Фойдаланилган адабиётлар
1. Vladimir V. Apyari
∗, Stanislava G. Dmitrienko, Yury A. Zolotov. Unusual
application of common digital devices: Potentialities of Eye-One Pro mini-
spectrophotometer – A monitor calibrator for registration of surface plasmon
resonance bands of silver and gold nanoparticles in solid matrices Sensors and
Actuators B: Chemical Sensors and Actuators B 188 (2013) 1109– 1115.
2. Саввин С.Б., Дедкова В.П., Швоева О.П. // Сорбционно-спектроскопические
и тест-методы определения ионов металлов на твердой фазе ионообменных
материалов. Успехихимии. 2000. Т. 69. № 3. С. 203.
46
ТЕХНИК СУВЛАРНИ КИМЁВИЙ РЕАГЕНТЛАР ЁРДАМИДА
ЮМШАТИШ
Эркабаев Ф.И., Раджибаев Д.П., Бўриева З.Р., Мухамедбаева М.А.
ЎзР ФА УНКИ
Бугунги кунда тоза ичимлик сувни тежаш ва самарали фойдаланиш,
техник ва оқова сувларни тозалаб, қайта ишлатиш мумкин бўлган
технологиялар яратишга катта эътибор берилмоқда. Турли саноат
корхоналарида ҳосил бўлаётган техник сувларни, шунингдек баъзи ускуналар,
деталларни ювишда ишлатилган сувларни турли усулларда қайта ишлаб,
улардан айланма сув сифатида фойдаланиш, тобора танқис бўлиб бораётган
ичимлик сувини тежаш имконини беради.
Техник мақсадлларда қўлланилиши мумкин бўлган сувлар физик-
кимёвий усуллар эриган заррачаларни йўқотиш учун ҳам қўлланилади.
Молекуляр ҳолатда бўлган заррачалардан тозалашда турли ҳил сорбентлар,
аэрация усулида десорбциялаш, экстракция, дистилляция ва мембранали
усулларидан фойдаланилади. Ионларни диссоциацияланган моддалардан
тозалашда ион алмашиниш, қайтар (тескари) осмос ва сувга магнит билан
ишлов бериш усуллари самарали ҳисобланади.
Нефтни қайта ишлаш ва шунга ўхшаш ускуналарни совутишда кўп
миқдорда ишлатиладиган айланма техник сувлар сифатида қўлланиши устида
тадқиқ қилинаётган Бухоро вилоятидаги Тўдакўл ва Қашқадарё вилоятининг
Қуймазор сувларининг элемент таркиби ўрганилди.
Бунда техник сув таркибидаги оғир ва бошқа металлар меёри тахлил
қилинганда уларнинг деяли барчаси рухсат этилган концентрациядан (РЭК) кам
эканлиги аниқланди. Қўймозор сувининг таркибидаги Hg миқдори 0,0000063
мг/л ташкил қилади, РЭК бўйича эса уни концентрацияси 0,0005 мг/л дан
ортмаслиги лозим (табл.2.1-жадвал). Al миқдори 0,030 мг/л га тенг, РЭК бўйича
эса бу кўрсатгич 0,2 мг/л. Шу билан бир қаторда Қуймазор сувининг умумий
қаттиқлиги ўрганилди. Сувнинг қаттиқлигини аниқлаш учун 10 мл сувга 1
томчи 25 %-ли аммиакли сув қўшилди, сўнг 1-2 томчи индикатор томизилди.
Олинган эритма титрлаш учун колба магнит мешалка ёрдамида
аралаштирилиб, уни ранги қизил рангдан кўк рангга ўзгаргунча титрланади.
Қўймазор сувининг қаттиқлигини турли реагентлар (Са(ОН)
2
, Na
3
PO
4
,
Nа-полифосфат ва х.з.) ёрдамида камайтириш устида ишлар олиб борилди.
Са(ОН)
2
билан олиб борилган шуни кўрсатдики, бу реагент фақат вақтинчалик
қаттиқликни йўқотиб Қўймозор сувининг қаттиқлигини 47 мг-экв/л дан 42-43
мг-экв/л гача туширди холос. Кейинги тажрибалар Nа-полифосфат ва Na
3
PO
4
лар иштирокида олиб борилди, бунда энг яхши натижани Na
3
PO
4
берди,
олинган кейинги тадқиқот натижалари 1 ва 2-жадвалларда келтирилган.
47
1-жадвал
Қуймозор сувнинг қаттиқлигини Na
3
PO
4
ёрдамида юмшатиш натижалари
(сувни дастлабки қаттиқлиги 47 мг-экв/л)
№ Сувни ҳажми, мл
Na
3
PO
4
, мг
Сувни қаттиқлиги N
2
(мл. экв./л)
1
10
0,01
24
2
10
0,03
21
3
10
0,05
16
4
10
0,07
7
5
10
0,08
5
6
10
0,1
3
7
10
0,2
2
2 -жадвал
Na-полифосфат рeагeнти ёрдамида Куймoзoр сувларининг қаттиқлигини
пасайтириш натижалари (сувнинг дастлабки қаттиқлиги 47 мг-экв/л)
№
Тажриба-синoв
сувининг массаси, мл
Рeагeнт
кoнцeнтрацияси Na-
полифосфат, мг
Сувнинг қаттиқлиги,
мг-экв/л
1
10
0,01
31
2
10
0,03
24
3
10
0,05
22
4
10
0,07
21
5
10
0,08
20
6
10
0,1
18
7
10
0,2
18
8
10
0,3
17
9
10
0,4
17
1 ва 2-жадваллардаги маълумотларга кўра Na-полифосфат қаттиқликни
17 мг-экв/л гача камайтирди. Иккинчи тажрибамизда 0,01 мг Na
3
PO
4
реагент
қўшилганда намуна сифатида олинган Қўймозор сувнинг қаттиқлиги 47 мг-
экв/л дан 24 мг-экв/л гача пасаяди, 0,03 мг шу реагент қўшилганда қаттиқлиги
21 мг-экв/л гача камаяди. Қўшиладиган реагентнинг миқдорини 0,05 дан 0,08
мг гача кўпайтирилганда эса сувни қаттиқлиги 16 мг-экв/л дан 5 мг-экв/л гача
пасаяди. Реагент 0,1 мг қўшилганда сувни қаттиқлиги 2 мг-экв/л гача камайди.
Булардан келиб чиқиб, қўшилган реагентнинг энг кам миқдори – 0,1 мг олинди,
яъни 0,1 % регант қўшилганда қаттиқлиги 47 мг-экв/л бўлган Қўймозор
сувининг қаттиқлиги 3-4 мг-экв/л гача туширилди.
Шундай қилиб, Қўймазор сувнинг тажрибаларда аниқланган қаттиқлиги
47 мг-экв/л ни ташкил қилди, ўрнатилган талаблар бўйича эса сувнинг
қаттиқлиги 5-7 мг-экв/л дан ортмаслиги зарур. Бу сувни юмшатмасдан турли
корхоналарда совутиш ускуналари учун ҳам қўллаб бўлмайди. Реагент усулида
юмшатишда эса тринатрийфорфатни 0,1 % миқдорда қўллаш таклиф қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |