Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари ҳисоби



Download 5,13 Mb.
bet56/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

3.11. Хўжалик жиҳозлари ва инвентарлари ҳисоби.
Махсус асбоб-ускуналар, мосламалар, махсус кийимлар қиймати ва хизмат қилиш муддатидан қатъий назар арзон баҳоли инвентар ва хўжалик жиҳозлари киради. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг синтетик ҳисоби шу номдаги 1080-счётда юритилади.
Омбордан фойдаланишга берилган шундай буюмларнинг бошланғич қийматига қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:
Д-т- 2010,2310,2510 - Ишлаб чиқариш харажатлари счётлари.
К-т- 1080- Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари счёти (1080)нинг боғланиши





Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Мол етказиб берувчилардан инвентарь ва хўжалик жиҳозлари олинди

1080

6010

2

Таъсисчилардан уларнинг улуши ҳисобидан инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг келиб тушиши

1080

4610

3

Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг келиб тушиши

1080

6110, 6120

4

Бошқа шахслардан инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг текинга олиниши

1080

8530

5

Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кирим қилингандан кейин аниқланган яроқсизлик (дефект) бўйича мол етказиб берувчига билдирилган даъво

4860
1080

1080
6010

6

Инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши (1500 счёт қўлланилганда)

1080

1510

7

Ўзида ишлаб чиқарилган инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг кирим қилиниши

1080

2310

8

Табиий офат натижасида йўқотилган инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг ҳисобдан чиқарилиши

9720

1080

9

Инвентаризация натижасида инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг камомади аниқланди

5910

1080



Назорат учун саволлар
1. ТМЗларни туркумларга ажратинг?
2. ТМЗларни ҳисобга олиш вазифаларини санаб беринг?
3. ТМЗларни баҳолаш усулларини тушунтиринг?
4. ТМЗлар ҳаракатини ҳужжатлаштириш деганда нимани тушунасиз?
5. ТМЗларнинг омбордаги ва бухгалтериядаги ҳисобини юритиш қоидаларини изоҳланг?
6. Инветнарь ва хўжалик жиҳозлари ҳисобининг хусусиятларини айтиб ўтинг?


4-МАВЗУ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ


4.1. Асосий воситалар тўғрисида тушунчаси.
4.2. Асосий воситаларга қўйилган талаблар.
4.3. Асосий воситаларни туркумларга ажратиш ва баҳолаш тартиби.
4.4. Асосий воситалар харакатини ҳужжатлаштириш.
4.5. Асосий воситаларнинг синтетик ва аналитик ҳисобини ташкил қилиш.
4.6. Асосий воситаларга эскириш суммасини ҳисоблаш тартиби, усуллари ва ҳисоби.
4.7. Асосий воситаларни таъмирлаш усуллари ва харажатларини ҳисобга олиш.
4.8. Асосий воситаларни ижарага олиш ва ижарага бериш ҳисоби.
4.9. Лизинг муомалалари ҳисобининг хусусиятлари.
4.10. Асосий воситаларни инвентаризация қилиш тартиби ва унинг натижаларини ҳисобда акс эттириш.
4.11. Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш тартиби ва ҳисоби.
4.12. Асосий воситаларга тегишли солиқ муносабатларини ҳисобда акс эттириш тартиби.
Таянч иборалар: асосий воситалар, 5-сон БҲМС, 16-сон МҲХС, амортизация, эскириш, эскириш ҳисоблаш усуллари, ижара, лизинг, кирим қилиш, АВларни ҳисобдан чиқриш.


4.1. Асосий воситалар тўғрисида тушунчаси.
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида янги иқтисодий муносабатларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этишда бухгалтерия ҳисоби тизими муҳим роль ўйнайди. Бугунги кунда ҳўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ташкил этишда материал, молиявий ва меҳнат ресурслари билан бирга, асосий воситалардан фойдаланиш ҳисобига ҳам иқтисодий фаолиятни ташкил этиш таъминланди. Хўш, асосий воситаларнинг моҳияти нимадан иборат?
Асосий воситалар узоқ муддат ўзининг табиий кўринишини сақлаб турадиган, эскирадиган ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот қийматига ўз қийматини аста-секин ўтказадиган меҳнат воситалари бўлиб, у узоқ (бир йилдан кўп) давр ичида моддий ишлаб чиқариш соҳасида, номоддий ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек, ижарага беришда фойдаланиладиган моддий активлардир.
Асосий воситалар ҳисоби қуйидаги асосий меъёрий хужжатлар билан тартибга солинади:

«Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМАнинг 7-бандига асосан, асосий воситалар узоқ давом этадиган вақт мобайнида (бир йилдан ортиқ вақт давомида) моддий ишлаб чиқариш соҳасида ҳам, ноишлаб чиқариш соҳасида ҳам амал қиладиган, шунингдек, ижарага бериш учун фойдаланиладиган моддий активлардир.
16-сон «Асосий воситалар» номли молиявий ҳисоботнинг халқаро стандарти (МҲХС)да қуйидаги таъриф келтирилган: жумладан, асосий воситалар - бу моддий кўринишидаги (материал) активлар ҳисобланиб, улар компаниянинг ишлаб чиқариш фаолиятида ва маъмурий мақсадларда фойдаланилади, шунингдек, фойдаланиш муддати бир йилдан ортиқ бўлади.
Асосий воситалар – қуйидагилар учун мўлжалланган моддий активлардир:(
a) маҳсулотларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш, ёки хизматларни кўрсатиш, ёки бошқа томонларга ижарага бериш, ёки маъмурий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжаланган;
б) бир даврдан узоқроқ муддат давомида фойдаланилиши кутилган.11
1-жадвал

Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish