"Махбуб-улқулуб", "Хамса" кабиа сарларида акс этган



Download 35,77 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi35,77 Kb.
#137838
Bog'liq
1 вокал


Мусиқа таълимининг катта эътибор берган Ўрта Осиёлик машҳур мусиқачилар орасидаги олим Ал-Фаробий ёш авлодни тарбиялаш ўқитиш масалаларига кўплаб илмий ва амалий ғоялар билдиради. У шунингдек, мусиқа назариясининг асосчиси ҳамдир. Таниқли олим, файласуф, мусиқашунос Жомийнинг “Рисолаи дар илми мусиқа” номли китобида компазитсия, лад, ритм нисбатлари ҳақида ёзилган. Ўзбек шоири Алишер Навоий ҳам мусиқа санъати соҳасида нихоятда катта билимга ега бўлган эди. Унинг мусиқавий эстетик қарашлари “Саббаи-Сайёр”,1 “Махбуб-улқулуб”, “Хамса” кабиа сарларида акс этган.
Барча халқлар қатори ўзбек халқи ҳам қадимдан ўзининг бой миллий маънавий қадриятлари, урф-одатлари ва анъаналарига эга бўлиб келган тарихан жуда ўтмишга бориб тақаладиган бой мусиқий меросга эга. Ўзбек халқининг турмуш тарзи, руҳияти ва салоҳиятини белгиловчи хусусиятларини белгиловчи унинг мусиқаси, куй ва қўшиқларидир. Бу миллий мусиқий мероси ниҳоятда бой ва кўп жанрлидир.
Тарихдан маълумки, ўзбек халқининг мусиқа мероси оғиздан-оғизга, устоздан шогирдга, отадан-ўғилга, онадан-қизга ўтиб келган маълум вазият ва шароит билан чегараланган (оилавий маросим, мавсумий маросим, меҳнат қўшиқлари ҳамда диний айтимлар, эркин мавзули лапар, ялла, терма, қўшиқ мумтоз ашула, термавадостонлари, шашмақом, Тошкент-Фарғона макоми, Хоразм мақомлари каби кўплаб мусиқий жанрлардаги асарлар мусиқа санъатининг анъанавий ва бардавомлигини таъминлаб келмоқда. Бугунги кунда улар миллий маънавий мусиқа қадриятларимизнинг асосини ташкил қилади.
Миллий мусиқий маданиятининг пойдевор ҳисобланувчи мумтоз асарларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, шу жумладан, мактабгача таълим, мактабдан ташқари, умум таълим мактаблари, академик-литсей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи ёшлари орасида тарғиб қилиш, энг аввал ўқитишишларини ташкил этиш, миллатимизнинг улкан нодир бойликларидан уларни баҳраманд этиш, шунингдек, мусиқа анъаналарини бардавомлигини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон ўзининг мустақиллигини қўлга киритган дастлабки йиллардан Самарқандда халқаро “Шарқ таро­налари” фестивалини, Республикада Юнус Ражабий, Маъмуржон Узоқов, Комилжон Отаниёзов ва Хожи Абдулазиз Абдурасулов каби халқ ҳофизларига бағишлаб Республика қушиқ ижрочилиги танловларини, “Ўзбекистон Ватанимманим”, Бахши-оқинларнинг Халқаро фестивали Республика ва халқаро танлов ҳамда илмий-назарий анжуманларнинг ўтказилиши ўзбек халқ мусиқа ижоди ҳамда унинг анъанавий вокал ва эстрада хонандалиги ижрочилик мактабини шаклланиши ва ривож топишига ниҳоятда улкан ҳисса қўшмоқда.
Анъанавий қўшиқчилик санъати кўпчилик Шарқ халқлари мусиқа меросида мавжуд бўлиб, миллий мусиқанинг асосини ташкил этади. Улар назарий ва амалий асосларга эга, зеро мазкур халқлар мусиқасининг устозона услубидаги намунасидир. Ушбу анъанавий ижрочиликнинг асосини шубҳасиз, мақомлар, хусусан ўзбек ва тожик халқларининг маънавий мероси ҳисобланган Шашмақом асарлари ташкил этади. Улар асрлар давомида бу соҳада олиб борган ижодий изланишлар самарасидир. Устоз созанда ва хонандалар кейинги авлодларга кўз қорачиғидай асраб бизгача етказиб келган мақом асарлари ҳозирги кунда нафосат дунёсидаги энг юқори поғонада турувчи, беқиёс қимматга эга бўлган мусиқа санъати бойликлари сифатида чинаккам халқ мулкига айланди.
Ўзбек халқ мусиқа ижоди намуналарини ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва бажараётган вазифаларига кўра қуйидаги икки асосий гуруҳга ажратилади:
а) Ижро этилиши маълум шароит ва вазиятлар билан шартланган куй-қўшиқлар (оилавий, мавсумий, меҳнат);
б) Исталган “вазият” ёки эркин мавзули куй – қўшиқлар (қўшиқ, терма, лапар, ялла). Бунда биринчи гуруҳ мазмунини меҳнат жараёнига боғлиқ айтимлар, оилавий маросим, мавсумий маросим ва меҳнат қўшиқлари ташкил этса, иккинчи гуруҳ таркиби ўз ичига қўшиқ, терма, лапар, ялла, ашула каби айтимларни олади.
Ўзбек халқ қўшиқларининг ғоявий тематик ва жанр хусусиятларини назарда тутиб, улар икки туркумга бўлинганлигини кўриш мумкин. Биринчиси, фақат маълум ҳаётий жанрларда, масалан: меҳнатда (“Майда-майда”, “Ёзи” кабилар), болани бешикда тебратишда (“Алла”), тўй маросимларида (“Ўлан”, “Ёр-ёр” кабилар) ижро этиладиган турли мавзудаги қўшиқ, терма, лапар, алла ва қўшиқлардир. Булар ичида ашула жанри куй ривожи ва тузулишидаги хусусиятларига нисбатан ҳажми, авждорлиги, ижронинг мураккаблиги ҳамда чўзиқ оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Қолганлари кичик куйлар тарзида тузилган бўлиб, улар ўзаро бир бирларидан айрим хусусиятлари билангина ажралиб турадилар. Масалан, қўшиқ рақссиз ҳамда асосан яккахон ижросида айтилса, лапар албатта рақс билан, кўпинча икки киши томонидан диалог формасида ижро этилади. Бу эса ўз навбатида лапар куйларининг рақсийлиги ҳамда икки ва ундан ортиқ киши томонидан куйлаш жиҳтлари бўлганлиги билан ажралиб туради. Лапардан фарқли ўлароқ ялла эса кўпинча нақоратли бўлиб, кўпчилик томонидан қарсак чалиниб, жўр бўлиб айтилса, бандлар яккахон ялла ижрочиси томонидан рақсбоб оҳангда ижро этилади. “Бу жанрлар, яъни, терма, қўшиқ, ялла, лапар ва ашулалар айрим маросимлар билан боғланган ҳолда кенг тараннум этишлари натижасида уларнинг ҳар бири мавзунинг кўп қирралилиги билан ҳам маросим қўшиқларидан ажралиб туради. Лекин ўз тузилиши ва айтилиш услубларида эса улар маросим ва меҳнат қўшиқлари, умуман маълум жараён билан боғлиқ ҳолда айтиладиган қўшиқлардан деярли фарқ қилмайди” – деб ёзади мусиқашунос олим Ф.Кароматов. Қадимги даврларда қўшиқчилик санъати халқ санъати шаклида пайдо бўлиб, кейинчалик синфий жамиятга ўтиш ва ижтимоий табақаланиш натижасида унинг касбий (профессионал) шакли ажралиб чиқа бошлаган.
Биринчи гурух кўшиқларидан иккинчисининг фарқи уларнинг кенгроқ маънони ёритишидадир. Ўзбек профессионал мусиқаси асрлар давомида куйланиб, ривожланиб келган бўлса ҳам ХХ асрга қадар нота ёзувига туширилмаган. Профессионал мусиқа, йирик хажмли ашула ва мураккаб вокал-чолғу асарлар – мақомни ўз ичига қамраб олади.

Ўзбек ҳалқи тарихи ва унинг мусиқий ижрочилиги ўзи каби тарихан бой ва ранг барангдир. Аҳолининг минг йиллар мобайнида ижтимоий ҳаётда тутган ўрни ва мавқеи, хурсандчилиги, дарду-аламини қўшиқ ва куй орқали намойиш қилишга ҳаракатқилган. Назаримизда уни удалаган. Мусиқага шу жумладан, қўшиқ куйлашга мухаббат халқнинг қони орқали бутун вужудига онг-шуурига, юрагига сингиб кетган.
Инсон қадимдан атроф муҳитда рўйбераётган воқеа-ҳодисаларга ўз муносабатини билдирган. Бу муносабат, аввало, турли хатти-ҳаракатлар, овозлар, эҳтирослар воситасида амалга ошган. Кейинчалик ҳис-туйғуларни сўзлар, сўз йиғиндиси, рақслар ифодалаган. Яна кейинроқ одамлар ўзларича дунёнинг, табиатнинг, ҳайвонлар, ўсимликлар, тоғлар, сувларнинг пайдо бўлишини изоҳловчи тўқима ҳикоялар ўйлаб топганлар. Йигитлар, қизлар муҳаббат қўшиқларини тўқиганлар. Қабила-уруғнинг мард ва жасур йигитлари ҳақида, уларнинг ғаройиб қаҳрамонликлари ҳақида афсона ва ривоятлар пайдо бўлган. Буларнинг ҳаммаси ҳали ёзув маданияти вужудга келмасдан олдин жамоа-жамоа бўлиб яшаётган аҳоли ўртасида шуҳрат топган.
Маълумки, мусиқа санъати эстетик идрокнинг битмас туганмас манбаидир. Инсон қалби ваюрагини забт этувчи мафтункор дунёдир. Инсон доимо гўзалликка интилиб, уни севиб, ундан завқ-шавқ олиб яшайди. Шунингдек, ушбу кундалик ҳаётда шу гўзаллик қоидаларига амал қилади ва ундан оқилона фойдаланади.
Қўшиқлар ҳалқнинг ижтимоий ҳаётининг ҳамма томонлари билан боғланган бўлиб, улар муайян тарихий тараққиёт босқичларини босиб ўтган, инсоният тафаккури даражасига қараб турмушни ўзига хос образларда бадиий жиҳатддан акс эттирган ноёб санъатдир. Ҳалқимизнинг энг яхши кўрган ғоявий-бадиий жиҳатдан юксак анъанавий қўшиқларида ҳалқнингтурмуши, тирикчилиги, кўнглидагиорзу-армонлари, дардалами, шод хуррамлиги келажакка ишонч иифодаланган. Шунингдек, зўравонлик, эркинсизлик, адолатсизликка қарши курашишнинг қудратли овози эштилиб турган. Қўшиқларнинг мазмуни воқеаликнинг лирик ғоясини бадиий ўзлаштириб, яъни юз берган ходиса ва воқеаларга муносабат, ҳис-туйғу ва кайфият орқали ифодаланади.
Қўшиқ – санъатнинг олий тури бўлган шеъриятнинг қадимий ва кенг тарқалган туридир. Қўшиқ сўзини 11 асрнинг тилшунос олими Махмуд Қошғорийнинг машхур асари “Девону луғатит турк” асарида ўқиш мумкин. Ўзбек ҳалқ анъанавий қўшиқларининг узоқ тарихини ўрганишда “Девону луғатит турк”нинг учала томида тарқоқ ҳолдаги қўшиқлар кўплаб учрасада, бундан минг йил илгари ҳам қўшиқларнинг ранг-баранглиги кўринишларини оилавий, меҳнат, мавсумий маросим ва ишқ муҳаббат темасидаги қўшиқларнинг кенг тарқалганлиги, уларнинг тили бролари, вазн, қофияларидан қўшиқ эканлигини кўриш мумкин. Махмуд Қошғарий томонидан чегил, қипчоқ кабиқабилалар орасида тўпланган қўшиқлар ёрдамида ўзбек ёзма адабиётининг юзага келиши ва тараққиёт этиши учун лозим бўлган адабий заминнинг бир қисмини қўшиқлар ташкил этган дейиш мумкин. Девондаги тўртликларнинг ҳалқ қўшиқлари асосида яратилган ёзма адабиёт намуналари сифатида эътироф этишайни ҳақиқат бўлади. Қўшиқ сўзини яна бир машҳурқомусиёлим Юсуф Хосҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида ҳам учратамиз. Қўшиқ сўзи бир замонлар поезия шеърият маъносини англатган ва халқ шеърияти шу термин билан аталган, умумлашма термин сифатида ишлатилган. Қўшиқнинг бундай кенг маъноси халқ ўртасида хозиргача сақланиб қолган. Масалан, халқ шоир, достончилари, бегимлар достон айтганларини билдирмоқчи бўлсалар “қўшиқ”, “айтдим” ҳам дейдилар. Аммо қўшиқ терминини кўп ишлатадилар. Демак, қўшиқ ўзбекларда кенг маънода бўлиб, шеър билан куйнинг қўшилишини ифода этган. Санъатнинг хақиқий мазмуни инсон ва унинг ҳаётини муайян давр ижтимоий ахлоқ нормалари билан белгиланади, гўзаллик эса ҳисорқаликишига завқ беради. Ўзбек ҳалқ оғзаки бадиий ижодида асосий жанрлардан ҳисобланган қўшиқлар халқ турмушини, аҳлоқ нормаларини ўзига хос санъат орқали аксеттиради. Одамларнинг ички дунёси, ўй тушунчаси, умид орзу ва келажакка бўлган ишончи ҳам ўзига хослик билан ифодаланади.



1K.Xoshimov, S.Nishonov “Pedagogikatarixi”

Download 35,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish