118
ХИТОЗАН ПЛЁНКАЛАРНИНГ ҲОСИЛ БЎЛИШИДА ХОМ
АШЁЛАРНИНГ ФИЗИК – КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Н.Ж. Абдуллаев., Б.И. Саримсоқов., М.Р.Қодирхонов
Наманган давлат университети
Махаллий хом ашёлар асосидаги махсулотлардан хамда уларнинг қолдиқ
қисмидан кундалик турмушда ишлатиладиган махсулотларни синтез қилиш
хозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу
вазифалардан бири йиллик қайта тикланадиган манбага эга полисахаридларни
турли соҳаларда қўлланилиш даражасини ортиришдан иборатдир.
Биз олиб бораётган тадқиқотимизнинг оъбекти махаллий тут ипак қўрти
ғумбаги “Bombyx mori” таркибидаги хитозан ва унинг хосилалари хисобланади.
Адабиётларда ушбу полисахариднинг кўлланилиш соҳалари хақида
кўплаб маълумотлар келтирилган.
Хитозан хозирги кунда кўплаб озиқ-овқат ва тўқимачилик
саноатида,
биотехнологияда кенг қўлланиладиган янги фармакологик ва косметик
препаратларнинг асосий таркибий қисми ҳисобланади [1]. Тирик тўқималар
билан биомослик, биоинертлик, биологик парчаланиш
каби хусусиятлари унинг
тиббий ва биологик мақсадларда янги материаллар ишлаб чиқиш истиқболлари
эканлигини кўрсатади.
Тайёрлаш усулига қараб хитозан макромолекуласида таркибида икки
турдаги функционал гуруҳлар (-NH
2
-ОH) мавжудлигини эьтиборга олиб, ушбу
аминополисаҳариднинг икки хил туз ва асос шаклларда хосил қилиш мумкин.
Хитозан баъзи бир минералнинг сувли эритмаларида ва pH <6 да жуда кўп
органик кислоталарда эрийди. Бироқ, хитозан плёнкалари одатда, сирка,
суюлтирилган чумоли кислоталарнинг сувли эритмаларидан олинади [2,3,4].
Плёнка хосил бўлиши учун танланган хитозан молкуляр огирлиги 10000 ва
тоза (Ч) сирка кислота Тsh1-0020340-08:2004 ни
суюлтирилган эритмасидан
фойдаланилди.
Сирка кислота -(метанкарбон кислота) ўткир ҳидли, рангсиз, нордон, бир
асосли карбон кислота. Сувсиз 98— 99% ли сирка кислота музга ўхшаганлиги
учун "муз" кислота деб ҳам аталади. Суюқланиш температураси 16,75%,
қайнаш температураси 118,1°, зичлиги 1055 кг/м
3
(15 С°да). Сув, спирт, эфир ва
бензолда яхши эрийди.
Тажрибада хитозан плёнкасини хосил қилиш учун сирка кислотанинг 3%
ли эритмасидан фойдаланилди. Тут ипак қурти “Bombyx mori” таркибидан
ажратиб олинган хитозан ва сирка кислотани 1:10 нисбатда эритмаси хосил
қилинди. Олинган эритма (3 гр) глицеринли Петри идишига қуйилди ва 22
0
С
хароратда 24 соат давомида доимий массага келгунча қадар қуритилди.
Худди шу тажрибани рН= 4,5 бўлган ацетатли
буфер эримада хам олиб
борилди. Дастдлаб, тарозида 0,2 гр хитозан тортиб олинди. Олинган хитозан 20
мл буферда эритилди.
Ушбу тадқиқотимизни иккита эритувчидан олиб боришдан кўзланган
масқад, хитозаннинг эриш кўрсаткичларини солиштиришдан иборатдир.
119
Хар иккала эритувчида хам хитозан дастлаб бўкади сўнгра эрийди. Бу
қиймат сирка кислотага нисбатан буферда тезроқ амалга ошганини кўришимиз
мумкин.
Олинган натижалардан кўринадики хитозаннинг эриш жараёни кислота
миқдорига хам боғлиқ. Компонентлар моль нисбатлари 1:10 нисбатдан ортиши
билан сирка кислотасининг хитозанга боғланиш даражаси ва олинган реакция
маҳсулоти унуми сезиларсиз ўзгариши аниқланди.
Эриш жараёнинг ортишига боғлиқ бўлган
яна бир омил бу хароратни
ортиришдир.
А Б
1-
расм. Хитозан плёнкалар А) 10 % ли хитозан эритмасидан хосил бўлган
плёнка. Б) 5 % ли хитозан эритмасидан хосил бўлган плёнка.
Қуритилган плёнкаларнинг структуравий, физик-механик, гидрофил-
гидрофоб хусусиятларини ўрганиш, шунингдек уларнинг металл ионлари билан
адсорбция хоссалари учун ишлатилган. Хитозан ва
унинг поликомплекслари
металл ионига сезувчан бўлиб, уни эритмасидан ўзига ютиб олади. Демак,
маҳаллий хом-ашё хитозан ва унинг хосидаларидан олинган плёнкаларни
металл ионларини ютиш қобилиятидан фойдаланган холда истиқболда металл
ионларини ажратишда ишлатиш мумкин.
6>
Do'stlaringiz bilan baham: