Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XIX.4. Одамда мутацияларнинг келиб чиқиш сабаблари



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet250/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XIX.4. Одамда мутацияларнинг келиб чиқиш сабаблари 
 
Ҳар хил организмларнинг мутацияга учраш даражаларини ўзаро 
таққослаш мутацион жараённинг қонуниятларини тушунишда муҳим 
аҳамият касб этади. Шу сабабли организмларнинг, хусусан, одамларда 
мутацияларнинг такрорланиш даражаларини ўрганиш ҳам назарий, ҳам 
амалий, жумладан, ирсий касалликларга чалинган шахсларнинг сонини 
прогноз қилишда, айниқса атроф муҳитдаги физик, кимёвий, биологик му-
таген омилларнинг зарарли таъсирларини баҳолашда аҳамияти катта. 
Инфекцион касалликларнинг профилактикаси ва уларни даволаш 
соҳасидаги ютуқларга қарамай одам патологиясида бу касалликларнинг 
салмоғи анча ошганлиги туфайли, бу масала ҳозирги кунда долзарб 
муаммолардан бирига айланди. Бундан ташқари одам генотипининг ташқи 
таъсиротлар билан шикастланиш хавфи ҳозирда ҳар қачонгидан ҳам 
юқори, чунки ҳозирги замон одами ўзининг фаолиятида жуда кўплаб 
саноатда қўлланилувчи, дори-дармонлар таркибига кирувчи, косметик 
воситалар, мутагенлик эффектига эга бўлган кўплаб гербицидлар, 
инсектицидлар таркибига кирувчи янги кимёвий бирикмаларга дуч 
келмоқда, шунинг билан бирга ионловчи нурланишларнинг мутаген 
таъсирини ҳам назардан қочирмаслик керак бўлади. Албатта бунда атроф 
муҳитнинг у ёки бу омилининг генетик зарарини аниқлаш учун аввало 


482 
одамларда 
вужудга 
келадиган 
табиий 
мутацияларнинг 
учраш 
частоталарини билиш зарур бўлади. 
Организм генларида содир бўладиган ген мутациялари айрим 
генларнинг қатъий ўзгариши бўлиб барча мутацияларнинг энг кўпини 
ташкил этади. Барча тирик организмларда вужудга келадиган янги ирсий 
хасталикларнинг бош сабабчиси – ген мутацияларидир. Генлар хилма-
хиллигининг ва комбинатив ўзгарувчанликнинг асосида ҳам ген 
мутациялари ётади. Табиий танланиш ва сунъий танлаш учун материал 
беради. Табиатда содир бўладиган эволюциянинг, маданий формалар 
эволюциясининг асосини ташкил этади. 
Ген мутациялари туфайли ҳар бир белги турли йўналишда ўзгаришга 
учрайди. Маълумки, одам популяцияларида гетерозиготали организмларда 
яширин ҳолда бўлган рецессив аллеллар ҳам турли хил ирсий 
касалликларнинг ривожланишига олиб келади. Популяцияларда бўладиган 
инбридинг 
рецессив 
аллелларнинг 
гомозигота 
ҳолатга 
келиш 
даражаларини оширади. Одам популяциялари доирасида рецессив 
аллеллар мутацияси табиий ёки атроф муҳит омилларининг (ҳозирги 
вақтда айниқса антропоген омиллари) таъсири остида вужудга келади. 
Одамларда бўладиган табиий мутацияларнинг такрорланиш частоталари 
ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга бирмунча яқинроқ. Лекин рецессив 
мутацияларга 
нисбатан 
доминант 
мутацияларнинг 
такрорланиш 
частоталарини аниқлаш осонроқ. Масалан, даниялик олимларнинг 
далилларига кўра ахондроплазия доминант мутациясининг учраш 
частотаси бир авлод давомида 100000 та гаметанинг 4 тасига тўғри келади. 
Одамларда кузатиладиган баъзи ген мутацияларининг такрорланиш 
частоталари 21-жадвалда келтирилган. 
Шундай қилиб, одамларда рўй берадиган ген мутацияларининг 
асосида турли хил ташқи ва ички омиллар таъсирида ДНК (РНК) 
таркибидаги нуклеотидлар тартибида юз берадиган ўзгаришлар ётади. Ген 
мутациялари мутацион ўзгарувчанликнинг асосий қисмини ташкил этади. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   246   247   248   249   250   251   252   253   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish