«Mahalliy xomashyolar va ikkilamchi resurslar asosida innovatsion texnologiyalar»



Download 9,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/302
Sana24.02.2022
Hajmi9,62 Mb.
#226303
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   302
Bog'liq
1-JILD KONFERENSIYA

 
 


128 
МЕХАНОФАОЛЛАНГАН РУТИН:КРАХМАЛ КОМПЛЕКСЛАРИ 
ЭРУВЧАНЛИК ТАҲЛИЛИ 
Хошимов Ф.Ф., Зокиров Х.Т., Файзуллаева М.Ф 
Наманган муҳандислик-технология институти 
 
Юқори биоқулайликка эга ва таъсир вақти узайтирилган препаратларни 
тайёрлаш, улар субстанциясини олишнинг мослашувчан технологиясини ишлаб 
чиқиш муаммоси долзарб вазифа ҳисобланади. Рутин (Р витамин) 
биофлавоноидлар синфига таалуқли моддадир [1-3]. Рутин, организмга 
тушгандан сўнг радиоактив нурланишга, яллиғланишга, шамоллашга, 
аллергияга қарши ва ўт ҳайдовчи восита сифатида таъсир кўрсатади, 
микроциркуляцияни тўғриловчи ва ангиопротектор модда ҳисобланади. У қон 
томирларнинг тузилиши, ўтказувчанлиги, функцияси ва эластиклигини 
меъёрлаштиради, уларнинг склеротик зарарланиш олдини олади, томирларнинг 
кенгайишига ва қон босимининг меъёрда бўлишига кўмаклашади, оқмага 
қарши ва юмшоқ спазмолитик таъсир кўрсатади, эритроцитларнинг 
деформацияланиш даражасини оширади ва агрегацияланишини тўхтади, рак 
ҳужайраларини ўстирмайди [4-10]. 
Рутинг эрувчанлигини ошириш, юқорисамарали бирикмаларини синтез 
қилиш ва тўлдирувчи сифатида хапдорилар ишлаб чиқаришда кенг 
қўлланадиган крахмал билан ўзаротаъсирини ўрганиш мақсадида рутиннинг 
крахмал билан механофаолланган бирикмалари олинди. Рутин билан крахмал 
аралашмасини механик ишлаш "Гефест" фирмасининг (Россия) "АГО–2У" 
планетар–марказдан қочма майдаловчи–фаолловчи реакторида олиб борилди. 
Рутинни крахмал билан комплексларини олиш учун бошланғич моддалар 
аралашмасини механореакторда майдалаш–фаоллаш усули билан 10 минут 
давомида 20g ва 60g энергокучланишда синтези амалга оширилди.
Намуналарнинг эрувчанлиги 545 АК–7 маркали "Айланувчи кажава" 
ускунасида аниқланди. Ускунанинг асосий қисми пўлат ёки капрон тўрли 
кажавадан иборат бўлиб, тешиклар диаметри 0,25 мм га тенг. 0.01–0.05 гр 
оғирлигидгиа текширилаётган намуна кажава тубига қўйилган фильтр қоғоз 
устига жойлаштирилди. Эритувчи мухитида (V=900 мл) кажава 100 
айлана/минут тезлик билан айланади. Ошқозон шираси муҳитини намоён 
қилувчи 0.1н НСl эритмасини эритувчи сифатида танлаб олинди (рН=1.1). 
Текширилаётган намуна қуруқ кажавадаги фильтр қоғоз устига жойлаштириб 
идиш тубига 20 мм етказмай ўрнатилди. Идиш қопқоғи ёпилиб ҳаракатга 
келтирилади. Маълум вақт оралиғида намунадан эритма олинди ва "кўк лента" 
филътрида 
филътрланди. 
Эритмадаги 
модда 
миқдори 
СФ–46 
спектрофотометрида =257 нм тўлқин узунликда аниқланди. 
Модда концентрацияси “Перкин-Элмер” фирмасининг “Lambda-16” УБ-
спектрометрида, ютувчи қавати 1 см бўлган кварц кюветаларида аниқланди. 
Механоишланган намуналарнинг дистилланган сувдаги эрувчанликлари 
қуйидаги расмда келтирилган.


129 
Рутин:крахмал=1:3(масса нисбат) 60g энергокучланишда 10 минут 
механоишланган поликомплекси эрувчанлиги 31.74% ни ташкил этиши, қамраб 
олувчи полимер камайганлиги учун эрувчанлик нисбатан ортганлигини 
кўрсатади.. 

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   302




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish