Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


XIV.3.2. Модификацияларнинг барқарорлик даражаси



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

XIV.3.2. Модификацияларнинг барқарорлик даражаси 
 
Мутацияларнинг юқори константлигидан фарқли ўлароқ модифи-
кациялар турли даражадаги барқарорликка эгадирлар. Уларнинг кўпчилиги 
қайтарилиш хоссасига – яъни вужудга келган ўзгаришлар омил 
таъсирининг тўхташи билан индвидларнинг ҳаёти давомида йўқолиб 
боради. Қуёш ультрабинафша нурларининг одам терисига таъсири 
тўхташи билан одам баданининг қорайиши ўтиб кетади; машқ 
қилишликнинг тўхташи билан мускулларнинг ҳажми кичраяди; одам ёки 
ҳайвоннинг баланд тоғ жойдан текисликка қайтиши билан эритроцитлар 
сони пасаяди ва бошқалар. Бошқа модификациялар, онтогенезнинг илк 
босқичларида пайдо бўлганлари индивиднинг ҳаёти давомида сақланиб 
қолади. Масалан, ариларнинг личинкаларидан қайси бири “она сути” 
билан боқилса у она арига, чанг аралашмалари билан боқилганлари ишчи 
ариларга айланади. Одамнинг оёқлари болалик даврида озиқада Д 
витаминининг 
етишмаслиги 
натижасида 
суякларининг 
нотўғри 
шаклланиши туфайли умр бўйи қийшиқлигича қолади.
Жуда кам модификациялар вегетатив ёки партеногенез йўлида 
кўпаювчи организмларнинг қатор авлодлар давомида мавжуд бўлиб, аста –
секин йўқолиб боради. Бу хилдаги 
давомли
модификациялар 
айрим бир 
ҳужайрали сув ўтларида ва энг содда ҳайвонларда қайд этилган. 
Инфузория-туфелька билан ўтказилган тажрибада дастлаб улар 1% гача 
бўлган мишьяк кислотасининг эритмасига бардош берганлар. Кейинчалик 
уларни аста-секин кучлироқ эритмага ўтказиш натижасида улар эндиликда 
заҳарнинг 5% эритмасига ҳам бардош берадиган бўлиб қолдилар. 
Туфелькаларга мишьяк кислотаси билан таъсир этиш тўхталиши биланоқ, 
уларнинг барқарорлиги аста-секин камая бориб, 10 ой ўтгандан кейин 
бошланғич ҳолатга қайтган, яъни модификация тахминан 600 вегетатив 
авлодда йўқолган. Аммо туфельканинг заҳарнинг юқори концентрациясига 
бўлган барқарорлиги жинсий жараёндан сўнг тезликда йўқ бўлган. 
Ўтказилган тажрибаларнинг бирортасида ҳам давомли модификациянинг 
ҳақиқий барқарор ирсийланиши кузатилмаган. 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish