Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети



Download 74,57 Mb.
bet37/135
Sana24.02.2022
Hajmi74,57 Mb.
#208382
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   135
Bog'liq
ЯНГИ МАЖМУА ХФХ

Транспорт авариялари ва ҳалокатлари.
а) Авиаҳалокатлар олдини олиш чора-тадбирлари:
Режавий-профилактик кўрик ва таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, хизмат муддати қоидалари талабларига амал қилиш, бошқариш ва алоқа тизимларининг иш сифатини ошириш, бундан ташқари ходимларнинг билими ва тажрибасини ошириб бориш.
б) Темир йўл транспортидаги авариялар ва ҳалокатлар (ағдарилишлар) олдини олиш чора-тадбирлари:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказилиши, транспорт турини ишлатиш муддати қоидалари талабларига амал қилиш, бошқариш ва алоқа тизимларининг иш сифатини ошириш, диспетчерлик хизматини яхшилаш, бундан ташқари ходимларнинг билими ва тажрибасини ошириб бориш ва ҳ.к.
в) Автомобиль транспортининг ҳалокатлари ва авариялари, жумладан йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш чора-тадбирлари:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, барча турдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, ДАН ходимларининг, ҳайдовчиларнинг, қолаверса аҳолининг биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича билим ва малакаларини ошириш, йўл тармоқларини меъёрий талаб даражасида сақлаш, шаҳарларда кўп сатҳли йўллардан, пиёдаларнинг ер ости йўлакларидан самарали фойдаланиш ва ҳ.к.
г) Метрополитен бекатларидаги ва туннелларидаги ҳалокатлар, авариялар, ёнғинлар олдини олиш чора-тадбирлари:
Режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, техник носоз транспорт воситасидан фойдаланмаслик, метрополитенда машинист томонидан темир йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, тармоқ ходимларининг иш юзасидан билим-малакаларини ошириб бориш. Метро ичидаги телемосламаларда муҳофазаланиш тўғрисидаги қисқа видеолавҳалар кўрсатиб бориш.
д) Магистрал қувурлардаги авариялар олдини олиш чора-тадбирлари:
Техник ҳужжатларда кўрсатилган меъёр талаблари бўйича режавий- профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, барча хавфсизлик чораларига, барча хизмат муддати талабларига риоя қилиш ва ҳ.к.
Муҳофаза тадбирлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 558-қарорига мувофиқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясига ва унга қарашли авария-қутқарув ва қидирув хизматларига авиация техникасидан авариясиз фойдаланиш ва парвозлар хавфсизлиги бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик компаниясига темир йўл транспорти воситаларидан авариясиз фойдаланиш, ташиш чоғида портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар (КТЗМ) хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш, Давлат автомобиль назорати органига йўл-транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизматига раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Саноат ва кончилик ишларининг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат қўмитасига кон, руда, кимёвий, нефть ва газ қазиш ҳамда қайта ишлаш саноати ва “Тошметроқурилиш” объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлиги устидан давлат назоратига раҳбарлик қилиш, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясига ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг кучли хавфли ўзига хосликлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, ҳамда идорага қарашли объектларда аварияларнинг келиб чиқиши эҳтимоллари ва оқибатларини башоратлаш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида ишларнинг барқарорлигини ошириш вазифалари юклатилган. Бундан ташқари, соҳа ходимларининг муҳофазаланиш кафолатлари қонун асосида амалга оширилади.
Энергия таъминоти объектларидаги авариялар, коммунал объектлардаги авариялар олдини олиш чора-тадбирлари:
Ёрдамчи тармоқлар эвазига энергия таъминотини барча объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш.
Техник ҳужжатларда кўрсатилган меъёр талаблари бўйича режавий- профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, барча хавфсизлик чораларига амал қилиш, қолаверса барча хизмат муддати талабларига риоя қилиш ва х.к.
Газ тозалаш қурилмаларидаги биологик ва бошқа тозалаш иншоотларидаги авариялар олдини олиш чора-тадбирлари:
Ёрдамчи тармоқлар эвазига муҳандислик тармоқларининг барқарорлигини таъминлаш. Техник ҳужжатларда кўрсатилган меъёр талаблари бўйича режавий-профилактик кўрик ва техник таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилиши, барча хавфсизлик чораларига амал қилиш, қолаверса барча хизмат муддати талабларига риоя қилиш ва ҳ.к.
Муҳофаза тадбирлари:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 558-қарорига мувофиқ “Ўзбекэнерго”га энергетика тизимига кирувчи барча объектлардан авариясиз фойдаланишга оид тадбирлар мажмуини ташкил этиш ва амалга ошириш, ҳамда “Ўзкоммунхизмат” ва маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда истеъмолчиларни ҳамда, биринчи навбатда, фавқулодда вазиятлар зоналаридаги ҳаётий таъминот объектларини электр қуввати билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари юклатилади.
Бундан ташқари энергетика объектларининг техник ҳолатини назорат қилувчи давлат хизмати орқали бу тизимдаги турли авария ҳолатларини олди олинади.
“Ўзкоммунхизмат”, маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда истеъмолчиларни ҳамда, биринчи навбатда, фавқулодда вазият зоналаридаги хаётий таъминот объектларига хизмат қилувчи муҳандислик тармоқларининг узлуксиз иш фаолиятини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифалари юклатилади. Бундан ташқари маиший-техник хизматлар, шаҳарларни, турар жойларни ва ҳудудларни фавқулодда вазиятдан муҳандислик ҳимоя қилиш хизматлари.

Download 74,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish