Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 0,59 Mb.
bet28/37
Sana11.06.2022
Hajmi0,59 Mb.
#654388
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37
Bog'liq
portal.guldu.uz-Tarixiy atamashunoslik

Адабиётлар:

    1. Ўзбекистон тарихи.- Т.: Университет, 1997.

    2. Каримов Ш, Шамсуддинов Р. Ватан тарихи.- Т.: 1997.

    3. Аҳмедов Б. Тарихдан сабоқлар.-Т.: Ўқитувчи, 1994.



ЎРТА ОСИЁ ХОНЛИКЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ АТАМАЛАРИ

(ХIХ-ХХ АСР БОШЛАРИ).




Режа:

  1. Ўрта Осиё хонликларининг геосиёсий ўрни.

  2. Хонликларнинг маъмурий тизимдаги мансаблари.

  3. Ҳарбий ва диний мавзудаги тарихий атамалар.

  4. Солиқ ва мажбуриятларни ифодаловчи тарихий атамалар.

Аввало Ўрта Осиё хонликларининг геосиёсий ўрнига тўхталиб ўтсак. Бухоро амирлиги ўзбек хонликлари орасида ўзининг ҳудудий ўрни, аҳолиси ва табиий ресурслари жиҳатидан муҳим мавқега эга эди.


ХIХ асрга келиб Бухоро амирлигининг ҳудуди қарийиб 200 минг кв.км.ни ташкил этди. Унинг чегаралари жанубда Амударёнинг сўл қирғоғидан бошланиб, Сирдарёгача чўзилиб қозоқ жузлари билан чегарадош эди. Амирлик шарқда Помир тоғларидан ғарбда Хива хонлиги чегараларигача бўлган ҳудудни эгалларди. Бухоро ва Самарқанд каби йирик шаҳарлар жойлашган Зарафшон водийси амирликнинг марказий қисми ҳисобланарди. Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари, ҳозирги Тожикистон ҳудудидаги Вахш, Кофирниҳон, Панж дарёлари водийсида жойлашган шаҳар ва қишлоқлар, шунингдек, Туркманистон ҳудудига кирган Мурғоб дарёси воҳаларидаги ерлар ҳам Бухоро амирлигига қарар эди.
Хива хонлиги жанубда Эрон, шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи, шимолда қозоқ жузлари билан чегарадош бўлган. Сувсиз ва поёнсиз Қорақум, Қизилқум саҳролари Хива хонлигини географик жиҳатдан бошқа мамлакатлардан ажратиб қўйган эди. Амударё соҳилларида жойлашган Хива, Урганч, Кат, Кўҳна Урганч, Хазорасп, Қўнғирот, Хўжайли, Курдар (ҳозирги Чимбой) шаҳарлари хонликнинг йирик шаҳарлари ҳисобланар эди. Хива шаҳри Ўрта Осиёнинг энг бой савдо марказларидан бири бўлиб, 1598 йилдан бошлаб хонликнинг пойтахти бўлган.
Қорақалпоқлар яшайдиган Амударёнинг қуйи ҳавзаси ва Орол денгизининг жанубий қирғоқлари ҳам Хива хонлиги тасарруфида эди.
ХIХ асрнинг биринчи ярмида Қўқон хонлиги ҳудудий жиҳатдан Ўрта Осиёдаги йирик давлат эди. Хонлик шарқда Шарқий Туркистон, ғарбда Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги билан чегарадош бўлган. Қўқон хонлиги билан Россия ўртасида Мирзачўл ва Муюнқул чўллари ястаниб ётган.
Хонликнинг жанубий чегаралари Қоратегин, Кўлоб, Дарвоз, Шўғнон сингари тоғли ўлкаларни ўз ичига олиб, бу ҳудудлар учун Бухоро амирлиги билан тез-тез тўқнашувлар бўлиб турган.
Қўқон хонлигининг ҳудуди Бухоро амирлиги ва Хива хонлигидан фарқли ўлароқ, серсув дарёлар, сўлим водийлар, серҳосил ерларга бой эди. Хонликнинг маркази Қўқон, Марғилон, Ўзган, Андижон, Наманган каби йирик шаҳарлар жойлашган Фарғона водийси эди. Тошкент, Туркистон, Чимкент, Авлиёота, Пишпак, Сузак, Оқмачит каби йирик шаҳарлар ҳам Қўқон хонлиги тасарруфида эди.
Хонликларда маъмурий бошқарув тизими билан боғлиқ тарихий атамалар бир-биридан фарқ қилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish