ТАРИХИЙ АТАМАШУНОСЛИК ФАНИДАН 3-ТМИ
МАВЗУ: ЖАҲОН ТАРИХИДА ЯНГИ ДАВРНИНГ ТАРИХИЙ АТАМАЛАРИ
3.1 Матн тузиш ва ўзлаштириш (1 балл )
-Капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари.
-Буржуазия ва ишчи муносабатлари.
-Ишлаб чиқариш ва ижтимоий хаёт.
3.2 Мустақил иш вазифаси
-Ўрта Осиё хониликлари даврини ўрганиш.
-Европа тарихи билан Ўрта Осиё тарихини солиштириш.
3.3 Конспект учун адабиётлар.
-Ибратнинг “Фарғона тарихи” асари.
-Чориев З “Тарихий атамаланинг қисқача изоҳли луғати” Т. 1999
3.4 Тестлар еча билиш.
-Янги давр қачондан бошланади.
А.1590, В) 1640, С) 1770, Д) 1870.
Протекционизм нима?
А ўз бозорини ҳимоя қилиш, В давлат тузилиши, С бошқа давлатнинг ички ишларига аралашиш
Патрицийлар кимлар?
А аслзодалар, В келгиндилар С паст табақали кишилар.
ТАРИХИЙ АТАМАШУНОСЛИК ФАНИДАН 4-ТМИ
МАВЗУ: ЖАҲОН ТАРИХИДА ЭНГ ЯНГИ ДАВР ТАРИХИЙ АТАМАЛАРИ.
4.1 Матн тузиш ва ўзлаштириш
Энг янги давр тарихий янгиликлари.
Энг янги давр давлатлари.
Энг янг давр муносабатлари.
4.2 Мустақил уй вазифаси.
Энг янги давр атамалари рўйхатини тузиш.
Энг янги тарихий шахслари рўйхатини тузиш.
4.3 Конспект учун адабиётлар.
Глоссарий
Азата- эркин шахс, озод маъносида. «Авесто» га кўра, ўша замон жамоасининг аъзолари асосан азаталардан ташкил топган.
Асна- жамоа уруғлари, эркин жамоа аъзоси маъносида.
Арьяман- уруғдошлар иттифоқи, қабила маъносида.
Аслзода- «озод»лар табақасига подшоҳ, маҳаллий ҳукмдорлар ва феодал деҳқонлар кирган.
Архул қалам- девон ёки хўжайинларнинг хос котиби
Шайҳул-ислом- дин ва илм пешвоси.
Қофия- араб тили морфологиси.
Мадраса- олий илмгоҳ.
Намозгоҳ- йид ибодатлари ўқиладиган масжид. Йидгоҳ.
Зиндиклик- худосизлик, динга ишонмаслик.
Саййид ал-мурсалин- барча пайғамбар етакчиси: Муҳаммад пайғамбарнинг фахрий номларидан.
Қуфр- исломни танимаслик. худосизлик, кофирлик.
Қуръони Карим- ислом динининг муқаддас китоби.
Вира- эркин аскар.
Вайса- уруғ хизматкори, ҳуқуқи чекланган уруғ аъзоси.
Вис- уруғ, бир уруғ жойлашган қишлоқ.
Виспати- уруғ бошлиғи.
Вразана- бир қишлоқда жойлашган бир неча уруғлар уюшмаси.
Дахью- вилоят, йирик округ. Йирик ҳудудий бирлик.
Дахьюпати- вилоят ҳокими.
Занту- қабила.
Зантупати- қабила бошлиғи.
Зар- бойлик;
Зўр- ҳокимият;
Замин- ер;
Зан- хотин.
Зиж- астрономик жадвал
Ахсикент- Фарғона водийсидаги қадимги шаҳар.
Добусия, Варахша, покент- Зарафшон водийсида Ипак йўли ўтган шаҳарлар.
Фароб, Амул, Марв- Туркманистон ҳудудидаги Ипак йўли ўтган шаҳарлар.
Суза- Қадимги Эрон давлатининг пойтахти.
Экбатана- Ҳамадон, Каспий денгизининг жанубий-ғарбий ҳудудларини бирлаштирган Мидия подшолигининг бош шаҳри.
Далварзинтепа- кушонлар давлатининг пойтахти. Ҳозирги Сурхандарё ҳудудида жойлашган.
Пешовар- подшо Канишка даврида кўчирилган янги пойтахт. Ҳозирги Афғонистон ҳудудида жойлашган.
Чоғониён- ҳозирги Сурхандарё вилояти.
Кеш- ҳозирги Шаҳрисабз шаҳри.
Наҳшаб- ҳозирги Қарши шаҳри.
Уструшона- илк ўрта асрларда ҳозирги Жиззах. Сирдарё ва Ўратепа ҳудудида бўлган давлат.
Тоҳаристон- VII-VIII асрларда Сурхандарё вилояти, Жанубий Тожикистон ва шимолий Афғонистон ҳудудида жойлашган давлат.
Чоч ва Элоқ- V-VII асрларда Чирчиқ ва Оҳангарон водийларида мавжуд бўлган давлатлар.
Гайта- «Авесто» да азаталарнинг бойлиги ҳайвон, ҳовли-жой, қалъа-қўрғон
Эрши- Довон давлатининг пойтахти.
Самовий отлар- Фарғонанинг насллик отлари
Ноҳид (Анахита)- ҳосилдорлик ва сув илоҳи ҳисобланган.
Ноус- ўликлар суяклари сақланадиган, яъни оссурийлар сақланадиган бино.
Занд- форс тилида битилган «Авесто» оятларининг шарҳи.
Ахриман- зардуштийлик динидаги ёвузлик худоси, халқ бошига ёмонликлар, офат келтирувчи худо образи.
Бир лак- юз минг.
Авқоф- масжид ва мадрасаларнинг вақф хўжалиги билан шуғулланувчи.
Жомеъ масжиди- жума кунлари жамоат номози ўқиладиган ката масжид.
Жайхун- араблар давридаги Амударёнинг номи.
Сайхун- араблар давридаги Сирдарёнинг номи.
Соғонруд- Сурхандарёнинг араблар давридаги номланиши.
Девони бирид- почта маҳкамаси
Тасаввуф- сўфийлик. IX-XIII асрларда Марказий Осиё давлатларида ривож топган исломдаги фалсафий оқим
Тевачи-туякаш
Мулки девон- ер эгалиги тури, давлатга қарашли ерлар.
Мулки инжу- хон ноиблари ва уларнинг авлод-аждодларига қарашли ерлар.
Мулки вақф- масжид, мадраса, хонақо, мозор ва мақбараларга қарашли ерлар.
Хусусий мулк- барча бошқа ер эгаларининг хусусий ерлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |