Мевалар Катта тезлик
Кичик
тезлик
1902
йил
1903
йил
1904
йил
1905
йил
Олма
Катта тезлик
Кичик тезлик
3595
2383
3578
1971
3126
1971
3193
2221
Узум
Кичик тезлик 2779
2975
2833
2089
Олхўри
Кичик тезлик 1501
1626
1159
1404
Қуруқ мева Кичик тезлик 941
1267
1327
1039
Ўрик
Катта тезлик
Кичик тезлик
18
312
14
403
12
334
12
442
Ёнғоқ
Катта тезлик
Кичик тезлик
1782
28
1719
14
1686
27
1678
20
Ер ѐнғоқ ва
хандон
писта
Катта тезлик
Кичик тезлик
104
2
97
2
124
1
117
0,6
Нок
Катта тезлик
Кичик тезлик
36
341
53
527
57
397
38
529
Россия империяси маъмурлари метрополиянинг ички
муаммолари – бозорларни ғишт маҳсулотлари, саноатни эса жун
ва тери билан арзон нархларда таъминлаш масалаларини ҳам
мустамлака Туркистон ҳисобидан ҳал қилиш сиѐсатини олиб
борди. Маълумотларга кўра, 1889 йилда 5 379 дона қорамол
териси ва 16 569 пуд чорва маҳсулотлари олиб кетилган бўлса,
1893 йилда бу кўрсатгич 148141 пудни ташкил этиб, йилдан
йилга ўсиб борган.
Чорва гўшти аввалига тузланган ҳолда Москва, Санкт-
Петербург, Владивосток, Сибирга олиб кетилган бўлса,
кейинчалик темир йўл орқали салқинлаштирилган вагонларда
Россиянинг саноати ривожланганган қисмига олиб кетилган.
Биринчи жаҳон уруши даврида чорва маҳсулотларини Россияга
олиб кетиш авжига чиқди. Чунки фронтда отлар ҳамда чорва
гўштига талаб катта эди.
Россия империясининг Туркистондан ташиб кетган жун ва
тери маҳсулотлари ҳам метрополия саноатини арзон маҳсулот
билан таъминлаган. Айниқса, жун ташиб кетиш йилдан йилга
кўпайиб, маълумотларга кўра, 1910 йилда 563000 пудни ташкил
170
этган. Россия бозорларида Бухоро қоракўл териси ниҳоятда
қадрланиб, жаҳон бозорида ундан катта даромад олинган.
Нижний Новгород ва Москва бозорларида қорақўл тери айниқса
қиммат бўлган. Маълумотларга кўра, биргина 1914 йилда
ўлкадан Россияга 22 654 пуд қорақўл териси олиб кетилган.
Ўлкадаги ипакчилик саноатини ҳам тўла метрополия
манфаатларига бўйсундириш империя маъмурларининг асосий
мақсадларидан бири эди. Аввалига, от ва туя карвонлари орқали,
кейинроқ эса, Ўрта Осиѐ темир йўллари қурилгач бу соҳага рус
саноатчиларининг кириб келиши авж олди. Маълумотларга кўра,
Шарқ ва Ғарб бозорларида донғи кетган юқори сифатли тола ва
ипак матолар 1889 йилда 7619 пуд олиб кетилган бўлса, Ўрта
Осиѐ темир йўллари орқали 1907 йилнинг ўзида Туркистондан
100 149 пуд ипак ташиб кетилган.
Мустамлака йилларида Туркистонда тайѐрланган пахта
ѐғига жаҳон бозорида талаб катта эди. Айниқса, темир йўллар
ишга туширилган рус сармоядорлари Туркистоннинг барча
вилоятларида ѐғ-мой заводларини ишга тушириб, ўлкадан йирик
миқдоридаги ѐғ маҳсулотларини арзон нархларда ташиб кетиб, ўз
бозорларида юқори нархларда сотганлар. Биргина 1911 йилда
Туркистондан Россияга 1 772 186 пуд пахта ѐғи олиб кетилган.
Юқоридаги бойликларнинг асосий турларидан ташқари
ўлкадан ҳар йили арзон нархларда катта миқдордаги ѐввойи ва
доривор ўсимликлар, ош тузи, алебастер каби тоғ жинслари,
нефть маҳсулотлари, рўзғор буюмлари, матолар, гиламлар ва
бошқа кўплаб маҳсулотлар Россияга ташиб кетилган. Ташиб
кетилган Туркистон бойликлари империя маъмурлари ва
хазинанинг улкан даромад манбаи эди. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб
– китобларига кўра, 1868-1879 йиллар давомида метрополиянинг
Туркистондан олган даромади 32 413 291 рублни ташкил этган.
Ўша давр нуқтаи назаридан бу улкан даромад эди.
Тарихдан маълумки, бирон-бир юртни босиб олган
истилочилар босиб олинган халқнинг маънавий бойлигидан жуда
қўрққанлар. Чунки, маънавий-маданий бойлик миллий ўзликни
англашнинг асоси эканлиги барчага маълум. Айнан шунинг учун
ҳар Россия империяси маъмурлари Туркистон ўлкасининг
миллий маданиятини йўқ қилиш, миллий-маданий бойликларни
ташиб кетиш сиѐсатини олиб бордилар. Бунинг натижасида
маҳаллий аҳолининг миллий-маданий бойликлари – ноѐб
171
қўлѐзмалар, археологик топилмалар, қадимий тангалар, архивлар
каби кўплаб қимматбаҳо ашѐлар мақсадли равишда ташиб
кетилди.
Бу йўналишда тадқиқотлар олиб борган айрим олимларнинг
(Д.Алимова, Н.Содиқова, И.Алимов) ишларидан фойдаланиб
миллий- маданий бойликларни талон-тарож қилиниши ҳақида
қисқача тўхталиб ўтиш лозим. Кауфманнинг Хивага юришида
ҳамкорлик қилган шарқшунос А.Л.Кун ва унинг гуруҳи
хонликдаги шарқ қўлѐзмалари ва ҳужжатлардан иборат 300 та
ноѐб коллекцияни тўплаган ва уни 1873 йилда император
кутубхонасига топширган. Шунингдек, улар Хивадан танга зарб
қилишга мўлжалланган 200та штамп, муҳрлар боғлами, хон
тахти, 172та қадимги танга, кўплаб этнографик ашѐларни ҳам
олиб кетганлар. Бундан илгарироқ Қўқон хонлигидан йиғилган
130 нусха, Шахрисабздан йиғилган 100 нусха ноѐб қўлѐзма
асарлар ҳам император кутубхонасига жўнатилган.
Ўлкадаги Шарқ қўлѐзмаларини тўплашда турли йилларда
Н.В.Хаников, П.И.Лерх, В.В.Григорьев, В.В.Веляминов-Зернов,
К.Г.Залеман,
В.В.Радлов,
В.Р.
Розен,
Н.И.Веселовский,
В.В.Бартольд, А.Н.Самойлович, А.П.Кун, Е.Ф.Каль ва бошқа
кўплаб шарқшунослар иштирок этганлар. Улар кўплаб маълум ва
номаълум қўлѐзмалари тартибга солиб, таржима қилиш,
тавсифлаш, нашр этиш ишларини амалга ошириб шарқшунослик
фани ривожига катта ҳисса қўшганлар. Аммо, бу олимларнинг
кўпчилиги ўз давлати манфаатлари йўлида хизмат қилиб,
Император кутубхонасини бойитиб борганлар.
Маълумотларга кўра, 1865 йилдан 1917 йилга қадар Россия
хазиналарига Ўрта Осиѐдан 3 мингта Шарқ қўлѐзмаси тушган.
Россиянинг биргина Осиѐ музейига 1874-1816 йиллар давомида
В.А.Иванов томонидан 605 та, К.Г.Залеман 105 та, А.Л.Кун 85 та,
В.В.Бартольд 20 та, В.В.Веляминов-Зернов 19 та, К.П.Кауфман
18 та, П.И.Лерх 32 та нодир қўлѐзмаларни топширганлар. 1915
йилда В.А.Иванов ўлка мадрасалари вақф кутубхоналаридан 1057
та қўлѐзмани сотиб олган. ХХ аср бошларида Ўрта Осиѐга келган
К.Г.Залеман Андижон, Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва
Ўшда бўлиб маҳаллий халқлар турмуш тарзига оид этнографик
буюмларни Осиѐ музейи учун олиб кетган.
Қимматли қўлѐзмалар ѐки нодир қўлѐзмаларни зўравонлик
билан тортиб олишга VII асрга оид Усмон Қуръони мисол бўла
172
олади. Самарқанддаги Хўжа Аҳрор масжиди уламолари рус
ҳарбийларидан қўрқиб бу мукаддас китобни Самарқанддаги чор
маъмурларига ―ўз ихтиѐрлари билан‖ топширишга мажбур
бўлдилар. Туркистон генерал-губернаторининг 1869 йил 24
октябрдаги хати билан Усмон Қуръони Самарқанддан
Петербургга олиб кетилган ва император халқ кутубхонасига
топширилган.
2
Шукурлар бўлсинки, мустақиллик йилларида бу
муқаддас китоб Тошкентга қайтарилди.
Мустамлака
йилларида
рус
олимлари,
ҳарбийлар,
сайѐҳатчилар, амалдорлар, савдогарлар Ўрта Осиѐ халқларининг
миллий-маданий бойликлари ҳисобланган кўплаб ноѐб буюмлар
– мис, кумуш, олтин тангалар, турли ҳайкалчалар, кўплаб нодир
қурол-яроғлар, сопол ва металлдан ишланган хўжалик ашѐлари,
иморатларнинг нақшинкор безаклари, катта миқдордаги
этнографик буюмлар, Аҳмад Яссавий мақбарасидаги 2 тонналик
дошқозон (1989 йилда Туркистонга қайтарилган)Россияга олиб
кетилган ѐки империя маъмурларининг шахсий коллекцияларини
безаб турган.
Империя ҳукуматининг кўрсатмаси билан Туркистон
ўлкасидаги империя маъмурлари Россияга, унинг машҳур
музейлари – Эрмитаж, Фанлар Академиясининг Осиѐ музейи ва
бошқа илмий марказларига турли-туман маданият, санъат
асарларини, тарихий-археологик, этнографик, нумизматик
ѐдгорликларни доимий равишда йиғиб, тўплаб, жўнатиб
туришган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат эди:
1. Туркистон генерал-губернаторининг топшириғи билан
рус шарқшунос олимлари нодир қўлѐзмаларни, Ўрта Осиѐ
халқларининг дунѐга машҳур ѐдгорликларидан энг қимматли,
сирли, нафис, гўзал қилиб ишланган кошинларини қўпориб олиб
Санкт-Петербургга,
Эрмитаж
ва
бошқа
музейларга,
кутубхоналарга жўнатганлар.
2. Империя маъмурларини янада кўпроқ қизиқтирадиган
нарса – археологик топилмалар, ер остидан топилган хазиналар,
сопол ва металл буюмлар бўлган. Туркистон шаҳар ва
қишлоқларида турли қурилишлар вақтида тасодифан топилган
қадимий олтин, мис танга ва бошқа буюмлар давлат қонун-
қоидаларига асосан Петербурдаги Археология ҳайъатига
2
Китоб – 1923 йили Тошкентга қайтарилган, кейинчалик музейда сақланган.
Фақатгина истиқлол йилларида у Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қайтарилди.
173
юборилган. Ҳайъат уларни илмий-тарихий аҳамиятини аниқлаб,
нодир танга ва буюмларни Санкт-Петербургда олиб қолар ҳамда
тегишли музейларга тарқатар эди.
3. Маҳаллий аҳоли оилаларида қадимдан, авлоддан-авлодга
ўтиб келган, оилавий ѐдгорликлар ҳисобланган, халқ усталари
мис ва бошқа рангдор металлардан безаб ишлаган санъати
асарлари бўлган офтоба, чилончин, қумғон, қозон, баркаш, жом
ва бошқа буюмларни ҳам ташиб кетганлар.
4. Маҳаллий аҳоли орасидаги коллекциялар, қадимги
буюмлар ҳаваскорлари йиққан коллекциялардан ҳам энг
ноѐбларини рус шарқшунослари, Археология ҳайъати, арзимаган
мукофот эвазига Санкт-Петербургга ташиб кетишган.
5. Россия империяси босқини жараѐнида хон ва бекларнинг
саройлари босиб олиниб, талон-тарож қилинганда ҳам олтин,
қимматбаҳо тошлар, бойликлардан ташқари музейлар учун
қимматли ашѐлар сарой аѐлларининг зеб-зийнатлари, безаклари,
хонлар тахти ва бошқа нарсаларни олиб кетилган.
6. Россия музейлари учун олиб кетилган яна бир
қимматбаҳо ашѐлар бу – этнографик материаллар эди. Рус
шарқшунослари музейлар учун муҳим безак ҳисобланган шарқ
халқлари кийимлари – эркаклар, аѐллар халатларини, эркаклар ва
аѐллар бош кийимларини, нимча, кўйлак, оѐқ кийимлар ва
бошқаларни Петербург музейларига олиб кетганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |