1-жадвал. Никотинамидли комплексларнинг кимёвий анализ натижалари
Бирикмалар
формуласи
Моляр
масса
си
М, %
N, %
C, %
H, %
топилган
ҳисобланг
ан
Т
опилган
ҳисобланг
ан
Т
опилган
ҳисобланг
ан
топилган
ҳисобланг
ан
CuC
4
H
4
O
4
·2AH
K·2H
2
O
472,41
13,24 13,14 10,53 11,26 36,78 38,64 4,97
4,86
CuC
4
H
4
O
4
·2AH
K·0,5H
2
O
432,58
13,97 14,05 11,80 12,38 42,55 42,48 3,84
3,79
Фойдаланилган адабиётлар
1. Хакимов Х.Х., Ходжаев О.Ф., Азизов Т.А. Комплексы переходных металлов
металлов с циклическими амидами. – Ташкент: Фан. 1984.-136с.
2. Мелдебекова С.У. Псевдоамидоацетатные координационные соединения
ряда 3d-металлов. Автореф. канд. хим. наук. Ташкент. 2006. 22с.
150
НООРГАНИК ТАҲЛИЛДА АЗОРЕАГЕНТЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
ВА ХОССАЛАРИ
1
И.И.Жўраев.,
2
З.А.Сманова
1
Навоий давлат кончилик институти.
2
Ўзбекистон миллий университети
Охирги йилларда фотометрик таҳлилда сорбентлардан фойдаланиш
амалий аҳамият касб этмоқда. Бу эса янги, сезгирлиги юкори, селектив
сорбцион-фотометрик усулларни яратишга имкон бермокда. Ушбу таҳлил
усулида ҳам фотометрик таҳлилда кўлланиладиган органик реагентлардан
фойдаланилмоқда. Сорбцион-фотометрик усулларнинг сезгирлиги ва аниқлиги
тест методларга қараганда юқорироқ. Бу икки усулни бирга қўллаш натижасида
тест усули билан заҳарли моддаларнинг микромиқдорини аниқлаш, сорбцион-
фотометрик усулда эса аниқ миқдорини ўлчаш керак бўлади. Яратилган тест
усуллари асосан рухсат этилган чегаравий миқдори (РЭЧМ) даражасида
аниқланади. “Иммобилизация” лотинчадан олинган бўлиб, “боғлаш”
“мустаҳкамлаш” маъноларини беради, яъни маълум муддат давомида
шикастланган, жароҳатланган аъзони ҳимоя қилиш мақсадида мажбуран ҳосил
қилинадиган муҳитга туширилади. Кимё тилида эса ўзи барқарор мавжуд
бўлмаган ёки эффективлиги паст бўлган бирикмаларни иммобиллаб
фаоллигини ошириш ёки барқарорлигини сақлаш, умуман олганда шимиш,
ютилиш
маъноларида
ишлатилади.
Органик
реагентларга
нисбатан
«иммобилизация» тушунчаси остида бирикмаларнинг полимер материаллари
функционал
гуруҳлари
билан
реакциялари
ҳисобига
бирикмалар
молекулаларининг ҳаракатчанлигини камайиши тушунилади, тор маънода эса –
уларни кимёвий боғланиш усулларидир.
Органик реагентларни полимерли матрицага иммобиллашни турли хил
усуллари электростатик, адсорбцион ва ковалент иммобиллаш турлари мавжуд.
Биринчи усул органик реагентни молекулалараро таъсирлашув натижасида
матрицага иммобиллаш бўлса, иккинчиси эса ковалент боғланган функционал
гуруҳ билан сорбентни модификациялашдир. Биринчи йўли билан ҳосил
қилинган сорбентнинг бир мунча афзаллиги бўлса ҳам уни олишда керакли
моддаларни тозалаш ва синтез қилишларда бир қанча қийинчиликлар бор.
Иккинчи усулга биноан одатда фақат иммобиллаш учун керакли реагентни
танлаб олиш талаб қилинади. Бундай иммобилланган моддаларни
тайёрлашнинг стандарт усули кузатилаётган мақсадга мувофиқ танланган
реагентнинг матрица сатҳида ютилишга эришишдир. Ион алмашинувчи
толасимон сорбентлар ўзининг сирт юзаси катталиги билан бошқа донадор
сорбентлардан юқори афзалликни намоён қилади. Бу хусусият унинг юзасида
сорбция-десорбция жараёни яхши кетиши ва жуда ҳам кичик концентрациядаги
ионларни ютиб олишга ёрдам беради. Нитрон толасининг кимёвий холатга
ўтказиш учун уни гидроксиламин, гексаметилендиамин каби моддалар билан
модификациялаш орқали сорбентнинг фаоллиги оширилади.
Ҳозирги пайтда танлаб таъсир этувчан ва сезгирлиги юқори бўлган
азореагентларни синтез қилишда кўп қийинчиликларга дуч келиш мумкин,
шунинг учун янги моддаларни синтез қилишдан ташқари бошқа йўналишлар
151
ҳам изланмоқда. Ушбу муаммоларни ҳал этишнинг битта йўли бу маълум
органик реагентларнинг толали сорбентлар, гранулалар, зол-гелларга
иммобиллашдир. Ҳар бир иммобилланишнинг афзаллик ва камчиликлари
мавжуд лекин ташувчи сифатида кўпроқ толали ва гранулали сорбентлардан
фойдаланиб келинмоқда.
Толали
сорбентларга
органик
реагентларни
иммобиллашда
сорбентларнинг афзалликларига эгалигини уларнинг гранулали сорбентларга
қараганда юқори сирт юзага эга, кучли кислота ва асослар таъсирига
чидамлилиги, пинцет билан осон олиниши, механик ва кимёвий барқарорлиги,
маҳалий хом ашёдан олинишига қараб танлаб олинган. Сорбентлар
модификациядан кейин кучли асосли ва амфотер (ППМ ва ППА) хоссаларини
намоён қилган. Шунинг учун хлорид кислота билан ишлов берилгандан сўнг
толали ташувчилар кенг диапазон рН да сорбент молекуласидаги
аминогуруҳлар протонланган ва эффектив мусбат зарядга эга.Бу эса таҳмин
қилинган органик реагентларини манфий зарядланган аминогуруҳлари билан
электростатик таъсирлашувга эга. Толали ташувчининг сиртига реагентлар
молекуляраро боғ ва электростатик тортишув ҳисобига боғ ҳосил қилади.
Таҳмин қилган боғланиш механизмини квант-кимёвий ҳисоблаш, ИҚ- ва
электрон спектроскопия усуллари билан ўрганилиб исботланган.
4-(6-СН
3
-2-пиридилазо)-м-
аминофенол-6-СН
3
-ПААФ (ПААФ)
Реагентнинг диссоциаланишини қуйидаги формула билан ифодалаш
мумкин: Н
2
А
+
НА + Н
+
ва НА Н
+
+ A
-
.
Иккинчи аминогуруҳни киритиш натижасида фенол халқасидаги
гидроксилнинг хоссалари ўзгаради, чунки электроноакцепторли мезомер
эффекти
ҳисобига
қўшимча
кучайтирувчи
хусусиятга
эга
бўлган
гидроксигуруҳнинг ионланишини кўпроқ ошишига олиб келади.
Органик реагентлар сифатида аналитик фаол гуруҳи (АФГ) бор бўлган
амино-, гидроксо- ва бошқа гуруҳлар киритилган реагентлар танлаб олинган.
Бундай реагентлар махсус функционал гуруҳлар сақламаган аналогларига
қараганда аналитик тавсифлари: ранги, эрувчанлиги ва бошқа хусусиятлари
яхшиланган бўлади, масалан аминогуруҳ ва гидроксогуруҳга эга бўлиши
ҳисобига гидроксогуруҳни рК
а
сини камайтиради, ҳамда реагентлар ва
уларнинг металл ионлари билан ҳосил қилган комплекслари сувда яхши
эрийди.
Функционал фаол гуруҳлар (ФФГ) билан модификация қилинган толали
сорбентлар яхши ион алмашиниш ва кинетик хусусиятларига эга юпқа
материаллар бўлиб, агрессив муҳитлар, механик таъсирларга чидамлилиги ва
бўкиш даражаси юқоридир. Улар компонентларни инструментал усуллар
ёрдамида ёки халақит берадиган катионлар ва анионлардан ажратиб олиш учун
концентрлашда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |