Хива хони Муҳаммад
Раҳимхон II (Феруз)
(1864-1910 йй. )
ишининг тараққиѐтида Хива
хони Муҳаммад Раҳимхон II
(Феруз), қозикалон Салим Охун
ва унинг ўғли Бобо Охун, вазир
Исломхўжа,
мирзабоши
ва
девонбеги лавозимида ишлаган
Паҳлавонниѐз
Комил
Хоразмий,
Хонқа
ҳокими
Муҳаммад ва бошқалар катта
роль ўйнадилар.
Улар ўз ҳисобларидан бир қанча мактаблар очишди. Бобо
Охун Салимов дўсти Бекжон Раҳмонов билан бу мактаблар учун
дарслик китобларини ҳам ѐзишган. Хонликда жадидчилик
ҳаракатининг шаклланишида Мунис, Огаҳийлар асос солган ва
кейинчалик Баѐний бошчилигида давом эттирилган тарихчилик
ва таржимонлик мактабининг мавжудлиги, тарих ва ўтмишга
эътиборнинг кучлилиги ҳам катта роль ўйнаган. Шунингдек,
Туркистон ва Бухородаги каби Хива хонлигида жадидчилик
ҳаракатининг шаклланишида ташқи омил, яъни Россиядан келган
241
илғор фикрли зиѐлилар, инқилобий руҳдаги сургун қилинган
ѐшлар ва Россиядаги ўзгаришлар ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Жадидчиликнинг асосий йўналишларидан бири бўлган матбуот
Хива хонлиги ҳудудида мавжуд бўлмаса ҳам хонликдаги илғор
зиѐлилар Туркия, Эрон, Россия, шунингдек, Тошкент, Самарқанд
ва Бухорода чиқадиган жадид газеталари ва журналлари билан
танишиб борганлар.
Хоразмдаги жадидчилик ҳаракатидан 1914 йил август ойида
ѐш хиваликлар ташкилоти тузилди, унга раис қилиб Полвонниѐз
Ҳожи Юсупов (1861-1936) сайланган. Ёш хиваликлар ҳаракатида
бу даврда қозикалон Бобо Охун Салимов (1874-1929)нинг ҳам
ўрни бўлакча эди. Ёш хиваликлар дастурининг асосини мавжуд
тузум доирасида ислоҳотлар ўтказиш, мактаб-маориф ишини
яхшилаш, хон ҳокимиятини чеклаш каби масалалар ташкил қилар
эди.
Иқтисодий қийин шароитда яшаѐтган хонлик аҳолисининг
аҳволи бошланиб кетган биринчи жаҳон уруши боис янада
оғирлашди. Хонлик истибдодига қарши 1915-1916 йилларда
туркманлар Жунаидхон бошчилигида қўзғолон кўтардилар.
Туркман, ўзбек, қозоқ аҳолисининг мавжуд тузумга қарши
курашини ѐш хиваликлар партияси раҳбарлари фаол қўллаб-
қувватлашди.
1917
йил февраль инқилоби пайтида Хива хони
Асфандиѐрхон Қримда дам олаѐтган эди. Шунинг учун ҳам у
Россия императорининг тахтдан воз кечганини эшитган заҳоти
хонликка шошилди. Асфандиѐрхонни кутиб олишга чиққан
давлат арбоблари орасида Ҳусайнбек Матмуродов, Полвонниѐз
Ҳожи Юсуповлар ҳам бор эдилар. Хива гарнизонидаги солдатлар
ҳам худди Россиядаги каби ўз советларини ташкил қилишган
эдилар. Ана шу советларнинг фаолларидан Латипов, Тиниев ва
бошқаларнинг ташвиқотлари билан Полвонниѐз Ҳожи Юсупов
бошлиқ ѐш хиваликлар 4 апрелда солдатларнинг Муваққат
ҳукуматга қасамѐд қилиши учун тупланган тантанага кишиларни
йиғиб бориб, солдатлардан Хива хонини ағдариб ташлашни
сўрашди. Гарнизон бошлиғи хонни тахтдан олиб ташламаслик
талаби билан ѐш хиваликларга ѐрдам беришга рухсат берди. 5
апрель куни Асфандиѐрхон рус солдатлари ҳимоясида саройга
келиб, халқ номидан қўйиладиган талаб (манифест)ни имзолашга
мажбур бўлди.
242
Манифестга асосан хон ҳокимияти қошида қонун чиқарувчи
орган ─ мажлис ва нозирлар кенгаши ташкил этилди.
Мажлиснинг биринчи йиғини 1917 йил 26 апрелда бўлиб ўтди.
Унда мажлис раиси этиб Бобо Охун Салимов, нозирлар
кенгашининг раиси этиб Ҳусайнбек Матмуродов сайландилар. Бу
ташкил
қилинган
давлат
органлари
таркибида
ѐш
хиваликларнинг аъзолари кўпчиликни ташкил қилар эди. Лекин,
кейинчалик Асфандиѐрхон Хива гарнизони бошлиғи генерал
Мирбадалов ва Зайцевларнинг ѐрдами билан мажлисдан ѐш
хиваликларнинг аъзоларини сиқиб чиқаришга муваффақ бўлди.
Турли баҳоналар билан Ҳусайнбек Матмуродов ва бир қанча Ёш
Хиваликларни зиндонга ташлади. Полвонниѐз Ҳожи Юсупов,
Назир
Шоликоров,
Бобо
Охун
Салимов,
Жуманиѐз
Султонмуродов, Бобожон Яқубов ва бошқалар хоннинг
таъқибидан қутулиш учун Тўрткўл, Чоржўй, Тошкент каби
шаҳарларга қочиб кетишди.
Бу пайтда Тўрткўл ва Тошкентда совет ҳокимияти
ўрнатилган эди. Совет ҳукумати орқали ѐш хиваликларнинг
Асфандиѐрхон, Зайцев, Жунаидхонларга ўз ҳамфикрларини
зиндондан озод қилишни талаб қилиб, юборган бир қанча
телеграммалари ҳеч қандай натижа бергани йўқ. Аксинча,
октябрь тўнтаришидан кейин Хива шаҳридан рус аскарлари олиб
чиқиб кетилди ва Асфандиѐрхон ўзининг ҳарбий таянчидан
маҳрум бўлди. Бу 1916 йил қўзғолонидан кейин Эронга қочиб
кетган Жунаидхоннинг Хива хонлигига қайтиб келиши ва бу ерда
катта мавқега эга бўлишига сабаб бўлди. Чунки, мингдан ортиқ
қуролланган сарбозларга эга бўлган Жунаидхон билан муроса
қилмасдан Асфандиѐрхон ва унинг атрофидаги аъѐнлар бундан
кейин ҳокимиятни сақлаб қолишга таянчлари йўқ эди. Шунинг
учун ҳам Асфандиѐрхон Жунаидхонни ―сардори карим‖, яъни
хоннинг лашкарбошиси қилиб тайинлади. Шу билан ўзи
Жунаидхон қўлидаги қўғирчоқ хонга айланиб қолди. Хонликдаги
ҳокимият эса тўла равишда Жунаидхон қўлига ўтди. Тошкентга
етиб келган Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ ѐш хиваликлар
1918 йил баҳорида совет ҳокимиятининг фаолларидан бири
бўлган Юсуф Ибрагимовнинг маслаҳати билан ўзлари тўрт киши
бўлишига қарамасдан ѐш хиваликлар партиясининг марказий
қўмитасини ташкил қилдилар.
243
1918 йил октябр ойларига келганда ѐш хиваликлар таъсири
билан Жунаидхон ва Асфандиѐрхон ўртасига низо солинди ва
бунинг натижаси ўлароқ Жунаидхоннинг ўғли Эшши томонидан
Асфандиѐрхон қатл қилинди. Унинг ўрнига акаси Сайид
Абдуллахон хон деб эълон қилинди. Жунаидхон Хива хонлиги
ҳудудида большевиклардан мустақил бўлган давлатни сақлаб
қолишга ҳаракат қилди. 1918 йил ноябрь ойида Амударѐнинг ўнг
қирғоғидаги ерларда ташкил қилинган совет ҳукуматига қарши
Жунаидхон бир неча маротаба муваффақиятсиз уруш олиб борди.
1919 йил апрель ойида совет ҳукумати билан Жунаидхон
ўртасида Тахта шартномаси тузилди. Унга совет ҳукумати
томонидан Христофоров, Хива хонлиги томонидан Жунаидхон
имзо чекдилар. Бу вақтинчалик келишув бўлиб, унга иккала
томон ҳам амал қилмади.
Бу пайтда Тўрткўлда мулла Жуманиѐз Султонмуродов
бошлиқ ѐш хиваликлар партиясининг қўмитаси тузилган бўлиб,
уларнинг сони Хива хонлиги ҳудудидан қочиб ўтганлар ҳисобига
кундан-кунга кўпаѐтган эди. Уларни совет ҳукумати хивалик
инқилобчилар деб, большевиклар партияси сафига қайд
қилишган. Мана шу ѐш хиваликларнинг талаблари ва туркман
уруғлари орасида Қўшмамедхон, Ғуломалихон каби уруғ
сардорларининг Жунаидхон билан келишмай қолганлиги
ҳақидаги хабарни ҳисобга олган большевиклар Скалов
раҳбарлигида 1919 йил 22 декабрда мустақил давлат-Хива
хонлиги ҳудудига бостириб кирдилар. 1920 йил 1 февралда
Жунаидхон қўшинларини тор-мор қилган қизил армия Хива
шаҳрига кириб борди. 2 февраль куни сўнгги Хива хони Сайид
Абдуллахон тахтдан воз кечди.
Xивада Жуманиѐз Султонмуродов раислигида Муваққат
инқилобий қўмита ташкил этилди. 1920 йил 26-30 апрель
кунлари Хоразм меҳнаткашларининг биринчи қурултойи бўлиб
ўтиб, унда Хива хонлиги ҳудудида Хоразм Халқ Совет
Республикаси ташкил этилганлиги эълон қилинди ва Полвонниѐз
Ҳожи Юсупов раислигида Халқ Нозирлар Шўроси тузилди. Бу
ҳукумат таркибига асосан ѐш xиваликлар партиясининг аъзолари
кирган бўлиб, улар мамлакатда демократик тузумни ўрнатиш,
мустақил давлатни барқарорлаштириш борасида катта ишларни
амалга оширдилар. Ана шундай ишларнинг биттаси сифатида
Бобо Охун Салимов раислигидаги делегациянинг уч ой давомида
244
Москва ва Петроград шаҳарларида бўлиб, 1920 йил 13 сентябрда
РСФСР
билан
ХХСР
ўртасидаги
иқтисодий-сиѐсий
шартноманинг имзоланиши уни ниҳояси бўлди. Бу ҳужжатга
кўра, ХХСР мустақил давлат ҳисобланиб, совет Россияси билан
ўзаро тенг ва бир-бирларининг ички ишларига аралашмасликка
келишиб олинди. Лекин, ХХСР ҳукумати раҳбарлари олиб борган
мустақил сиѐсат совет тузуми ва унинг республика ҳудудидаги
вакилларига ѐқмади. Чунки, Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ
ҳукумат хусусий мулк, вақф ерларини, диний муассасаларни
тарқатиб
юбориш
ўрнига
уларни
сақлаб
қолиш
ва
мустаҳкамлашга ҳаракат қилаѐтган эди.
ХХСРнинг Конституциясида ҳам хусусий мулк эътироф
этилган эди. Бу нарса ўша пайтдаги совет ҳукуматининг
Хоразмдаги вакиллари Скалов, Иоффе, Дубянский, Шокиров ва
бошқаларга ѐқмади. Дубянский ва Шокировлар 1920 йил август
ойида Қўшмамедхон ва Ғуломалихонларни Xивага чақириб,
уларни йигитлари билан қатл қилишга, бу билан маҳаллий ўтроқ
аҳоли ва туркман чорвадорлари ўртасида низо туғдиришга
ҳаракат қилишди. Ғуломалихон қочиб қутулган бўлса ҳам
Қўшмамедхон ва унинг йигитлари қатл этилди. Бироқ бу
ҳолатларнинг ҳаммаси ѐш xиваликлар ҳукумати зиммасига
юклатилди. Натижада, 1921 йил 6 мартда Хива шаҳрида қизил
аскарлар томонидан намойиш уюштирилиб, инқилобий қўмита
тузилди ва Полвонниѐз Ҳожи Юсупов бошлиқ ҳукумат аъзолари
қамоққа олинди. Полвонниѐз Ҳожи Юсупов ва Назир
Шоликоровлар қочиб яширинишга улгуришди.
ХХСРда коммунистлар олиб борган сиѐсат маҳаллий
кадрлар, зиѐлилар, умуман мустақил фикрга эга бўлган
инсонларни йўқотишга қаратилган эди. Хоразм республикаси
мавжуд бўлган атиги 5 йилга яқин муддат ичида республика
ҳукумати ─ Халқ Нозирлар Шўроси ва Хоразм МИК раислари ўн
мартадан ўзгартирилганлиги фикримизнинг яққол исботидир.
1920-1921 йилларда аграр соҳада дастлабки ўзгаришлар
амалга оширилиб, 10000 десятина ер деҳқонларга бўлиб берилди.
Бундан ташқари, уларга уруғ, деҳқончилик асбоблари ҳамда
ссуда (қарз) ажратилди. Деҳқонларга кредит ҳисобидан 5000
чорва мол сотилди. Эски суғориш иншоотларини қайта тиклаш
билан бирга янгилари ҳам қурилди. Масалан, 1922 йил охиригача
Хоразм деҳқонлари Ҳазораспдан Хўжайлигача бўлган ҳудудда 12
245
та сув тўғони қурдилар. 1922 йилда чоракор ва камбағалларга ер
бўлиб бериш учун давлат ер фонди тузишга ҳамда деҳқонларга
узоқ муддатли ва қайтариб олинмайдиган ссудалар бериш учун
давлат деҳқонлар банкини таъсис этишга қарор қилинди. Банкка
3 млрд. сўм маблағ ажратилган. Хуллас, 1921-1922 йилларда
400000 танобдан ортиқроқ ер камбағал деҳқонларга бўлиб
берилди.
Таъкидлаш жоизки, ХХСРда иқтисодий сиѐсат ва хўжалик
соҳасидаги ислоҳотлар зиддиятли тарзда кечди. Хоразм
Республикасидаги солиқ сиѐсатида совет Россиясининг таъсири
кучлироқ бўлганлиги учун синфий ѐндошув яққол намоѐн бўлди.
Солиқнинг оғир юки савдогарлар, судхўрлар ва йирик ер эгалари
зиммасига тўғри келди. Қишлоқ хўжалигида ягона солиқ тизими
(1922 й. декабрь) жорий қилинди. Солиқ тўлашни тўғри йўлга
қўйиш мақсадида давлат банки ва солиқ палатаси ташкил
қилинди. Янги иқтисодий сиѐсат (НЭП)нинг эълон қилиниши
билан карвонсаройлар, корхоналар, кўллар ва тўқайлар ижарага
берила бошланди. Симлари тортилиб, дарѐ кемачилигини
тиклашга киришилди. Бир қанча йирик кўприклар қурилди.
Пахта майдонларининг ҳудуди 1921 йилдаги 10000 танобдан
1924 йилда 85000 танобга, ҳосилдорлик 100000 пуддан 800000
пудга кўтарилди. Умумий экин майдонлари 1913 йилдаги
даражанинг 62 %ни, ҳосилдорлик 70-75 %ни ташкил қилди. 1924
йилга келиб 6 та пахта тозалаш заводи, 10 та ғишт заводи, ѐғ
заводи, босмахона, электростанция тикланди. Қоғоз ва шиша
заводлари қурилди. Саноатда давлат сектори устувор мавқени
эгаллади.
Ҳукумат маданий-маърифий ва соғлиқни сақлаш ишларига
ҳам катта эътибор қаратди. 1920 йил баҳорида республикада янги
типдаги мактаблар ташкил қилина бошланди. 1921 йил
сентябрида Хивада очилган халқ дорулфунуни республика
маданий ҳаѐтида катта воқеа бўлди.
Хоразм республикаси тузилган дастлабки ойлардан бошлаб
ғоявий-сиѐсий вазият кескинлашиб борди. Ёш хиваликлар
ҳукумати, демократик кучлар маҳаллий шароитни тушунган
ҳолда аҳолининг урф-одатлари ва қадриятларини эъзозлаб иш
олиб борди. Аммо Хивани босиб олиш жараѐнида кириб келган
қизил
армия,
унинг
қўмондонлари,
большевиклар
республикадаги ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтга салбий таъсир
246
кўрсатдилар. Улар маҳаллий шароитни, халқ оммаси кайфияти ва
қарашларини назар-писанд қилмай тезкорлик билан инқилобий
чора-тадбирларни амалга оширишга киришдилар. Бу ишларни
амалга оширишда Хоразм компартияси (1921 йил декабрда
тузилган) уларнинг яқин ѐрдамчисига айланди.
Хоразм республикасида кейинги йилларда ҳам ғоявий-
сиѐсий кураш давом этди. 1923 йил баҳорида савдо-саноат
нозири Нуруллаев Москвада РСФСР билан бўлаѐтган
музокараларда қатъийлик кўрсатгани учун Хоразмга чақирилиб,
қамоққа олинди. Совет Россиясининг кўрсатмалари асосида 1923
йил ѐз-кузида Хоразм республикасида туб сиѐсий тўнтариш
амалга оширилди. 1923 йил октябрда ХХСР Хоразм Совет
Социалистик Республикаси (ХССР)га айлантирилди. ХССРнинг
янги Конституцияси қабул қилинди. Бу Конституция мамлакатни
социалистик қурилиш йўлига ўтишини қонун йўли билан
мустаҳкамлади.
Хулоса қилиб айтганда, 1923 йил кузидан бошлаб Хоразм
республикасидаги демократик ўзгаришларга бутунлай чек
қўйилди. Хоразмни советлаштириш жараѐни ўзининг юқори
босқичига кўтарилди. Бу ҳолат 1924 йилнинг охиригача давом
этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |