Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Умумишлаб чиқариш харажатлари ва уларнинг тақсимланиши ҳисоби



Download 5,13 Mb.
bet92/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

8.8. Умумишлаб чиқариш харажатлари ва уларнинг тақсимланиши ҳисоби.
Умумишлаб чиқариш харажатлари – асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларини бошқариш, уларга хизмат қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан боҒлиқ харажатлардир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февраль 54-сонли қарори (2003 йил 25 декабрдаги 567-сонли қарор асосидаги ўзгартиришлар билан) билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш ва хизмат)лар таннархига киритиладиган, маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низомга кўра умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидагилардан иборат:
- машина ва ускуналарни асраш ва ишлатиш харажатлари;
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари;
- ишлаб чиқаришга тайинланган асосий воситаларни таъмирлаш харажатлари;
- ишлаб чиқаришдаги мулкларни суғурталаш харажатлари;
- иситиш, ёритиш ва ишлаб чиқариш биноларини асраш харажатлари;
- ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бинолар, машина ва ускуналар, ижа­рага олинган бошқа мулкларнинг ижара тўловлари;
- ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи;
- ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатлар.
Ҳисобварақлар режасига мувофиқ умумишлаб чиқариш харажатларининг бухгалтерия ҳисоби «Умумишлаб чиқариш харажатлари» деган 2510-ҳисобварақда юритилади. Мазкур ҳисобварақ корхонанинг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларига хизмат кўрсатиш харажатлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Умумишлаб чиқариш харажатлари ишлаб чиқариш заҳиралари, ходимларга иш ҳақи тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқалар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақларнинг кредит қисмидан олиб «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли 2510-ҳисобварақда акс эттирилади. «Умумишлаб чиқариш харажатлари» номли 2510-ҳисобварақда ҳисобга олинадиган харажатлар «Асосий ишлаб чиқаришлар» номли 2010-ҳисобварақ ва «ёрдамчи ишлаб чиқаришлар» номли 2310-ҳисобварақнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Юқорида келтирилган муомалалар ҳисобварақлар режасидаги ҳисобварақлар бўйича қуйидагича бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади:
- ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш ҳақи ҳисобланганда:
Д-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари».
К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб китоблар».
- умумишлаб чиқариш харажатлари маҳсулотлар таннархига ўтказилганда:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқаришлар».
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Д-т 2310-«ёрдамчи ишлаб чиқаришлар».
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Умумишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби алоҳида юритиладиган объектлар ўртасида тақсимлаш тартиби тегишли меъғрий ҳужжатларда акс эттирилган.
2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» ҳисобварағининг таҳлилий ҳисоби корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва харажатлар моддалари бўйича юритилади.
Корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатларини маҳсулот таннархига тўғри тақсимлаш катта аҳамиятга эга. Агарда, умумишлаб чиқариш харажатлари турли маҳсулотларга тақсимланса, шундай оптимал усуллардан фойдаланиш керакки, у маҳсулотлар таннархини ошириб юбормасин.
Хорижий амалиётда қуйидаги тақсимлаш усулларидан фойдаланилади:

  • бевосита тақсимлаш усули;

  • қайта тақсимлаш усули;

  • тенгламалар системаси усули;

  • кетма-кет тақсимлаш усули.

Маҳсулотнинг алоҳида турлари таннархини аниқлашнинг икки асосий усули мавжуд:
- ишлаб чиқаришнинг билвосита харажатларини умумзавод базаси асосида тақсимлаш (plant-wide over head app lication base);
- ишлаб чиқаришнинг билвосита харажатларини бўлинмалар даражасида тақсимланиши (departament wide over head application base).
Умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлаш усулларининг таҳлили шуни кўрсатадики, корхоналар учун энг мақбул усуллар бу - тенгламалар системаси ва қайта тақсимлаш усулларидир. Агарда, бу усуллар билан умумишлаб чиқариш харажатлари тақсимланса, корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳеч қайсисининг таннархи ошиб ёки камайиб кетмайди. Бу маҳсулотни бозордаги мавқеини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Тақсимот базасини аниқлаш умумишлаб чиқариш харажатларни тақсимлашдаги яна бир муаммолардан биридир. Умумишлаб чиқариш харажатлари қуйидаги тақсимот базаларига нисбатан тақсимланса мақсадга мувофиқ бўлади:
-ишлаб чиқариш бинолари ижара ҳақи уларнинг жойлашган майдонига мувофиқ;
-ишлаб чиқаришдаги машина ва ускуналар ижара ҳақи ҳақиқатда ишлаган иш соатларига мувофиқ;
-ишлаб чиқариш биноларини ёритиш, иситиш ва сақлаш харажатлари уларнинг жойлашган майдонига мувофиқ;
-ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишлаб чиқарувчи ходимларга иш ҳақи харажатлари ҳисобланган иш ҳақига мутаносиб равишда;
-асосий ишлаб чиқариш воситаларини тўлиқ тиклаш учун амортизация ажратмалари ҳамда уларни ремонт қилиш харажатлари уларнинг бошланғич қийматларига мувофиқ.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish