Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Қўшилган капитал ва унинг ҳисоби



Download 5,13 Mb.
bet101/182
Sana27.05.2022
Hajmi5,13 Mb.
#610857
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   182
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тош

9.5. Қўшилган капитал ва унинг ҳисоби.

Қўшилган капитал оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммалар номинал қийматидан ошиқча суммалар, бундан ташқари, қайтариб бермаслик шарти билан олинган мулклар қийматининг йиғиндисидан ташкил топади.


Қўшилган капитал, акцияларнинг номинал қийматидан ошиқча баҳоси бўйича биринчи сотувдан олинган эмиссия даромадини акс эттиради. Бундан ташқари, қўшилган капиталнинг таркибида устав капиталига қўйилган омонатларни тўлашда ҳосил бўладиган курсдаги фарқларнинг суммаси ҳам ҳисобга олинади.
Қўшилган капиталнинг мавжудлиги ва ҳаракати қуйидагича:
8410 – «Эмиссия даромадлари»
8420 – «Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» ҳисобварақларида юритилади.
8410 – «Эмиссия даромадлари» счёти акцияларининг номинал қийматидан юқори олинган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Келиб тушган суммалар 8410 – «Эмиссия даромадлари» счётининг кредити бўйича ҳисобга олинади, хусусий акцияларни сотиб олишда ва сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда курсдаги фарқларни қоплаш учун фойдаланилганда ушбу муомалалар бу счётнинг дебети бўйича ҳисобга олинади.
8420 –«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» счёти устав капиталини шакллантириш жараёнида ҳосил бўладиган курсдаги фарқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Валюта ва валюта қийматликлари ҳисобига устав капиталини шакллантириш вақтида устав капиталига бадал тўлаш вақтида амал қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича баҳоланади.
Валюта ва валюта қийматликларини баҳолаш ва бошқа мулкларни рўйхатдан ўтказиш вақтида таъсис ҳужжатларидаги баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Ҳосил бўлган бу курсдаги фарқлар 8420 –«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» счётида ҳисобга олинади. Баҳолардаги ижобий фарқлар, мулклар, валюта ва валюта қийматликлари счётларининг дебети бўйича ва 8420 –«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» счёти кредити бўйича, салбий фарқлар эса тескари тартибда бухгалтерия проводкалари бўйича акс эттирилади. Баҳолардаги ва курсдаги баҳолашнинг бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган устав капиталидаги таъсисчилар улушининг ўзгармаслигига имкон беради.
Устав капиталини шакллантиришда ҳосил бўлган курсдаги фарқларнинг таҳлилий ҳисоби, очиқ турдаги акциядорлик жамиятининг акция эгалари билан ҳисоблашишдан ташқари, ҳар бир таъсисчи бўйича юритилади.
Хўжалик юритувчи субъект қайта рўйхатдан ўтказилгунга қадар ўзгармасдан қолиши лозим бўлган устав капиталидан фарқли ўлароқ қўшилган капитал қуйидаги операциялар натижасида тўлдирилиши мумкин:

  • эмиссион даромадни юзага келтирувчи номинал қийматдан юқори баҳода акциялар бирламчи сотилиши ҳолатида;

  • курсдаги фарқни келтириб чиқарувчи хорижий инвестицияли хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталини шакллантириш чо-ғида;

  • эмиссион даромад юқорида кўриб ўтилгандек‚ акциялар сотилиш баҳоси ва номинал қийматии ўртасидаги тафовутни ҳисобга олинган ҳамда фақатгина бирламчи эмиссия чоғида акс эттирилади.

Мисол. 10000 сўмлик номинал қиймати бўлган акциялар 12000 сўмдан сотилган‚ қуйидаги ёзувлар қайд этилади:
5110‚ 5010 – пул маблағларини ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети – 12000.
4610 – «Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзи» ҳисобварағи кредити – 10000.
8410 – «Эмиссион даромад» ҳисобварағи кредити – 2000.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобварағи кредити бўйича фақатгина акцияларнинг бирламчи эмиссияси пайтидаги номинал қийматидан ортиқча сумма ҳисобга олинади. Мазкур сумма фойда солиҒига тортиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.
Сотиш баҳосидан паст нархларда сотиб олинган акцияларни сотишда ва суммалар камомадида 8410-«Эмиссион даромад» ҳисобварағида зарар акс эттирилади.
Мисол. 2000 сўмлик номинал қийматли, дастлаб 2400 сўмдан сотилган акциялар 2600 сўмдан сотиб олинди, кейин эса иккинчи марта 2000 сўмдан сотилди:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»-2000 сўм
Д-т 8410-«Эмиссион даромад»-400 сўм
Д-т 9690-«Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар»-200 сўм
К-т 8610-«Сотиб олинган хусусий оддий акциялар»-2600 сўм.
Қўшма корхонанинг устав капиталини шакллантиришда таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш пайтидаги ва устав капиталига амалда валюта ва валюта бойликларига оид бадалларни киритиш пайтидаги валюта курсларининг фарқланиши натижасида курсдаги тафовут юзага келади.
Мисол. Таъсис шартномасига мувофиқ қўшма корхонанинг устав капиталида чет эллик муассиснинг улуши 200 минг доллардан иборат. Ҳужжатларни рўйхатда олиш пайтида 1$ 300 сўмга тенг бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда, унинг улуши 60000 минг сўм, деб баҳоланди. Бироқ пул маблағлари билан бадаллар тўлаш пайтида 1$ 310 сўмга тенг бўлган. Бу эса корхона сўм ҳисобида 200 минг долларни олиб, 60000 минг сўм эмас, балки 62000 сўмга эга бўлади, деган маънони англатади. Бу тафовут 2000 (62000-60000)минг сўм қўшимча сармояга киритилади:
Д-т 5210-«Мамлакат ичкарисидаги валюта маблағлари»-62000 минг сўм
К-т 4610-«Устав капиталига бадаллар бўйича муассислар қарзлари»-60000 минг сўм
К-т 8420-«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқ»-2000 минг сўм.
Бироқ кейинчалик хорижий валютадаги пулга оид моддалар ҳар бир ҳисобот даври якунланадиган санада қайта баҳоланади, бу қайта баҳолаш натижаси келгуси даврлар даромади ёки харажатларига ўтказилади.



Download 5,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish