Махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 14,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/302
Sana25.02.2022
Hajmi14,86 Mb.
#301830
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   302
Bog'liq
genetika va selektsiya asoslari

1.Оператор гени
иРНК да структуравий генларнинг олдида 
жойлашган бўлади. Ушбу ген жойлашган иРНК нинг қисми 
оперон
деб 
аталади. Оператор гени структуравий генлар фаолиятини бевосита 
бошқариш функциясини бажаради. 
2.Регулятор гени
генотипнинг оперондан бошқа қисмида 
жойлашган бўлиб, оператор генининг фаолиятини бошқариш функциясини 
бажаради. Мазкур ген 
репрессор
деб номланган оқсилни синтез қилади.
Оператор гени фаолиятининг намоён бўлиш ёки бўлмаслиги репрессор 
оқсилининг фаол ёки пассив ҳолатда бўлишлигига боғлиқ. Янги 
синтезланган соф ҳолдаги репрессор фаолиятсиз (пассив) бўлади. Шу 
сабабли у оператор генининг фаолиятини тўхтата олмайди. Агарда 
ҳужайрада структуравий генлар фаолияти натижасида синтезланаётган 
сўнгги модданинг (расмда Д ҳарфи билан ифодаланган) миқдори керагича 
нормал бўлса репрессор оқсили фаол бўлмаган ҳолатда бўлади. Бунинг 
натижасида оператор гени структуравий генларнинг нормал фаолият 
кўрсатишини таъмин этади. Шунинг учун “Д” моддасининг нормал миқ-
дордаги синтези давом этади. Агар ҳужайрада структуравий генлар 
фаолияти натижасида синтезланган “Д” моддасининг миқдори керагидан 
кўпайиб, тўпланиб қолса, бу модда репрессор билан дарров реакцияга 
киришиб уни фаол ҳолатга келтиради. Фаоллашган репрессор оператор 
гени билан уланиб у орқали “Д” моддасини синтезлаётган структуравий 
генлар фаолиятини тўхтатиб қўяди. Оқибатда “Д” моддасини синтезлаш 
вақтинча тўхтатилади. Ҳужайрада “Д” моддасининг захира қисми тугаб, бу 
модданинг синтезлана бошлашига зарурият пайдо бўлиши билан 
репрессорнинг фаолияти тўхтайди. Натижада оператор гени яна структура- 


320 
 
85-расм.
Структуравий генлар фаолиятининг бошқарилиши.
вий генлар фаолиятини тиклайди. “Д” модданинг синтезланиши яна 
бошланади. 
Шундай қилиб, ҳужайрада жойлашган генетик қурилма-регулятор ва 
оператор генлар маълум структурага эга бўлган оқсилнинг синтез 
қилинишини бошлаш ёки тўхтатиш зарурлигини ифодаловчи индукция ва 
репрессия сигналларини қабул қилиш ва унга самарали жавоб бериш 
хусусиятига эга эканлиги исботланди. Структуравий генларнинг оқсилни 
синтез қилиш функциясини регуляция килиш жараёни мукаммал ўзини-
ўзи бошқариш принципига асосланган молекуляр генетик тизим 
ҳисобланади. ДНК молекуласидан маълум сифатга эга бўлган оқсилнинг 
синтезланиши ҳақидаги ирсий ахборотнинг реализацияси ҳужайрада 
мавжуд ушбу оқсил миқдори ва унга зарурият ҳақидаги ахборотнинг ўз 
навбатида ДНКда содир бўлувчи иРНК транскрипциясига таъсири орқали 
бошқарилишлиги кўрсатилган. 
Жакоб ва Моно томонидан структуравий генлар фаолиятининг 
регуляцияси ҳақидаги назария ва модел яратилгандан кейин бу соҳага оид 
яна муҳим янги далиллар олинди. Бу далилларга биноан ДНКнинг 
полинуклеотид занжирида оператор генининг ёнида 

Download 14,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish