Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Ёнғин (ўт) ўчириш усуллари



Download 74,57 Mb.
bet50/135
Sana24.02.2022
Hajmi74,57 Mb.
#208382
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   135
Bog'liq
ЯНГИ МАЖМУА ХФХ

Ёнғин (ўт) ўчириш усуллари.
Ёнғинни қуйидаги усуллар орқали ўчириш мумкин:
куч ва воситаларни ҳал қилувчи йўналишга киритиш;
ёнғин ўчириш воситаларини узлуксиз таъминлаш;
ёнаётган материаллар устига совитувчи ёнғин ўчириш воситаларини узатиш;
ёнғин майдонида ёки унинг атрофида ёнмайдиган газ ёки буғ аралашмаларини ҳосил қилиш ва ёнғин жараёнини кимёвий тўхтатиш;
ёнғинни ўчириш воситалари ёрдамида ёнаётган материал атрофида ёки ёнғин майдонида ва ҳаво орасида ҳимоя қатламини ҳосил қилиш.
Сув билан ўчириш. Сув энг кўп тарқалган арзон ва шунинг билан бирга деярли ҳамма ерда мавжуд бўлган ўт ўчириш воситаси бўлиб, ҳар қандай масштабдаги ёнғинларни ўчириш мумкин.
Сувнинг ўт ўчиришдаги асосий хусусияти унинг кўп миқдорда иссиқлик ютишига асосланган. У ёнаётган ўчоқнинг ҳароратини кескин камайтириб, ёнмайдиган ҳолатга олиб келади. 1 литр сувни 1°С гача иситиш учун 4,2 кЖ иссиқлик сарфланади. Демак, 1 литр сувни ҳаво ҳарорати 20°С дан қайнаш ҳароратигача чиқариш учун 335 кЖ иссиқлик сарфланади. Унинг буғга айланиши учун эса 2260 кЖ иссиқлик кетади.
Сув ёнаётган зонадан кислородни сиқиб чиқариб аланганинг ўчишини таъминлайди. Сув билан реакцияга киришиши мумкин бўлган моддаларни, масалан, ишқорий металлар: калий, натрийларни сув билан ўчириб бўлмайди. Чунки бу металлар ҳаттоки 0°С дан паст ҳароратда ҳам сув билан реакцияга киришиб, сув таркибидан водородни сиқиб чиқаради, унинг ҳаво билан аралашмаси портлашга хавфли аралашма ҳосил қилади. Шунингдек, кучланиш остида бўлган электр қурилмаларини ҳам сув билан ўчириб бўлмайди. Бунда ўчирувчи ҳаёти учун хавфли вазият вужудга келади. Чунки сув электр токини яхши ўтказади.
Бундан ташқари ёнаётган СаС2 - калций карбидни ҳам сув билан ўчириб бўлмайди, натижада ацетилен ажралиб чиқиб портлаш хавфи вужудга келади.
Сувни кучли оқим сифатида, пуркаш йўли билан майда заррачалар ҳолида ва шунингдек, кўпиклантирилган ҳолатларда қўллаб, оловни ўчириш мумкин. Кучли сув оқими сифатида ёнаётган зонага йўналтирилган сув, биринчидан, алангага зарба беради, иккинчидан, ёнаётган юзани совутади. Шу йўл билан алангаланаётган ёнғинларни узоқдан туриб ўчириш мумкин.
Бундай ёнғинларда олов тафти кучли бўлганлигидан яқин келиш имконияти деярли бўлмайди. Кучли сув оқими бундай ёнғинга йўналтирилганда асосан совутиш ҳисобига аланга сусаяди ва аланга тармоқлари сув кучи билан узиб юборилади. Аммо кучли сув оқими билан ҳар қандай ёнғинни ҳам ўчириш имконияти бўлавермайди. Масалан, бундай усулдан енгил алангаланувчи суюқликларни ўчиришда фойдаланиш, аксинча, ёмон оқибатга олиб келади. Чунки енгил алангаланувчи суюқликлар кучли сув оқими таъсирида катта майдонларга тарқаб кетиши, сувдан енгил бўлганлиги сабабли сув юзасида ёнишини давом эттириши ва шунинг натижасида ёнғиннинг катта майдонларга тарқаб кетишига сабабчи бўлиши мумкин.
Агар сув пуркаш йўли билан ишлатилса, бунда сув зарраларининг катталиги 0,1 мм дан кичкина бўлса, унда сув зарраларининг ёнувчи жисмлар билан туташиш юзалари катта бўлганлиги сабабли ёнаётган зонадан иссиқликни ютиш катталашади, шунингдек, сув зарралари кичик ҳажмга эга бўлганлиги сабабли, унинг буғланиши кучаяди. Бунда ҳаво сиқиб чиқарилиб, ўчириш ўз-ўзидан тезлашади.
Биноларнинг ичидаги ёнғинларни сув пуркаш усулида ўчириш ҳам яхши натижа беради. Бу усул билан хонадаги ҳароратни пасайтириш ва тутунга қарши курашиш мумкин. Бунда сувни бинонинг юқори қисмига пуркаш керак токи, пуркалган сув иложи борича кўпроқ ёниш маҳсулотларига тегадиган бўлсин. Пуркалган сув заррачалари пастга қараб йўналади, кўтарилаётган иссиқлик билан тўқнашиб буғга айланади ва бу буғ йўналишини ўзгартириб, юқорига қараб кетади. Буғ хонанинг юқори томонини эгаллаб ёнаётган зонани босади. Йирикроқ заррачалар эса қизиб, пастга қараб юналиш даврида ёнишдан ҳосил бўлган маҳсулотлар билан бирикиб, пастроқдаги ёниш ўчоғига йўналади ва бу ерда букланиб, яна ҳавонинг ўрнини эгаллайди. Бу билан ажралаётган тутун босими хонани совутади, босим ортиши ҳисобига эса кислородли ҳавонинг кириш йўлини камайтиради. Бу эса ёнғинни ўчириш имкониятини беради. Сув пуркаш йўли билан 120°С дан юқори ҳароратларда чақнаши мумкин бўлган ёнувчи суюқликларни ўчиришда ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 74,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish