Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-расм. Бухгалтерия ҳисобининг меъёрий-ҳуқуқий асослари



Download 5,13 Mb.
bet38/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

1.7-расм. Бухгалтерия ҳисобининг меъёрий-ҳуқуқий асослари.

Нима учун бизга молиявий ҳисобот стандартлари керак? Стандартлар кераклигининг сабаби, бухгалтерия ҳисоботларини бир хил тизимда шакллантиришдир. 4


Келтирилган ишларни бажариш билан бухгалтерия ҳисобининг узоқ муддатга мўлжалланган консепциясини яратиш ҳамда бозор муносабатлари шароитида рақобатбардош тизим сифатида фаолият кўрсатиши учун замин яратилади.


1.7. Ҳисоб сиёсати.
Ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботни тамойил ва асосларига мос равишда юритиш ва тузиш учун қўлланиладиган усуллар мажмуи тушунилади.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритиш сиёсати субъект томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузишда қўлланиладиган ўзига хос қоидалар ва амалий ёндашувларни ифодалайди.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати субъект раҳбари томонидан «Ҳисоб юритиш сиёсати ва молиявий ҳисобот» номли 1-сон БҲМС асосларида тақдим этиладиган молиявий ҳисоботнинг йилма-йил қиёсланиши учун тузилади. Ҳисоб юритиш сиёсати шундай ташкил қилиниши керакки, унда молиявий ҳисобот барча учун қулай бўлган БҲМС асосида тузилиши мумкин бўлсин.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати қуйидагича бўлиши лозим:
- фойдаланувчилар эҳтиёжлари учун аҳамиятли;
- ишончли бўлиши;
- айнан шундай фаолият юритувчи бошқа субъектларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятини бериши;
- тушунарли ва оддий бўлиши шарт.
Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузишни ташкил қилишнинг аниқ йўналиши бўйича субъектнинг ҳисоб юритиш сиёсати шакллантирилишида Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонун ҳужжатларини қўллаш лозим.
Корхонанининг ҳисоб юритиш сиёсатини танлаш ва асослашга қуйидаги омиллар таъсир этади:
- мулкчилик шакли ва ташкилий-ҳуқуқий шакл;
- фаолият тури ёки тармоқ бўйсунуви;
- ишлаб чиқариш кўлами ҳамда ишловчи ходимларнинг сони;
- солиқ солиш тизими билан муносабат (ҳар хил солиқлардан озод бўлиш, солиқ ставкалари, солиқ солиш бўйича имтиёзлар);
- бозор муносабатларига ўтиш шароитида ҳаракат қилиш эркинлигининг даражаси;
- молия-хўжалик фаолиятининг ривожланиш стратегияси (узоқ келажакда корхонанинг иқтисодий ривожланиш масалалари ва мақсадлари, сармояларнинг кутилаётган йўналишлари, келажакдаги масалаларни ечишдаги тактик ёндошувлар);
- бошқарув фаолиятининг техник жиҳатдан қуролланганлиги;
- корхонани маълумотлар билан таъминлашнинг самарали тизимининг мавжудлиги;
- бухгалтерия ходимларининг малака даражаси, корхона раҳбарларининг ташаббускорлиги, талабчанлиги ҳамда тадбиркорлиги;
- корхона иши самарасидан моддий манфаатдорлик ва мажбуриятлар бўйича моддий жавобгарлик тизими.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish