал 


347 
ҳисоб-китоби зарурки, у бундай қўйилмаларнинг мақсадга мувофиқ-
лигига инвесторни ишонтирсин. 
Муайян ишга капитал қўйиш, одатда, қўйиладиган, маблағларни 
маълум турига оид замонавийлаштириладиган, келиштириладиган 
иқтисодий субъектга ѐки олдинга қўйилган мақсадларга эришиш 
учун зарур объектлар гуруҳи, жараѐнларга, юзага келган муаммо-
ларни ҳал этишга боғлаш воситасида содир бўлади. Аниқ йўналиш, 
мўлжалга эга қўйилма лойиҳа қўйилмалари дейилади. Бир томондан, 
бу унинг моҳиятини очиб берувчи ва унинг амалий фаолияти имко-
ниятини тасвирловчи тафсилотлар, ҳисоб-китоблар, чизмалар, тас-
вирлар кўринишидаги объект фикри, ғояси ва рамзидир. Иккинчи 
томондан, иқтисодий маънода лойиҳа – бу аниқ, ғоявий ижтимоий-
иқтисодий фикрни амалий жиҳатдан рўѐбга чиқариш бўйича амаллар 
тадбирий чоралар дастуридир.
Инвестицион лойиҳалар икки маълум белгига эга: лойиҳага 
йирик қўйилмалар зарурияти ва қўйилмалар ва улардан фойда олиш 
ўртасида вақтинчалик масофа мавжудлиги.
Инвестицион лойиҳа бир қанча босқичда амалга оширилади. 
Энг аввало, лойиҳани ишлаб чиқиш ва руѐбга чиқариш фарқланади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш – бу лойиҳа мақсадларига эришиш бў-
йича иш - ҳаракат тарзи, модели, ҳисоб-китобларни амалга ошириш, 
вариантларни танлаш, лойиҳа қарорларини асослашдир. Инвестицион 
лойиҳани ишлаб чиқишда энг зарури лойиҳани амалга ошириш ҳақи-
да қарор қабул қилиш ва шу лойиҳага инвестиция ажратиш асосида 
асосий харажат бўлиб ҳисобланувчи ҳар тарафлама техник – иқтисо-
дий асосланишни тайѐрлашдир. Техник-иқтисодий асосланишга 
қўшимча равишда ѐки унинг таркибида, агар лойиҳа тижорат харак-
терига эга бўлса, лойиҳанинг бизнес режаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳани амалга ошириш уни амалий жиҳатдан рўѐбга чиқа-
риш, лойиҳа тарзини муайян иқтисодий воқеликка айлантириш, лойи-
ҳада қўйилган мақсадларга эришишдир.
Кўриб чиқилган ҳар иккала босқич бир бутунликка бирлаштири-
лади, келишилади ва ишлаб чиқариш ва лойиҳани рўѐбга чиқариш 
жараѐнини бошқариш воситасида мувофиқлаштирилади, бунинг учун 
бошқарув органлари мавжуд бўлади ѐки юзага келтирилади.
Кўрсатилган бўлиниш билан бир қаторда ва у билан узвий ало-
қада инвестицион лойиҳа инвестициялар характери ажратилиши йў-
налиши ва улардан фойдаланишга, шунингдек, маблағларни объектга 


348 
қўйишдан фойда олишга боғлиқ равишда фазаларга бўлинади.
Инвестицион лойиҳалаштиришга бағишланган адабиѐтда тўлиқ 
инвестицион жараѐнни уч асосий фазага бўлиш қабул қилинган. Бу 
даврни лойиҳа ҳаѐти муддати ѐки ҳаѐтий жараѐн деб аталади.
Жараѐннинг биринчи фазасига мос келувчи босқичда лойиҳани 
асослашда тадқиқот ва ишловлар ўтказилади, лойиҳа ҳужжатлари ҳам 
тайѐрланади. Бу фазада лойиҳанинг иқтисодий, техник ва технологик 
ишлови бир-бирига уланиб кетади. Уни амалга оширишнинг ташки-
лий асослари ишлаб чиқарилади ва инвестициялаш манбалари мўл-
жал қилинади. Биринчи фазанинг инвестиция олди деб аташ қабул 
қилинган, чунки у лойиҳага асосий инвестициялар қўйилишдан олдин 
келади. 
Иккинчи фаза, одатда инвестицион деб аталади. Бу фазанинг 
асосий мазмуни зудлик билан ажратилаѐтган ва сингиб кетаѐтган пул 
инвестицияларининг лойиҳада кўзда тутилган маҳсулот ишлаб чиқа-
ришнинг яққол омилига айланишига олиб келади. Бу фаза давомида 
иморатлар ва иншоотлар тикланади, жиҳозлар сотиб олинади ва рост-
ланади, ишлаб чиқариш инфраструктураси тузилади, тажриба ва ун-
дан кейин маҳсулотни туркумли ишлаб чиқариш ва сотиш бошла-
нади. Бу инвестициялар асосий ҳажмини сотиб юборувчи харажатлар 
фазасидир. Бироқ, қанчадир вақтдан бошлаб товарнинг биринчи ту-
рини сотилиши баробарида фойда келтирадиган лойиҳа нафақат хара-
жатли балки даромадли бўлиб қолади.
Инвестицион фаза тугалланиши билан объект қурила бошлагач, 
инвестицион харажатлар ҳажми камая бошлайди, лойиҳа келтира-
диган даромад ҳажми эса ортади, чунки у аста-секин лойиҳа қуввати-
га чиқа бошлайди, бу ишлаб чиқариш чиқимлари камайиб, сотиш 
ҳажмининг ортишига имкон беради. Лойиҳанинг бу тариқа ривожи 
унинг фойдаланиш деб аталувчи учинчи — ҳал қилувчи фазасида 
кузатилади. Чунки ундан фойдаланиш лойиҳага кўра яратилган объ-
ектни ишлатиш вақти ва режимига мувофиқ келади. Инвестициянинг 
учинчи фазасида ишлаб чиқаришни пасайиб борувчи ҳажмда тутиб 
туриш учун ҳам жиҳозлар амортизацияси зарур. Бироқ бу фазада 
маҳсулот сотишдан келадиган даромад инвестицион харажатлардан 
анча-мунча ошади. Бунинг оқибатида Т1 вақтнинг бу шунча муддатда 
даромаднинг умумий суммаси лойиҳага қўйилган капитал қийматига 
тенг бўлади. Бу лойиҳа қоплаш нуқтасига етганидан гувоҳлик 
беради.


349 
Кейин лойиҳа аста-секин эскира бошлайди. Унинг маҳсулотига 
бўлган талаб тушиб кетади. Маҳсулот баҳоси пасаяди. Бу лойиҳа 
даромадлилигини сусайтиради, шу билан бир вақтда лойиҳани асосий 
воситалари ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан эскиради, лойиҳанинг 
ҳаѐт жараѐни охирига ета бошлайди ва унинг зарарга айланишини 
четлаб ўтиш учун йўққа чиқариб қўя қолиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. 
Инвестициялаш узоқ жараѐнни қамраб олишини ҳисобга олиб, 
корхона инвестицион фойдани шакллантириш билан бошқариш 
амалиѐтида аксарият пулларни инвестициялаш уларнинг қийматини 
қайтиш оқими чоғидаги пуллар қиймати билан ―солиштиришга‖ тўғ-
ри келади. Шу мақсадда икки асосий тушунча: пулларни келажакдаги 
ва ҳозирги қийматидан фойдаланилади.
Бозор муносабатлари шароитида бизнес сегменти деб аталувчи 
янги атама бошқарув ҳисобига кириб келди, бу эса муайян ваколатлар 
ва масъулият бериш мақсадида корхонанинг маълум қисмини ѐки 
нисбатан мустақил бўлинмасини ажратишни билдиради. 
Бошқарув бухгалтерия ҳисоби корхонанинг ташкилий тузилма-
сига амал қилган ҳолда, жавобгарликнинг турли марказлари мажмуи-
дан таркиб топади. Сегментар ҳисоботни жавобгарлик марказлари 
(бизнес сегментлари) бўйича шакллантирилган ҳисобот сифатида таъ-
рифлаш мумкин. 
Бозор иқтисодиѐти таркиб топган мамлакатларда сегментлар бў-
йича ҳисоботни шакллантириш тартиби 14-сонли молиявий ҳисобот-
нинг халқаро стандартлари (МҲХС) билан тартибга солинади. Бу 
сегментар ҳисобот 1993 йилдан амал қилиб келмоқда. Унга кўра, 
сегментларнинг иккита, яъни хўжалик ва жуғрофий турлари ажратиб 
кўрсатилади.
Жуғрофий сегмент - бу муайян иқтисодий муҳитдаги товарлар ва 
хизматлар ишлаб чиқаришда иштирок этувчи ва таваккалчилик ҳамда 
фойда таъсиридаги, таваккалчиликлар ва фойдадан фарқ қилувчи, 
сегментларга хос бўлган, бошқа иқтисодий шарт-шароитларда амал 
қилувчи ажратиб чиқариладиган компонентдир. 
Ташқи истеъмолчилар учун сегментлар бўйича молиявий ҳисо-
ботни тузиш тартиби ―Ҳисоб сиѐсати ва молиявий ҳисобот‖ номли 
Ўзбекистон Республикасининг 1-сонли бухгалтерия ҳисобининг мил-
лий стандартлари (БҲМС) билан тартибга солинади ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 14 августда 474-сон билан 
рўйхатга олинган.


350 
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг 1-сонли ―Ҳи-
соб сиѐсати ва молиявий ҳисобот‖ номли миллий стандарти Ўзбекис-
тон Республикаси ―Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида‖ ги Қонуни асоси-
да ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 
1996 йил 30 августдаги 1-сонли Қарори билан кучга киритилган 
Қонунда таъкидландики, корхона раҳбари ҳисоб ва ҳисоботнинг ички 
хўжалик тизимини, хўжалик операцияларини назорат этиш тартиби-
ни, ташқи истеъмолчилар учун молиявий ҳисоботни, солиқлар ва мо-
лиявий ҳужжатларнинг бошқа шаклларини ва ҳ.к. ларни ташкил 
этишга мажбур (7-модда). Ушбу моддага кўра, корхона раҳбари бух-
галтерия ҳисобини юритишни шартнома бўйича ихтисослашган бух-
галтерия фирмасига ѐки бухгалтериянинг марказлашган бўлимига 
(бунга хўжалик юритувчи субъект ҳам киради) топшириш ҳуқуқига 
эга. Ушбу қонуннинг 22-моддасига кўра, бухгалтерия ҳисобини юри-
тишда махфийликка риоя қилинади, бухгалтерия қайдлари мазмуни 
билан танишишга фақат раҳбарият рухсати билан ѐки қонунчиликда 
рухсат этилган ҳолларда йўл қўйилади. Ташқи истеъмолчилар учун 
мўлжалланган ва молиявий ҳисоб маълумотлари базасида ишлаб чи-
қиладиган молиявий ҳисоботдан фарқ қилган ҳолда сегментар ҳисо-
бот ички истеъмолчилар учун яратилади ва махфий ҳисобланади. 
Амалиѐтда солиқ ва бошқа назорат органлари бошқарув ҳисоби ва 
ҳисоботи маълумотларига тўғридан-тўғри кириб бориш имкониятига 
эга бўлиши мумкин. 
Сегментлар (жавобгарлик марказлари) бўйича ҳисобни ташкил 
этишга зарурат пайдо бўлганлиги муносабати билан бошқарув ҳи-
собида унинг чегараларини аниқлаштириш лозим: 

мустақил ҳисобот сегменти қандай кўринишда бўлиши керак 
(яъни, сегментар ҳисобот бирликларини ажратиш мезони); 

сегментлараро ўзаро ҳисоб-китобларга баҳони шакллантириш-
нинг қайси усули қўлланилиши лозим; 

даромадлар ва харажатлар, активлар ва мажбуриятларни сег-
ментларга тақсимлаш нимага асосланади? 
Мустақил ҳисобот сегменти шаклланиши шарт-шароитлари си-
фатида ҳар бир хўжалик ва жуғрофий сегментнинг ички ҳисоботи 
иштирок этиши лозим, бунда қуйидаги шартлар талаб қилинади: 
- барча сегментларнинг ташқи ва ички даромадлари ташқи ва 
сегментлараро даромадларнинг камида 10% ини ташкил этади; 
- сегмент фойдаси (ѐки зарари) барча сегментлар умумий натижа-


351 
сининг камида 10% ини ташкил этиши лозим; 
- активлар барча сегментлар (активлар) йиғиндисининг камида 10 
% ини ташкил этади. 
Бозор шароитларида трансферт нарх ҳосил бўлиши ҳам муҳим 
аҳамият касб этади, бунда битта жавобгарлик маркази юзага келади 
ва ўз маҳсулоти ѐки хизматларини бошқа жавобгарлик марказига уза-
тади, бошқача айтганда – бу жараѐн битта корхона сегментлари ўрта-
сида ички ҳисоб-китоб нархларини ўрнатишдир. 
Одатда, трансферт нархларни ўрнатиш тамойили сифатида хиз-
мат қиладиган трансферт нархлари корхонани энг юқори даражадаги 
маржинал даромад билан таъминлайди. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   221




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish