9.
|
Лицензия талаблари ва шартлари:
|
а) лицензиат томонидан ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;
б) лицензияланадиган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича ахборотнинг криптографик ҳимояси соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи техник ва методик ҳужжатларнинг, шу жумладан, ички низомлар, йўриқномалар, методикаларнинг мавжуд бўлиши;
в) ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ҳисобланадиган криптографик алгоритмларни ёхуд ахборотни криптографик ҳимоялаш воситалари соҳасидаги ваколатли орган томонидан тавсия қилинадиган стандартларни қўллаш;
г) ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва реализация қилишнинг боришини, уларнинг техник ва техник-иқтисодий тавсифномаларини, лицензияга мувофиқ амалга оширилган тадбирлар ҳамда кўрсатилган хизматлар сони ва сифатини акс эттирувчи ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларни белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш;
д) давлат сирига тегишли деб топилган маълумотларни, ҳимоя қилиниши зарурлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ахборотни, амалий фаолияти давомида ишонилган тижорат сирларини ошкор қилмаслик;*
е) лицензия талабгорининг доимий штатида ахборотни ҳимоя қилиш соҳасида махсус тайёргарликка ва камида бир йил иш стажига эга бўлган бир нафар мутахассиснинг мавжуд бўлиши, шунингдек, талаб қилинадиган мутахассислар бўлмаган тақдирда, айрим
иш турларини бажариш учун мутахассисларни жалб этиш бўйича тегишли шартноманинг мавжуд бўлиши;*
ж) мутахассислар учун ҳуқуқларни, функционал вазифаларни, махфийлик режими бўйича талабларни белгиловчи ички қоидаларнинг мавжуд бўлиши;
з) ишлаб чиқилаётган ва ишлаб чиқарилаётган ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларида турли даражалардаги протоколларнинг амалга оширилишини назарда тутувчи, ахборотни криптографик ҳимоялаш воситалари маълумотларини, шунингдек, улар негизида қурилган ахборот-коммуникация тизимларини умумий фойдаланиладиган тармоққа ва тизимга киритиш имконини берувчи техник ва технологик ечимлар қўлланиш;
и) лицензияланаётган фаолиятнинг аризада кўрсатилган тури бўйича барча зарур ишларни амалга ошириш учун бинолар
ва ишлаб чиқариш қувватларининг, шу жумладан, ахборотни техник ҳимоя қилиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига мувофиқ бўлган ахборотлаштириш бинолари ва (ёки) объектларининг мавжуд бўлиши;
й) норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ иш юритишни
ва объектнинг ички режимини амалга ошириш;
к) норматив талабларга мувофиқ бўлган техник ўлчаш
ва назорат қилиш воситаларининг, инструментлар ва приборларнинг мавжуд бўлиши (реализация қилиш фаолиятидан ташқари).
|