Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон


 Уруш йилларида фан ва маданият



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

3. Уруш йилларида фан ва маданият. 
Ўзбекистон ишчи ва меҳнаткашлари билан бир қаторда фан, 
маориф ва маданият ходимлари ҳам немис-фашист босқинчилари 
устидан қозонилган ғалабага ўзларининг муносиб ҳиссаларини 
қўшдилар. ―Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун!‖ 
шиорига ―лаббай!‖ деб жавоб берган кўпгина олимлар урушнинг 
биринчи кунларидаѐқ фронтга кетдилар. Улар орасида 
Ўзбекистоннинг 
машҳур 
олимларидан 

У.А.Орифов, 
Я.Х.Тўрақулов, И.Исмоилов, Х.Усманов ва бошқалар бор эди. 
Т.Н.Қори-Ниѐзов, В.И.Романовский, Т.З.Зоҳидов, И.А.Райкова, 
О.С.Содиқов каби олимлар натижаси халқ хўжалиги ва фронт 
зарурияти учун хизмат қилган муаммоларни ҳал қилишда катта 
куч билан меҳнат қилдилар. 
Ўзбек математик, механик ва астрономлари эвакуация, ўқ-
дори, ҳарбий техника сифатини оширишга алоқадор бўлган бир 
қанча муҳим илмий муаммоларни ҳал қилдилар. Бунда Т.А. 
Саримсоқов, В.И. Рамоновский, М. Камолов, Н.Н. Назаров ва 
бошқа олимларнинг ҳиссаси катта бўлди. Уларнинг эҳтимоллик 
назарияси ва математика статистикаси соҳасидаги ижодий 
изланишлари артиллерия отишмалари ва бомба ташлаш 
аниқлигини, жанговар самолѐтларнинг юк кўтариш имкониятини 
оширишга, 
республикада 
ишлаб 
чиқарилаѐтган 
ҳарбий 
техниканинг сифат кўрсаткичларини такомиллаштиришга имкон 
берди. 
Геолог олимлар фойдали қазилма бойликларни қидириб 
топиш, саноатни зарур хом ашѐ билан таъминлаш вазифаларини 
бажаришга катта эътибор бердилар. Ўзбекистон тоғлари ва 
чўлларида 
1943 
йилнинг 
ўзидагина 
35 
та 
геология 
экспедициялари иш олиб борди. Ўзбекистонлик кимѐгарлар пахта 
чиқиндисидан халқ хўжалигида фойдаланиш таклифини, этил 
спиртини, сирка кислотасини, қамишни қуруқ қайта ишлаш 
натижасида кўмир брикетини олишнинг янги усулларини ишлаб 


349 
чиқдилар. Бунда академик О.С. Содиқов бошлиқ гуруҳ ишлари 
алоҳида аҳамият касб этди.
Ўзбекистон ўсимликларининг алколоидлик хусусиятини 
ўрганиш юзасидан академик С.Ю. Юнусов раҳбарлигида катта 
ишлар олиб борилди. Ўрта Осиѐ давлат университети 
(ЎзМУ)нинг кимѐ факултетида уруш даврида муҳим аҳамиятга 
эга бўлган наркоз эфири, хлорли калций, кофеин, стрептоцид, 
сулфидин, никотин кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 
Факултет базасида Тошкент фармацевтика заводи ташкил этилди. 
Ўзбекистонлик фармацевтлар маҳаллий хом ашѐдан 15та янги 
дори препаратларини ишлаб чиқариш усулларини кашф этдилар. 
Ўзбекистоннинг ижтимоий-гуманитар фанлари олимлари-
тарихчилар, шарқшунослар, адабиѐтшунослар, тилшунослар, 
иқтисодчилар ва файласуфлар ўзларининг ижодий меҳнатлари 
билан мамлакат илмий салоҳиятини ривожлантиришга, оммага 
инсонпарварлик, 
ватанпарварлик, 
эрксеварлик 
ғояларини 
сингдиришга қимматли ҳисса қўшдилар. 
Илмий тадқиқот ишларига раҳбарлик қилиш, уларни 
мувофиқлаштиришни дастлаб 1940 йилда ташкил этилган СССР 
ФАнинг Ўзбекистон филиали (УзФАН), кейин 1943 йил ноябрда 
очилган ЎзФА амалга оширди. ЎзФА нинг биринчи президенти 
қилиб Т.Н.Қори Ниѐзов сайланди. Бу ўзбек халқи ҳаѐтида муҳим 
воқеа 
бўлди. 
1943-1945 
йилларда 
қўлга 
киритилган 
муваффақиятлар билан ЎзФА Иттифоқда танилган илмий 
марказга айланди. Бу пайтда академия таркибидаги 22та илмий 
муассасада 818 илмий ходим фан оламининг турли жабҳаларида 
тадқиқот ишларини олиб бордилар. ЎзФАнинг фаолиятида 
кўчириб келтирилган илмий ходимларнинг ҳам ўзига хос ҳиссаси 
бўлди.
Уруш 
йилларининг 
қийинчиликларига 
қарамасдан 
Ўзбекистонда Олий ва ўрта махсус юртлари ва маориф 
муассасаларининг фаолияти ҳам тўхтаб қолмади. Ўзбекистонда 
29 та олий ва 52 та ўрта махсус ўқув юрти ишлаб турди, уларнинг 
сони марказдан кўчириб келтирилган 31 та олий ўқув юрти ва 7 
та ҳарбий академия ҳисобига яна ортиб борди. Бу ўқув 
юртларида уруш йиллари мобайнида 11.750 нафар юқори 
малакали мутахассис ва 6.673 нафар кадрлар тайѐрланди. 
Халқ таълими соҳасида ҳам ўқитувчиларнинг фронтга 
кетиши, кўпгина биноларнинг госпиталларга, болалар уйи ва 


350 
ҳарбий-ўқув 
пунктларига 
берилиши, 
дарслик 
ва 
ўқув 
қўлланмаларининг, мутахассис кадрларнинг етишмовчилиги 
анчагина қийинчиликларни келтириб чиқарган эди. Шундай 
бўлса ҳам уруш йилларида ўқитиш ишлари мунтазам олиб 
борилди. Ўқувчилар мактабда ўқиш билан бирга ярадорларга, 
фронтга кетганларнинг оила аъзоларига, уруш ногиронлари 
оилаларига ѐрдам бердилар. 
Ўзбек адабиѐти ҳам халқимизнинг ѐвуз душманга қарши 
кураш йилларида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Ойбек, 
Ҳамид Олимжон, Шайхзода, Ғофур Ғулом, Уйғун, Собир 
Абдулла, Зулфия, Темур Фаттоҳ каби шоир ва ѐзувчилар уруш 
майдонларига сафарбар этувчи шеърлари ва мақолалари билан 
халқни ғалабага руҳлантирдилар. Ойбекнинг ―Ёвга ўлим!‖ шеъри, 
―Навоий‖ романи, Ғ.Ғуломнинг ―Сен етим эмассан‖ шеъри, 
Ҳамид Олимжоннинг ―Йигитларни фронтга жўнатиш‖, ―Жангчи 
Турсун‖, ―Роксананинг кўз ѐшлари‖ ва бошқа асарлар уруш 
йилларидаги ўзбек адабиѐтининг ѐрқин намуналаридир. М. 
Исмоилий, Илѐс Муслим, Назармат, Адҳам Раҳмат, Н. Сафаров, 
Иброҳим Раҳим, З. Фатхуллин, Адҳам Ҳамдам каби ѐзувчи ва 
журналистлар фронтда иштирок этиб, ―Қизил армия‖, ―Фронт 
ҳақиқати‖, ―Қизил аскар ҳақиқати‖, ―Суворовчи‖, ―Ватан шарафи 
учун‖ каби фронт газеталарида хизмат қилиш жараѐнида, Ҳамид 
Олимжон, Ойбек, А.Умарий, Ғафур Ғулом, Раъно Узоқова ва 
бошқа шоир, ҳам ѐзувчилар ҳукумат делегациялари таркибида 
фронтнинг олдинги марраларига бориб, ўз қаҳрамонлари билан 
танишдилар, юртдошларининг жасоратларини тараннум этдилар. 
А.Ахматова, И. Вирта, С. Городетский, А. Дейч, К. 
Зелинский, Я. Колас, Н. Погодин, А. Толстой, В. Ян каби ѐзувчи-
шоирлар ҳам Ўзбекистонда яшаб, ўзбек адабиѐтчилари билан 
ҳамкорликда ажойиб асарлар яратдилар. Бунда республика 
Ёзувчилар уюшмасига раҳбарлик қилган Ҳ. Олимжоннинг 
хизмати катта бўлди. Драматургия соҳасида Н. Погодин, Ҳамид 
Олимжон, Уйғун ва Собир Абдуллалар ѐзган ―Ўзбекистон 
қиличи‖ ва А. Умарийнинг ―Қасос‖, Яшин ва Собир Абдулланинг 
―Даврон ота‖ каби асарлари билан бирга Уйғун ва Иззат Султон 
―Алишер Навоий‖, Ҳамид Олимжон ―Муқанна‖, Мақсуд 
Шайхзода ―Жалолиддин Мангуберди‖, Ойбек ―Маҳмуд Таробий‖ 
каби драматик асарларини яратдилар-ки, уларда ўзбек халқининг 
босқинчиларга қарши кураш саҳифалари акс эттирилди. 


