Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўҒрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори



Download 321,19 Kb.
bet109/112
Sana13.04.2022
Hajmi321,19 Kb.
#548023
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112
Bog'liq
80-сонли ВМ қарори

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида.
Дорихоналар филиали очилиши билан бир вақтда лицензия бериш тўғрисида ариза берилган тақдирда белгиланган йиғим ҳар бир филиал учун ундирилади.

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида

8.

Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари:

10 кун

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

а) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда уларнинг нархини давлат томонидан тартибга солишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш;*
б) дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик;*
в) дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш;
г) юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик ёки олий фармацевтика таълим муассасасида махсус тайёрлов курсини тугатган олий тиббий маълумотга эга бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган дорихона мудирининг мавжудлиги;*
д) лицензиат томонидан дорихона филиали очилишида — юридик шахс штатида камида бир ходим — олий фармацевтик маълумотга ёки фармацевт ассистенти (ёрдамчиси) ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган дорихона филиали мудирининг мавжудлиги;*
е) дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихоналарнинг ходимлари реестрига киритилмаган шахслардан дорихона ва дорихона филиали ходимлари таркибини шакллантириш;
ж) белгиланган тартибда дорихона ва/ёки дорихона филиали мудири малакасини ошириш;
з) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотиш учун мўлжалланган, эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган, қонунчилик ҳужжатларининг аниқланган бузилиши, шу жумладан, дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини белгилаш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензиясининг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари реестрига киритилмаган бино (хоналар)нинг мавжудлиги;
и) дорихона мудири ўзгариши, дорихона филиали мудири ўзгариши, дорихона филиали ёпилиши ҳақида мазкур ҳолат юз бергандан сўнг ўн кун муддатда лицензияловчи органга хабарнома юбориш;
й) дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилиш жараёнини узлуксиз равишда видеога ёзиб олиш ва бир ой давомида видео-ёзувларни сақлаш (қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари ҳудудида жойлашган дорихоналар ва уларнинг филиаллари бундан мустасно);
к) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишда назорат касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан фойдаланиш талабларига риоя этиш;
л) дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун бинога (хонага) қўйиладиган талаблар:
дорихона ва унинг филиаллари алоҳида биноларда (фақат биринчи қаватда), турар жой бинолари ёки нотурар жой хоналарига тақаб қурилган биноларга (фақат биринчи қаватда) қурилган биноларда ёки кўп қаватли жамоат бинолари ва турар жой биноларининг биринчи қаватида жойлаштирилиши мумкин;
дорихона ва уларнинг филиаллари турар жой бинолари ва жамоат биноларининг биринчи қаватида жойлашганда, улар дорихонага ташриф қилувчилар учун алоҳида кўчадан кириш эшиги ҳамда товарларни қабул қилиш ва бўш идишларни олиб кетиш учун мўлжалланган, ҳовли томонга қаратилган хизмат эшиги бўлиши керак;
дорихона хоналари ишлаб чиқариш (товарларни қабул қилиш, тайёрлаш, сақлаш ва беришга жалб этилган барча хоналар) ва маъмурий-маиший (идора, кийиниш хонаси, ҳожатхона ва шу кабилар) хоналарга бўлинади;
дорихона ва унинг филиаллари хоналарининг минимал зарур таркиби ва майдони:


Download 321,19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish