16
- илмий ва амалий материаллар билан ишлай олишига;
- амалга оширилган тадқиқот натижаларига асосланиб аниқ хулосалар
чиқара олишига;
- курс ишининг саводли ва чиройли расмийлаштирилишига;
- тақдим этилган курс ишининг белгиланган талабаларга мос келишига
алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Илмий раҳбар тақризи билан танишиб чиқиб талаба унда кўрсатилган
камчиликларни бартараф этади ва ҳимояга тайёргарлик кўради.
Қуйидаги ҳолатларда курс иши қониқарсиз деб топилиши ва қайта
ишлашга қайтарилиши мумкин:
1.
Курс иши режасининг илмий раҳбар томонидан тасдиқланган ва
кафедрага тақдим этилган нусха билан мос келмаслиги ҳолларида;
2.
Курс иши ҳажми 25 варақдан кам бўлса;
3.
Курс ишида келтирилган маълумотларнинг манбаси келтирилмаган
бўлса;
4.
Курс иши белгиланган талаблар бўйича расмийлаштирилмаган бўлса
(бетланмаган, адабиётлар рўйхати тартиб билан келтирилмаган ва ҳ.к.).
Курс ишини ҳимоя қилаётганда талабалар қуйидаги умумий
хатоликларга йўл қўйишади:
- курс ишида асосий мазмунига таърифини аниқ
бермаслиги, далил,
асос, хулоса ва тавсиялар ишонарли эмаслиги;
- тақдимот кетма-кетлиги бузиши, тез-тез такрорлаш, ноаниқ таҳрир,
граматик хатолар;
- матнда келтирилган мисоллар маъноли мазмун асосида муаллиф
фикрлари билан келтирилмаган;
- курс ишида адабиётлар манбаларини,
цитаталар ва иборалар
тўпламини гапириб бериш билан ифодаланган;
Тақризчи (илмий раҳбар) ишнинг афзалликлари ва камчиликларини
айтиб ўтади ва зарур ҳолларда уни тузатишни кўрсатади. Тақриз ҳимоя қилиш
учун рухсат берилиши ёки йўқлиги хулосаси билан якунланади.
17
Талаба томонидан тақризчи (илмий раҳбар) томонидан тақризда
кўрсатилган хатолар, тузатиш ва қўшимчаларни курс ишини ҳимоя қилиш
санасидан олдин уларни бартараф этган бўлиши шарт.
Хулосада тақризчи томонидан курс иши қониқарсиз бўлса ва қайта
ишланган бўлиши керак бўлади, тузатишдан сўнг, у биринчи тақризни
мажбурий тақдим этиш билан қайта-тақризга тақдим этилади.
Агар талаба сабабсиз белгиланган муддатда раҳбарларга тўлиқ ишни
топширмаган бўлса илмий раҳбар талаба томонидан бажарилган курс иши
ҳимояга тавсия этмайди.
Курс ишлари ҳимояси кафедра мудири томонидан тайинланган 3-4
кишидан иборат махсус комиссия йиғилишида амалга оширилади. Курс иши
ҳимоясига ҳар бир талабага 10-15 дақиқа берилади (10 дақиқагача
талаба
чиқишига ва 5 дақиқа саволларга жавоб бериш учун).
Талаба курс иши ҳимоя комиссияси ҳузурида бажарилган курс иши
мавзусининг қисқача мазмунини, мавзу доирасидаги бир ёки
иккита
муаммони, мазкур муаммонинг ривожланган давлатларда ҳал этилишини
йўллари ва ундан Ўзбекистонда қўллашнинг ижобий тарафлари ва шунингдек,
салбий оқибатларини ёритиб бериши керак, шу
билан бирга комиссия
аъзоларини қизиқтирган мавзу доирасидаги саволларга изоҳлар билан аниқ
жавоб бериши керак.
Курс иши ҳимояси очиқ ҳолда ўтказилади, талаба нутқ маданияти,
ўзини тута олиши, ўрганилган
мавзуни билиш даражаси, дунёқарашига
алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳимоя тугаганидан кейин ёпиқ мажлисда охирида ҳар бир ишни
баҳолаб қарор қабул қилади ва талабаларга натижалар эълон қилинади.
Белгиланган жадвал муддатида ҳимояга рухсат этилмаган ёки сабабсиз
келмаган талабаларга комиссия аъзолари қайта топшириш муддати бўйича
қарор қабул қилади. Бундан ташқари, комиссия шу мавзуга курс ишини
тўлдириш ёки янги мавзу бериши ҳам мумкин. Бу қарор
кафедра мудири
томонидан тасдиқланади.