351 
1941-1945 
йиллардаги уруш даврида Ўзбекистонда 
таъсирчан восита ҳисобланган театр ва санъат анча ривожланди. 
Театр ва санъат арбоблари фронтнинг олдинги марраларида 
бўлдилар. Бу даврда Ўзбекистонда 35 та маҳаллий ва 16 та 
кўчириб келтирилган театр жамоаси фаолият кўргазиб, бутун 
уруш давомида 203 та янги постановка тайѐрладилар ва 6 667 303 
томошабинга 13.568 та спектакл ва концертлар кўрсатдилар. 
Иккинчи жаҳон уруши йилларида республикамизда 30 дан 
ортиқ концерт бригадалари ташкил этилиб, улар ҳаракатдаги 
армия қисмларида 35 мингдан ортиқ, Туркистон ҳарбий округи 
қисмлари ва госпиталдаги ногиронларга 26 мингта концерт қўйиб 
бериб, жангчиларни руҳлантирдилар, уларни фашизм устидан 
ғалабага ундадилар. Айниқса, Тамарахоним, Ҳалима Носирова, 
Мукаррама Турғунбоева, Сора Эшонтўраева, Аброр Ҳидоятов, 
Шукур Бурҳонов каби санъаткорлар иштирокидаги концерт ва 
томошалар жангчилар, томошабинлар қалбига зўр кўтаринкилик 
бахшида этган. А. Абдуллаев, Ч. Аҳмаров, Ў. Тансиқбоев каби 
рассомлар уруш лавҳалари, бадиий йилномаларни яратиб, 
халқимизнинг фронт ва фронт орқасидаги фидокорона меҳнатини 
маҳорат билан тасвирладилар. 
Қисқа метражли филмлар ва 10 та овозли бадиий 
филмларини яратиш билан И. Аъзамов, К. Ёрматов, Н. Ғаниев, С. 
Муҳамедов каби ўзбек режиссѐрлари уруш йилларида 
киномотографияни ривожлантирдилар. Бу даврда ишланган 
―Насриддин Бухорода‖, ―Тоҳир ва Зуҳра‖ каби филмлар 
―Ўзбекфилм‖нинг олтин фондига айланди. 
Умуман олганда урушда қўлга киритилган ғалабага 
ўзбекистонликлар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан 
катта ҳисса қўшдилар. 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish