Бухоро арки
Амир Насрулло даврида Шаҳрисабз беклиги Бухорога
бўйсунмай, йирик мустақил вилоятлардан бири ҳисобланган.
Шунинг учун ҳам Насрулло сиѐсатидан норози бўлган кўплаб
амалдорлар Шаҳрисабзга қочиб паноҳ топганлар. Амир Насрулло
20 йил давомида. Шаҳрисабзга 32 марта ҳужум қилиб, 1852
йилда Шаҳрисабз ва Китобни бўйсундирди. У Қўқон ва Хива
хонлари билан ҳам урушлар олиб борди.
Амир Насрулло 1842 йилда Қўқонга юриш қилиб уни
эгаллади. Бу ерда кўплаб қирғинлар ўтказди. Аммо, бу пайтда
Хива хони Оллокулихоннинг Бухоро чегараларига ҳужум
қилгвнлигини эшитгач, Қўқонда ўз ноибини қолдириб, орқага
қайтишга мажбур бўлди. У ўз қўшинлари билан хиваликлар
устига юриш қилиб Ҳазораспни қамал қилди. Аммо, мағлубиятга
учраб яна Бухорога қайтишга мажбур бўлди.
Амир Насруллонинг ҳукмронлиги даврида Ўратепа ва
Хўжанд учун тўхтовсиз қонли урушлар бўлиб, бунинг
12
натижасида бу шаҳарлар қўлдан-қўлга ўтиб турди, кўпгина
вайронагарчиликлар келиб чиқиб, талон-тарож авж олди. Оддий
меҳнаткаш аҳолининг аҳволи эса тобора оғирлашиб борди.
Россия империяси босқини арафасидаги Бухоро амирлигидаги
бундай ҳолат мамлакатни иқтисодий ва сиѐсий жиҳатдан янада
заифлаштириб,
империя
ўлка
ҳудудларини
вассалликка
айлантириш жараѐнини янада тезлаштирган омиллардан бири
эди.
Манбаларга
кўра,
Бухоро
амирлигининг аҳолиси XVIII
асрнинг
иккинчи
ярмидан
бошлаб тез кўпая бошлайди.
XIХ асрнинг бошларида бир
томондан Эрон ва Афғонистон,
иккинчи
томондан
Хива
хонлиги, учинчи томондан
қозоқ жузлари ва тўртинчи
томондан
Қўқон
хонлиги
билан чегарадош
бўлган Бухоро амирлигининг аҳолиси тахминан 2 млн., шу
асрнинг 50-йилларида 2,5 млн.дан ортиқ кишини ташкил этган.
Йирик шаҳарлар бўлган Бухорода 60 мингдан кўпроқ,
Самарқандда тахминан 50 мингдан зиѐдроқ, Марвда 40 минг,
Термизда 15, Шаҳрисабзда 10 мингдан зиѐдроқ аҳоли яшаган.
Бухоро амирлиги аҳолисининг катта қисмини ўзбеклар
ташкил этган бўлиб, кўплаб ўзбек уруғлари амирликнинг деярли
13
барча вилоятларида яшаганлар. Аҳоли таркибидаги тожиклар
Самарқанд, Бухоро, Нурота, Ургут, Китоб шаҳарларида, тоғли
туманларда, жумладан, Панжикент, Вахш, Ҳисор, Қоратегин,
Кўлоб, Шаҳрисабз, Қобадиѐн, Яккабоғ бекларида, Зарафшоннинг
юқори қисмида истиқомат қилганлар.
Бухоро амирлиги аҳолисининг сон жиҳатдан катта қисмини
туркманлар ташкил этганлар. Улар амирликнинг жанубий ва
ғарбий қисмида, аҳолининг кам сонли қисми бўлган араблар эса,
Қарши ва Шеробод бекликларларида яшаганлар. Шунингдек,
амирлик ҳудудида ҳиндлар, эронийлар, яҳудийлар, лўлилар,
афғонлар, руслар, қорақалпоқлар, қозоқлар, қалмоқлар каби кам
сонли халқлар ҳам яшаганлар.
1690-1707 йилларда Хива хони бўлган Шоҳниѐз амалда
Бухоро хонлигининг вассали эди. Шоҳниѐзхон Бухоро хони
Субхонқулихон таъсиридан қутулиш ҳамда марказий ҳокимиятни
мустаҳкамлаш мақсадида 1703 йилда Россия ҳукмдори Пѐтр I га
мактуб йўллаб Хива хонлигини Россияга қўшиб олишини
сўрайди. Пѐтр I нинг Хивани Россияга қўшилганлиги ҳақидаги
ѐрлиғи 1707 йилда Хивага етиб келган бўлса-да, хонликда сиѐсий
курашлар авж олиб турган бир шароитда бу ѐрлиқ ҳеч кимнинг
эътиборини тортмади.
Бутун ХVIII аср ва ХIХ асрнинг бошлари Хива хонлигида
кўплаб ҳукмдорларнинг алмашинуви хонликдан ўзаро ички
курашлар билан изоҳланади. 1806-1825 йилларда Хива тахтини
бошқарган Муҳаммад Раҳимхон I марказлаштириш сиѐсати олиб
бориб, хонликни бирлаштиришга ҳаракат қилди. Унинг
қатъиятлилик билан юритган сиѐсати натижасида хонликда
маъмурий-сиѐсий, иқтисодий ва ҳарбий ислоҳотлар ўтказилди.
Муҳаммад Раҳимхон I душманларига, марказдан қолгувчи
кучларга ниҳоятда бешафқат бўлиб, у ўз атрофига ўзбек,
туркман, қозоқ ва қорақалпоқларнинг нуфузли вакилларини
тўплаб, уларга амаллар ва унвонлар берди. Бу хон ҳукмронлиги
даврида
Хива
хонлигининг
иқтисодий
ҳаѐти
бироз
жонланганлиги ҳақида маълумотлар берилса-да, у мамлакат
ҳудудларини янада кенгайтириш, буйсунмас қабилаларни итоат
эттириш мақсадида доимо ҳарбий ҳаракатлар олиб борди.
Муҳаммад Раҳимхон I 1811 йилда Орол-қўнғирот уруғларини,
1812-1813 йилларда Сирдарѐ бўйидаги қозоқ ва қорақалпоқ
овулларини хонликка тобе этди. Шундан сўнг Жанубий
14
Туркманистон ва Хуросон ҳудудларига ҳарбий ҳаракатлар
уюштирилиб, бу ҳудудлар учун Хива билан Бухоро ўртасида
урушлар бошланиб кетди. 1817 йилда Чоржўй яқинида Хива
қўшинлари бухороликлардан мағлубиятга учраган бўлса-да,
Муҳаммад Раҳимхон I Бухоро амирлиги ҳудудларига 1820, 1823.
1824 йилларда талончилик урушлари қилиб турди.
Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) даврига қадар (1864-1910
йй.) Раҳимхон I дан кейин Хива тахтига олтита ҳукмдор
алмашиб, ўтган давр мобайнида ўзаро урушлар тўхтамади.
Хусусан, Оллоқулихон 1842 йилда Чоржўйини қамал қилиб
унинг атрофидаги қишлоқларни талон-тарож қилди. Узоқ давом
этган урушлар ва талончиликлар халқ норозилигини келтириб
чиқарди. Айниқса. Жанубий Туркманистон ва Хуросонда
тинчлик ҳукм сурмай, хон ҳокимиятига қарши исѐнлар кўпайиб
кетди. 1850 - йилларда Марв ва Сарахс шаҳарларида кўтарилган
қўзғолонлар кенг кўламли бўлди. Бу қўзғолонлар 1854-1855
йилларда қийинчилик билан бостирилди.
Хива хонлиги тахтини 1856-1864 йилларда Сайид
Муҳаммадхон бошқарди. Бу хон ҳокимиятга келган вақтда
хонликдаги сиѐсий вазият кескинлашган, доимий урушлар
натижасида иқтисодий аҳвол ниҳоятда оғир бўлиб, кўпчилик
вилоятларда очарчилик ҳукм сурган, юқумли касалликлар
тарқалган эди. Ушбу вазиятда Сайид Муҳаммадхон юз бераѐтган
норозилик ва исѐнларни тинч йўл билан ҳал қилиш, тинчликни
қарор топшириш, иқтисодиѐтни кўтариш чораларини кўриб,
авваламбор, Бухоро ва Россия давлатлари билан савдо
алоқаларини яхшилади. Қишлоқ хўжалигини тиклаш чораларини
кўрди.
Аммо, унинг бу ҳаракатлари етарлича самара бермади.
Хонликдаги фақат ўзбек уруғлари эмас балки, ярим кўчманчи ва
чорвадор аҳоли бўлган туркман, қозоқ, қорақолпоқ ва бошқа
халқлар оғир солиқлар ва турли тўлов ҳамда мажбуриятларга
тортилганликлари боис хонликнинг турли шаҳар ва вилоятларида
норозиликлар ва исѐнлар давом этди. Россия империяи босқини
арафасидаги бу ҳолат қатор салбий оқибатларга олиб келди.
ХIХ аср ўрталарида Хива хонлиги маъмурий жиҳатдан
ҳозирги Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси,
Қозоғистон ва Туркманистон Репсубликаларининг бир қисмини
ўз ичига олган давлат эди. Хонликнинг ўтроқ деҳқончилик
15
воҳаларида асосан ўзбеклар яшаб, улар давлатдаги аҳолининг
катта кўпчилигини ташкил этганлар. Ундан ташшқари хонлик
ҳудудларида туркманлар, қозоқлар, қорақалпоқлар, кам миқдорда
тожиклар, яҳудийлар, ҳиндлар, эронийлар, руслар, арманлар,
немислар ҳам яшаганлар.
Хонликда қанча аҳоли яшаганлиги ҳақидаги маълумотлар
турлича. Бу маълумотларга кўра, ХIХ асрнинг биринчи чорагида
хонлик аҳолиси 300 минг, шу асрнинг 40-йилларида 300мингга
яқин, сўнгги чорагида 700 минг ѐки 800 минг бўлган. ХIХ
асрнинг ўрталарига келиб хонликда шаҳар ҳаѐтининг
ривожланиши натижасида Хива, Хазорасп. Хонқа, Урганч,
Қўнғирот, Кўхна Урганч каби шаҳарларда 2 мингдан 5 минггача
хонадон яшаган.
XVIII асрнинг бошларида Фарғона водийсида минг уруғи
асос солган Қўқон хонлиги ташкил топиб, бутун аср давомида
ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксала борди. 1801-1810
йилларда Қўқон хонлиги тахтини бошқарган Олимхон
хонликнинг сиѐсий қудратини мустаҳкамлаш, мамалакат
ҳудудларини кенгайьтиришга алоҳида эътибор берганлиги боис,
Қўқон хонлигининг сиѐсий мавқеи ошиб борди. Ўз даврида
Олимхон ҳарбий юришлар қилиб, Оҳангарон воҳаси, Тошкент,
Чимкент, Туркистонни бўйсундиришга эришди. У қисқа муддат
Ўратепани ҳам эгаллаб, Жиззах ва Зоминга юришлар қилиб
турди. Аммо, ҳарбий ислоҳотлар ўтказиб. Марказлашган ва
кучли давлат тузишга ҳаракат қилаѐтган Олимхоннинг
сиѐсатидан норози бўлган айрим зодагонлар унинг укаси
Умарбек бошчилигида фитна уюштирдилар. Натижада Олимхон
отиб ўлдирилди.
1810-1822 йилги Умархон ҳукмронлиги даврида Қўқон
хонлигидаги йирик ер эгалари, ҳарбий саркардалар ва
руҳонийларнинг мавқеи янада ошди. Маълумотларга кўра, Қўқон
хонлигининг Ўрта Осиѐдаги ҳамда халқаро сиѐсий жараѐнлар ва
ўзаро муносабатларга фаол аралашуви Умархон давридан
бошланган. Умархоннинг элчилари Хива, Хитой ва Туркия
давлатларига жўнатилгани маълум.
1822 йилда тахтга ўтирган Муҳаммадаминхон (Мадалихон,
1822-1842 йй.) ҳукмронлиги даврида Қўқон хонлигининг ҳудуди
анча кенгайиб, қирғизларнинг баъзи туманлари хонликка қўшиб
олинди ҳамда Кўлоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз, Масчоҳ каби
16
вилоятлар Муҳаммадалихон ҳукмронлигини тан олдилар.
Муҳаммадалихон 1826-1831 йилларда Қашғарга юришлар қилиб,
бу ердаги мусулмонларни хитойликлар зулмидан озод қилди ва
70 минг уйғурларни Андижон вилоятига кўчиртирди. Аммо,
ҳукмронлигининг сўнгги йилларида у давлат ишларига лоқайд
бўлиб қолганлиги боис, бир гуруҳ сарой амалдорлари Бухоро
амири Насруллодан ѐрдам сўрадилар. Амир Насрулло 1842 йилда
Қўқонни босиб олди. Муҳаммадалихон оиласининг бир қисми
билан қатл эттирилди. Насрулло Қўқон хонлигини Бухорога
қўшиб олинганлигини эълон қиллиб, Қўқонга ўз ноиби Иброҳим
додхоҳни қолдирди. Аммо, орадан икки ой ўтиб қипчоқлар
ѐрдамида Бухоро ноиби тахтдан ағдарилдии.
1842-1845 йилларда Шералихон тахтни бошқарди. Қўқон
хонлигининг нисбатан заифлашуви Худоѐрхон (1845-1853, 1863,
1865-1875 йй.) даврига тўғри келиб, унинг сўнгги ҳукмронлиги
даврида Қўқон хонлиги давлат мустақиллигини деярли йўқотиб
бўлган эди.
Умуман олганда, ХIХ асрнинг ўрталарига келиб Қўқон
хонлигида сиѐсий жараѐнлар ҳамда ички аҳвол янада оғирлашган
эди. Унинг сабаби
Do'stlaringiz bilan baham: |