Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон



Download 3,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/114
Sana09.07.2022
Hajmi3,51 Mb.
#766697
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
Ўзбекистон тарихи 2-жилди ЎзМУ 2015

Абдулла Қодирий 
 
Ғафур Ғулом 
 
 
Юнус Ражабий 
 
 
 
Обид Содиқов 
 
Айни пайтда истиқлол ва эрк куйчилари, ўзбек халқининг 
машҳур ѐзувчиларидан Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, 
Усмон Носир Сталин истибдодининг бегуноҳ қурбони бўлдилар. 
30-йилларда ўзбек адабиѐтининг Фитрат ва Чўлпон каби ―кекса‖ 
авлоди вакилларининг эркин ижод этишига йўл қўйилмади. 
Фитрат 1938 йил 4 октябрда ―...совет ҳокимиятига қарши 


329 
аксилинқилобий, пантуркистик ишлар олиб борганликда‖ 
айбланиб, отиб ташланади.
Чўлпон 1932 йили Ф.Хўжаевнинг маслаҳати билан 
Москвага бориб, СССР ХКС ва СССР халқлари марказий 
нашриѐтида таржимон бўлиб хизмат қилаѐтганида, Тошкентда 
бадриддиновчилар
устидан 
суд 
бошланади. 
―Бадриддиновчилик‖-Ўзбекистон ССР Олий судининг прокурори 
Шамсутдин 
Бадриддинов 
номи 
билан 
боғлиқ 
иш. 
Ш.Бадриддиновга ―Миллий иттиҳод‖ ташкилоти аъзолари ва 
босмачилар билан алоқа боғлаган, Мунаввар Қори ва 
С.Қосимовнинг яқин дўсти ва ҳам фикри бўлган деган айблар 
қўйилган Ш.Бадриддинов ва унинг 5 тарафдори устидан суд 
жараѐни 1932 йил 5 май-15 июнда Тошкентда бўлиб ўтади. Ана 
шу судда фош этувчи нутқ билан сўзга чиққан Олимов исмли 
гувоҳ Чўлпоннинг ҳам номини ғайрли ниятда тилга олади. Бу 
унинг 1937 йилда қамоққа олинишига сабаб бўлади. Чўлпон ўз 
олдига совет ҳокимиятини қурол билан ағдариб ташлаш ва 
Ўзбекистон музофотида буржуа давлатини барпо этиш 
мақсадини қўйган, аксилинқилобий миллатчилик ташкилот 
аъзоси бўлган..., совет ҳокимиятига қарши кураш учун миллий 
кадрлар тайѐрлаган..., ташкилотнинг топшириғига мувофиқ 
аксилшўровий-миллатчилик руҳидаги шеърларни ѐзган. Хорижий 
разведка органларининг айғоқчилари Шоҳид Эсон Мусаев, 
Фитрат ва Ғози Олим Юнусов билан доимий алоқада бўлган...‖ 
деган сохта айбномалар асосида советларнинг жазо органлари 
томонидан 1938 йил 4 октябрда қатл этилади. 
Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий 20-
йилларда ―Ўткан кунлар‖ дан кейин, ―Меҳробдан чаѐн‖ 
асарларини яратиб, ўзбек романчилигини жаҳон маданияти 
даражасига олиб чиқди. Бироқ, совет режими унинг ―Ўткан 
кунлар‖ асари китобхонларни совет воқелигидан узоқлаштиради 
ва унда миллатчилик қарашлари очиқ акс этган деб танқид остига 
олишади ва бу унинг 1937 йилда қамоққа олиниши учун асос 
бўлиб хизмат қилади. Адабиѐтимизнинг энг сара арбоблари 
қаторида А.Қодирий ҳам 1938 йил 4 октябрда отилади. 
Таниқли ўзбек шоири, драматург ва таржимон Усмон Носир 
ўзининг ―Юрак‖, ―Меҳрим, ―Норбўта, ―Нахшон‖ ва бошқа 
шеърий достонлари билан шуҳрат қозонган. Шунингдек, у 
Добролюбов, Лермонтов асарларини ўзбек тилига таржима 


330 
қилган. Усмон Носир ҳам 1944 йилда совет режимининг бегуноҳ 
қурбони бўлган. 
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, 
республика НКВДси ―учлик‖ лари томонидан 1937-39 йилларда 
41 мингдан зиѐд киши қамоққа олиниб, улардан 6 минг 920 таси 
отиб ташланган эди. 
Миллатнинг илғор тараққийпарвар зиѐлилари қатағон 
қилиниши оқибатида халқимиз уларнинг ноѐб асарларини 
ўқишдан узоқ вақт маҳрум бўлди.
Маълумки, совет ҳукмронлиги даврида дин давлатдан 
ажратилган, деб эътироф этилган, номигагина виждон эркинлиги 
эълон қилинган бўлса-да, аслида диний эътиқод гоҳ ошкора, гоҳ 
пинҳона тарзда таъқибу тазйиққа олинар эди. Ҳолбуки жамиятсиз 
дин, динсиз жамият бўлиши мумкин эмас. Совет тузумида бунга 
мутлақо эътибор берилмас эди. Балки, иложи борича, динга, 
диний тарбияга тўсқинлик кўп бўлиб, жамиятдан уларни сиқиб 
чиқаришга ҳаракат қилинган. Советларнинг эътиқоди даҳрийлик 
эди. 30-йилларнинг боши диндор ва эътиқодли кишиларга 
зўравонлик ва сиѐсий қатағонликнинг чўққиси бўлди.
Маданиятнинг 
муштараклиги 
Сув
ресурсларининг 
умумийлиги 
Суғориш 
тизимининг 
умумийлиги 
Ҳудудининг 
яхлитлиги 
Тарихий 
Ватаннинг 
ягонали ҳисси 
Маънавий-
аҳлоқий, диний 
қарашларнинг 
муштараклиги 
Турмуш тарзи, 
анъаналари урф-
одатларининг 
яқинлиги 

Download 3,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish