57
хилининг 1 килограми 15-20 минг сўм туради. Зира овқатни таъмини
яхшилаш учун фойдаланилади. Синаб кўрмаган харидорлар кўпинча ушбу
иккинчи навли зирани биринчи навли деб ҳисоблаган ҳолда катта миқдорда
харид қилишади. Умуман олганда зиралар
харидорининг энг биринчи
муаммоси – бу қаллоб ва фирибгар сотувчилардир. Улар учун иккинчи навли
ва қисман йирик донли зирани аралаштириб (омухта қилиб) харидорларга
таклиф этиш умуман қийинчилик туғдирмайди. Бунда арзон зиралар йирик
навли қимматбаҳо зиралар ҳиди билан шунчалик тўйинадики, уларни техник
жиҳатдан ажратиб бўлмайди. Фақат кейинчалик, овқатга ишлатиш вақтида
иккинчи навли зирадан умуман бошқача ҳид таралади.
Зира ҳақиқатдан ҳам йирик навлими ёки
шунчаки у билан иккинчи
(паст) навли зира билан бирга сақланганми – бу улкан жавобсиз масала
ҳисобланади.
Саволлар:
1. Иккинчи навли зирани юқори навли йирик зира деб сотувчи қаллоб
сотувчиларнинг хатти-ҳаракати оппортунистик хатти-ҳаракатнинг қайси
турига киради? Ўз жавобингизни асосланг.
2. Нима учун қаллобларда ўзини оппортунистик тутиш имкониятимавжуд?
3. Зира (ўлчаш харажатларининг миқдорига кўра) товарларнинг қайси
турига киради?
4. Мазкур вазиятда зирасифатини ўлчаш харажатлари кимнинг зиммасида
бўлади?
5. Зирасифатини ўлчаш харажатларини қандай қилиб пасайтириш мумкин?
ҚУЙИДА КЕЛТИРИЛГАН ФИКРЛАР
ТЎҒРИМИ ЁКИ НОТЎҒРИМИ?
Танқид қилма – барча фикрлар тенг қадрли!
1. Трансакцион ёндашувни қўллашдаги ўзига
хос мураккабликлар
шундан иборатки, айрим трансакция харажатлари ушбу турдаги
харажатларнинг пайдо бўлишига олиб
келган трансакцияларнинг
мавжуд эмаслиги туфайли тафсирланиши ва ҳисоблаб чиқилиши
мумкин эмас. Бундай харажатларнинг ушбу турлари “виртуал
харажатлар”, деб аталади.
2. Трансформация харажатларининг турларини таҳлил қилиш ўтиш
иқтисодиётига бўлган мамлакатларда уларнинг ўсиш механизмини
тушунтириш имконини беради.
3. Трансакция
харажатлари назарияси доирасида ўтказиладиган
тадқиқотларни микро ва макродаражаларга бўлиш мумкин.
4. Микродаражада трансакция харажатларини таҳлил қилишга
нисбатан
Коуз – Уильямсон ёндашуви трансакцион ёндашув, деб юритилса,
макродаражада Норт ёндашуви трансформацион ёндашув, деб
юритилади.
58
5. Жамиятнинг унинг аввалги ривожланиш йўналишига боғлиқлигини
белгилаб берувчи йўналишга институционал матрица деб аталади.
6. Бозорни эгаллаб олиш бўйича қатъий курашда иштирок этувчи кўп
сонли иқтисодиёт субъектларнинг фақатгина бир қисми ўз
лойиҳаларини амалга оширади орқали амалга оширилади.
7. Ўзбекистонда трансакция хизматлари давлат ва нодавлат секторлари
такшилотлари томонидан олиб борилади.
8. Трансакция
хизматларни кўрсатувчи
нодавлат ташкилотлари
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, ахборот-маслаҳат ва консалтинг
марказлари, мулкни баҳоловчи ташкилотлар, маркетинг хизматлари ва
бошқа идоралар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва
ахборот хизматларни кўрсатади.
9. Трансакция харажатларининг таркибига факатгина муайян маҳсулотни
сотиш бозорларининг ўзига хос хусусиятлари катта таъсир кўрсатади.
10. Ўтиш иқтисодиётида трансформация харажатларига фақатгина
ресурсларни инвестициялаш асосида барпо этишга йўналтириш.
МАВЗУГА ДОИР ТЕСТЛАР:
Таклиф этилаётган фикрларни баҳолашга шошилма, агарда улар
Do'stlaringiz bilan baham: